Гриппауз

Таркиби:

Ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: парацетамол БФ                                                                  500 мг кофеин БФ                                                                           30 мг фенилефрин гидрохлориди БФ                                         5 мг хлорфенирамин малеати БФ                                             2 мг ёрдамчи моддалар: калций гидроокис, маккажўхори крахмали, повидон (К-30), желатин, хинолин сариқ бўёғи, натрий метилпарабен, натрий пропилпарабен, тозаланган талк, сувсиз коллоид кремний, натрий крахмал гликоляти (А тип), натрий кроскармеллоза, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати.

Тасир этувчи модда(ХПН):

парацетамол, фенилефрин гидрохлориди, хлорфенирамин малеати, кофеин.

Препаратнинг савдо номи:

Гриппауз

Фармакалогик гуруҳи:

ЎРК (ўткир респиратор касалликлар) ва грипп симптомларини бартараф қилиш учун воситалар.

Дори шакли:

таблеткалар

оч сариқ, капсуласимон шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томони рискали, қобиқ билан қопланмаган таблеткалар.

ЎРК (ўткир респиратор касалликлар) ва грипп симптомларини бартараф қилиш учун воситалар.

N02BE51

Парацетамол ичга қабул қилинганида яхши ва тез сўрилади. Плазмадаги чўққи концентрациясига 30-90 минут ўтгач эришилади. Организмнинг деярлик барча тўқималарига киради, йўлдошга орқали осон ўтади ва кўкрак сути билан чиқарилади. Жигарда метаболизмга учрайди, метаболитлари фармакологик фаол эмас, аммо тўпланганида жигарни некрозга олиб келиши мумкин. Асосан метаболитлари кўринишида буйраклар орқали чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 1,5 соатдан 3 соатгача ўзгаради. Жигар фаолияти бузилганида препаратни организмдан чиқарилиши секинлашади, бу метаболитларини организмда тўпланишига ёрдам беради. Ичга қабул қилинганида жигардан биринчи ўтиш ҳисобига ва моноаминооксидаза билан меъдада парчаланиши натижасида фенилефрин гидрохлоридининг биологик фаоллиги пасаяди. Биотрансформацияси меъда-ичак йўлларида ва жигарда юз беради. Буйраклар орқали чиқарилади. Хлорфенирамин малеат учун сўрилиши – ичга қабул қилинганида меъда-ичак йўлларидан яхши сўрилади. Оқсиллар билан боғланиши – юқори (72%). Биотрансформацияси жигарда, шунингдек буйракда кечади. Ярим чиқарилиш даври – 14-25 соатни ташкил қилади. Организмдан буйраклар орқали метаболитлари кўринишида чиқарилади. Кофеин ичга қабул қилинганидан сўнг тез сўрилади ва организмга яхши тақсимланади. Плазмадаги максимал концентрацияга бир соатдан сўнг эришилади, ярим чиқарилиш даври 3,5 соатни ташкил қилади.

Тумов, бурун битиши, бош оғриғи, иситма, эт увишиши, бўғимлар ва мушаклар оғриғи билан кечувчи грипп, ЎРВИ ва шамоллаш касалликларида қўлланади.

Болаларга: 6 ёшдан 12 ёшгача 1 таблеткадан кунига 1-2 марта буюрилади. Катталарга: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта буюрилади.

Кам ҳолатларда аллергик реакциялар (тери тошмаси, эритема, эшакеми), шунингдек бош айланиши, уйқунинг бузилиши, юқори таъсирчанлик, кўнгил айниши, оғиз қуриши кузатилиши мумкин.

Препаратнинг компонентларга ўта юқори сезувчанлик;Ҳомиладорлик, лактация даври;Болаларда (6 ёшгача) қўллаш мумкин эмас. Глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислигида, қон касалликларида, жигар ва/ёки буйрак етишмовчилигида, ёпиқбурчакли глаукомада, простата безининг хавфсиз гиперплазиясида, артериал гипертензияда, қалқонсимон безининг касалликларида, қандли диабетда, бронхиал астмада эҳтиёткорлик билан қўллаш керак.

Моноаминооксидаза (МАО) ингибиторлари, седатив препаратлар, этанолнинг самарасини кучайтиради. Антидепрессантлар, паркинсонизмга қарши воситалар, антипсихотик воситалар, фенотиазин ҳосилалари сийдик тутилиши, оғизни қуриши, қабзият ривожланиши хавфини оширади. Глюкокортикостероидлар глаукома ривожланиши хавфини оширади. Парацетамол диуретик препаратларнинг самарасини пасайтиради. Хлорфенирамин МАО ингибиторлари, фуразолидон билан бирга гипертоник криз, қўзғалувчанлик, гиперпирекцияга олиб келиши мумкин. Трициклик антидепрессантлар симптоматик таъсирни кучайтиради, галотан билан бир вақтда қўллаш қоринча аритмиясини ривожланиш хавфини оширади. Гуанитидиннинг гипотензив таъсирини пасайтиради, у эса ўз навбатида алфа-адреностимулловчи фаоллигини кучайтиради.

Препаратни бошқа парацетамол сақловчи препаратлар билан бирга қабул қилиш мумкин эмас. Препарат билан даволаш даврида жигар, буйраклар фаолиятини ва периферик қон манзарасини назорат қилиш керак. Препаратни қўллаш вақтида препаратнинг гепатотоксик таъсирини кучайиши мумкинлиги туфайли, алкоголни истеъмол қилиш мумкин эмас.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: аллергик реакциялар, бош оғриғи, психомотор қўзғалишлар, бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш. Даволаш: меъдани ювиш, симптоматик даволаш.

Рецепциз

4 таблетка блистерда ва қоғоз конвертда №4. 10 таблетка блистерда №10. 50 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида №200 (50х4). 1 блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида №10 (1х10). 20 блистер қўллаш бўйича йўриқнома билан қутида №200 (20х10).

4 йил.