ГРАММИДИН с анестетиком нео rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка сақлайди: фаол моддалар: грамицидин С дигидрохлориди – 3,20 мг (грамицидин С га ҳисобланганда – 3,00 мг) цетилпиридиний хлориди моногидрати – 1,05 мг (цетилпиридиний хлоридга ҳисобланганда -1,00 мг) оксибупрокаин гидрохлориди – 0,20 мг ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди – 5,00 мг, талк – 60,00 мг, ацесулфам калий – 15,00 мг, ялпиз ҳушбўйи – 25,00 мг, сорбитол  – 1065,55 мг, магний стеарати – 25,00 мг.

Препаратнинг савдо номи:

ГРАММИДИН® с анестетиком нео

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик + антисептик восита + маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

Дори шакли:

Сўриш учун таблеткалар

оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, бир томонида ГР ёзувли таблеткалар.

антибиотик + антисептик восита + маҳаллий оғриқсизлантирувчи восита.

R02A

Препарат маҳаллий таъсирга эга ва деярли меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, бу амалда тизимли самараларини бутунлай йўқлигини белгилайди.

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ангина, фарингит, тонзиллит, парадонтоз, гингивит, стоматит.

Овқатдан кейин чайнамасдан оғизда сўриш йўли билан қўлланади. Препарат бевосита қўлланганидан кейин 1-2 соат давомида овқат ва ичимликларни қабул қилишдан сақланиш лозим. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 1-2 марта. Препарат 7 кун давомида қабул қилинганида терапевтик самара бўлмаса шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади.

Алоҳида ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар, тилни вақтинчалик сезувчанлигини йўқолиши бўлиши мумкин.

– препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик; – 4 ёшгача бўлган болалар; – ҳомиладорлик (И уч ойлик);

Препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Рецепциз

Сўриш учун таблеткалар. 9 таблеткадан поливинилхлорид ёки поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва чоп этилган локланган алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 9 таблеткадан 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.