Грандазолрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: 5 мг орнидазол, 2,5 мг левофлоксацин; ёрдамчи моддалар: динатрий эдетати, натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

орнидазол, левофлоксацин

Препаратнинг савдо номи:

Грандазол

Фармакалогик гуруҳи:

Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Левофлоксацин, бошқа антибактериал воситалар билан мажмуаси.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки оч-сарғиш рангли суюқлик.

Тизимли қўллаш учун микробларга қарши воситалар. Левофлоксацин, бошқа антибактериал воситалар билан мажмуаси.

J01RA05.

Препаратнинг компонентларига сезгир қўзғатувчилар (микроорганизмлар ва содда ҳайвонлар) чақирган сийдик-таносил йўлларининг аралаш инфекцияларини даволаш. Гинекологик операциялар ўтказилганидан кейинги йирингли-яллиғланиш асоратларини олдини олиш. Нафас йўлларининг ўткир инфекцияларини даволашда қўлланади.

Препарат вена ичига томчилаб юборилади. Грандазол®нинг суткалик дозаси 100 мл ни (500 мг орнидазол ва 250 мг левофлоксацин) ташкил этади. Даволаш давомийлиги касалликни кечишига боғлиқ. Бемор ҳолати барқарорлашгандан кейин, левофлоксацин ва орнидазолни перорал қабул қилишга ўтиш керак. Даволашни касалликнинг клиник симптомлари йўқолганидан ёки қўзғатувчини йўқолганлигини тасдиқловчи лаборатория маълумотлари олинганидан кейин 48-72 соат мобайнида давом эттириш лозим. Оғир инфекция ҳолларида Грандазол® нинг максимал суткалик дозаси суткасига 1-2 марта юбориш учун 200 мл (1000 мг орнидазол ва 500 мг левофлоксацин) ни ташкил этади. Креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам буйрак фаолиятлари бузилиши бўлган катта ёшдаги пациентлар учун дозалаш (доза левофлоксацинга кўра ҳисобланади): Креатинин клиренсиДозалаш тартибиминутига50-20 млбиринчи доза –250 мг кейингилари – 125 мг/24 соатбиринчи доза –500 мг кейингилари – 250 мг/24 соатбиринчи доза –500 мг кейингилари – 250 мг/12 соатминутига19-10 млбиринчи доза –250 мг кейингилари – 125 мг/48 соатбиринчи доза –500 мг кейингилари – 125 мг/24 соатбиринчи доза –500 мг кейингилари – 125 мг/12 соат<10 мл/мин (шунингдек гемодиализ ва САПД 1)биринчи доза –250 мг кейингилари – 125 мг/48 соатбиринчи доза –500 мг кейингилари – 125 мг/24 соатбиринчи доза –500 мг кейингилари – 125 мг/24 соат 1 – Гемодиализ ёки сурункали амбулатория перитонеал диализи (САПД) дан кейин қўшимча дозалар керак эмас. Жигар фаолиятини бузилиши бўлган пациентларда дозалаш. Левофлоксацин жигарда кам даражада метаболизмга учраганлиги сабабли дозага тузатиш киритиш талаб этилмайди.

Ножўя реакциялар қуйида келтирилган МедРА аъзолар тизими таснифига мувофиқ таърифланган. Учраш тез-тезлиги қуйидаги шартли белгилардан келиб чиқиб аниқланади: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100, <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000, ≤1/100), кам ҳолларда (≥1/10000, ≤1/1000), жуда кам ҳолларда (≤1/10000), номаълум (мавжуд маълумотлар бўйича баҳолашнинг имкони йўқ). Қон тизими ва лимфа тизими томонидан Тез-тез эмас: лейкопения, эозинофилия. Кам ҳолларда: тромбоцитопения, нейтропения. Жуда кам ҳолларда: агранулоцитоз. Номаълум: панцитопения, гемолитик анемия. Иммун тизими томонидан Жуда кам ҳолларда: эшакеми, бронхоспазм ва эҳтимол оғир нафас сиқилиши белгилари бўлган анафилактик шок. Анафилактик ва анафилактоид реакциялар баъзан биринчи дозани қабул қилгандан сўнг юзага келиши мумкин. Руҳият томонидан Тез-тез эмас: уйқусизлик, асабийлашиш. Кам ҳолларда: психотик бузилишлар, депрессия, онгни чалкашиши, безовталик, қўзғалувчанлик, хавотирлик. Жуда кам ҳолларда: ўз-ўзига шикаст етказиш хулқ-атворли психотик реакциялар, шу жумладан ўз жонига қасд қилишга қаратилган фикр ва ҳаракатлар, галлюцинациялар. Нерв тизими томонидан Тез-тез эмас: бош айланиши, бош оғриғи, уйқучанлик. Кам ҳолларда: тиришишлар, тремор, парестезиялар, ригидлик, координацияни бузилиши. Жуда кам ҳолларда: сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия, дисгевзия (таъм билишни разъездив бузилиши), шу жумладан агевзия (таъм билишни йўқолиши), паросмия (ҳид билишни бузилиши), шу жумладан аносмия (ҳид билишни йўқолиши), вақтинчалик ҳушдан кетиш. Юрак-қон томир тизими томонидан Кам ҳолларда: тахикардия, артериал босимни пасайиши. Жуда кам ҳолларда: коллапс. Номаълум: ҚТ интервалини узайиши. Овқат ҳазм қилиш йўллари/моддалар алмашинуви томонидан Тез-тез: диарея, кўнгил айниши. Кам ҳолларда: кўнгил айниши, қусиш, оғизда металл таъми. Жуда кам ҳолларда: колитни, шу жумладан сохтамембраноз колитни намоён қиладиган қонли ич кетиши, иштаҳани йўқлиги, оғиз қуриши, тилни караш билан қопланиши, қусиш, овқат ҳазм қилишни бузилиши, гипогликемия, анорекция. Гепатобилиар бузилишлар. Тез-тез: жигар ферментлари (АЛТ, АСТ, ИФ, ГГТП) кўрсаткичларини ошиши. Тез-тез эмас: билирубинни ошиши. Жуда кам ҳолларда: гепатит.

Левофлоксацинга ёки орнидазолнинг бошқа фторхинолонларга ва препаратнинг бошқа компонентларига юқори сезувчанлик; глюкозо-6-фосфатдегидрогеназа танқислиги; марказий нерв тизимининг органик касалликлари: тутқаноқ, тарқоқ склероз; анамнезида фторхинолонлар қўлланганидан кейинги пай узилишлари, қон айланишини бузилиши, сурункали алкоголизмда қўллаш мумкин эмас.

Левофлоксацин ва теофиллинни бир вақтда буюрилиши қон плазмасида теофиллин концентрациясини ошишига ва унинг ярим чиқарилиш даврини узайишига олиб келиши мумкин. Пробенецид, азлоциллин қон плазмасида препарат концентрациясини оширади. Ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) левофлоксацинни марказий нерв тизимига таъсирини кучайтириши мумкин. Левофлоксацин циклоспориннинг нефротокциклигини ва айрим НЯҚПнинг нейротокциклигини оширади. Варфарин бир вақтда қабул қилинганида коагуляция кўрсаткичларини назорат қилиш зарур. Перорал гипогликемик воситалар бир вақтда қабул қилинганида қонда глюкоза даражасини назорат қилиш лозим. Карбоангидраза, натрий цитрати ингибиторларини бир вақтда қабул қилиниши кристаллурияни ривожланиш хавфини оширади. Пробенецид ва циметидин Пробенецид ва циметидин левофлоксацинни чиқарилишига статистик жиҳатдан ишончли таъсир қилади. Левофлоксацинни буйрак клиренси циметидин мавжуд бўлганида 24% га ва пробенецид мавжуд бўлганида 34% га пасаяди. Бу ҳар иккала препарат левофлоксацинни каналчалари секрециясини тўсишга қодирлиги сабабли юз беради. Бироқ тадқиқотлар давомида синалган дозаларда статистик аҳамиятга эга кинетик фарқлар клиник аҳамиятга эга эканлиги ҳақиқатдан узоқ ҳисобланади. Левофлоксацинни пробенецид ва циметидин каби каналчалари секрециясига таъсир кўрсатувчи дори воситалари билан бир вақтда, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларга, қўллашга эҳтиёткорлик билан қараш керак. К витаминининг антагонистлари К витаминининг антагонистлари (масалан, варфарин) билан бир вақтда қўлланганида яққол намоён бўлиши мумкин бўлган коагуляция тестлари кўрсаткичларининг (ПЧ/халқаро нормаллаштирувчи нисбат) ошиши ва/ёки қон кетиши ҳақида хабар берилган. Шунга қарамай, панель равишда К витаминининг антагонистларини қабул қилаётган пациентларда коагуляция кўрсаткичларини назорат қилиш зарур. ҚТ интервалини узайтирувчи дори воситалари ҚТ интервалини узайтиришга қодирлиги маълум бўлган дори воситаларини (масалан, ИА ва ИИИ синф антиаритмик воситалар, трициклик антидепрессантлар ва макролидларни) қабул қилаётган пациентларга бошқа фторхинолонлар каби левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Бошқа маълумотлар Фармакология клиник тадқиқотлари левофлоксацин калций карбонати, дигоксин, глибенкламид, ранитидин билан бирга қабул қилинганида левофлоксацин фармакокинетикасига ҳеч қандай клиник аҳамиятли таъсир кўрсатмаганлигини намоён қилди.

Фақат даволашга тўғридан-тўғри кўрсатма бўлганида жигар фаолиятини яққол бузилишлари бўлган беморларга, кекса ёшдаги беморларга эҳтиёткорлик билан қўлланади. Даволаш курси давомида буйрак ва жигар фаолиятини назорат қилиш зарур. Препарат қўлланилаётганида алкоголни истеъмол қилишдан сақланиш лозим. Препарат билан даволашда ултрабинафша нурланишини қўллаш мумкин эмас. Кам ҳолларда кузатиладиган тенденит пайларни узилишига олиб келиш мумкин. Кекса ёшдаги беморлар бундай асоратга мойилроқ бўладилар. Тенденитга шубҳа қилинганида препарат билан даволашни зудлик билан тўхтатиш ва шикастланган пайни даволашни бошлаш лозим. Даволаш вақтида оғир ва узоқ давом этадиган диарея юзага келганида сохтамембраноз колит ташҳисини истисно қилиш лозим, у препарат буюрилишини бекор қилишни талаб этади. Препаратни қўллаш даврида беморлар кристаллурияни олдини олиш учун етарли миқдорда суюқликни қабул қилишлари керак. Тиришишларга мойил бўлган пациентлар Препаратни анамнезда тутқаноқ касаллиги бўлган пациентларга қўллаш мумкин эмас, ва бошқа хинолонлар билан бўлгани каби препаратни илгари марказий нерв тизими шикастланишлари бўлган пациентлар цилиндрикри тиришишларга мойил пациентларга фенбуфен ва унга ўхшаш ностероид яллиғланишга қарши дори воситалари ёки теофиллин каби тиришишга қарши тайёргарликни оширувчи (тиришиш бўсағасини пасайтирувчи) дори воситалари билан бир вақтда даволашда ўта эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим. Тиришишлар пайдо бўлганида даволашни тўхтатиш лозим. Гипогликемия Айниқса қандли диабет билан касалланган, гипогликемик воситалар (масалан, глибенкламид) билан перорал ёки инсулин билан ёндош даволанган пациентларда гипогликемия ҳолатлари тўғрисида хабар қилинган. Қандли диабет билан касалланган пациентларда қонда глюкоза даражасини синчковлик билан кузатиш тавсия этилади (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). К витаминининг антагонистларини қабул қилган пациентлар Грандазол® препаратини К витамини антагонисти (масалан, варфарин) билан бирга қабул қилган пациентларда коагуляция тестлари кўрсаткичлари (ПЧ/халқаро нормаллаштирувчи нисбат) ошиши ва/ёки қон кетиши мумкинлиги сабабли, агар бу дори воситалари бир вақтда қўлланилса, коагуляция тестлари бўйича кузатувни олиб бориш лозим. Психотик реакциялар Хинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда психотик реакциялар ҳақида хабар қилинган. Жуда кам ҳолларда ушбу реакциялар, гоҳида левофлоксацинни фақат ягона дозаси қабул қилинганидан кейин, ўз жонига қасд қилиш фикрларига ва ўзига шикаст етказишга ундовчи феъл-атворга қадар ривожланган. Агар пациентда ушбу реакциялар юзага келса, левофлоксацинни қабул қилишни тўхтатиш ва симптоматик даволашни ўтказиш лозим. Психотик бузилишлари ёки анамнезда руҳий касалликлари бўлган пациентларда левофлоксацинни эҳтиёткорлик билан қўллаш тавсия этилади. ҚТ интервалини узайиши Қуйидагича каби ҚТ интервали узайиши хавфи маълум омиллари бўлган пациентларга фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қўллашга эҳтиёткорлик билан муносабатда бўлиш лозим, масалан: ҚТ интервалини узайиши туғма синдроми;ҚТ интервалини узайтиришга қодирлиги маълум бўлган дори воситаларини (масалан, ИА ва ИИИ синф антиаритмик воситалар, трициклик антидепрессантлар, макролидларни) бир вақтда қўллаш;тўғриланмаган электролит дисбаланси (масалан, гипокалиемия, гипомагниемия);кекса ёшдаги пациент;юрак касаллиги (масалан юрак етишмовчилиги, миокард инфаркти, брадикардия). Периферик нейропатия Фторхинолонларни, шу жумладан левофлоксацинни қабул қилаётган пациентларда тезда содир бўлиши мумкин бўлган сенсор ёки сенсомотор периферик нейропатия ҳақида хабар берилган. Агар пациентда нейропатия симптомлари кузатилаётган бўлса, қайтмас ҳолат юзага келишини олдини олиш учун левофлоксацинни қабул қилиш тўхтатилиши лозим. Гепатобилиар бузилишлар Левофлоксацин қабул қилинганида кўпроқ оғир асосий касалликлари, масалан сепсис бўлган пациентларда ҳаёт учун хавф туғдирадиган некротик гепатитдан то жигар етишмовчилигига қадар ҳолатлар ҳақида хабар қилинган. Агар бундай ҳолатлар ва анорекция, сариқлик, сийдикнинг қора рангда эканлиги, қорин соҳасида қичишиш ёки оғриқлар каби жигар касаллиги симптомлари юзага келса, пациентларга даволанишни тўхтатиш ва шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилиши лозим.

Препаратни қўллаш мумкин эмас.

Ёруғликдан ҳимоя қилинган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Левофлоксацин Доза ошириб юборилганлигининг эҳтимол қилинадиган муҳим симптомлари (бош айланиши, онгни бузилиши ва тиришиш хуружлари) марказий нерв тизимига тааллуқлидир. Ўтказилган тадқиқотларнинг натижаларига кўра терапевтик дозадан юқори бўлган дозалар қўлланганида ҚТ-интервални узайиши кузатилган. Доза ошириб юборилган тақдирда пациентни синчковлик билан кузатиш, шу жумладан ЭКГ ўтказилиши зарур. Даволаш симптоматик амалга оширилади. Орнидазол Доза ошириб юборилганида ҳушдан кетиш, бош оғриғи, бош айланиши, титроқ, тиришишлар, диспептик бузилишлар бўлиши мумкин. Даволаш: махсус антидот номаълум; симптоматик даволаш ўтказилади, тиришишлар пайдо бўлганида диазепам буюрилади.

Рецепт бўйича

100 мл, 200 мл дан бутилкага №1 ёки 100 мл, 200 мл дан контейнерга №1 жойланган.

2 йил.