Граммидин нео rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка сақлайди: фаол моддалар: грамицидин С дигидрохлориди – 3,20 мг (грамицидин С га ҳисобланганда – 3,00 мг) цетилпиридин хлорид моногидрати – 1,05 мг (цетилпиридиний хлоридига ҳисобланганда – 1,00 мг) ёрдамчи моддалар: коллоид кремний диоксиди – 5,00 мг, талк – 60,00 мг, ацесулфам калий – 15,00 мг, ялпиз ҳушбўйи – 25,00 мг, сорбитол – 1065,75 мг, магний стеарати – 25,00 мг.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Грамицидин С+цетилпиридиний хлориди

Препаратнинг савдо номи:

Граммидин нео

Фармакалогик гуруҳи:

антибиотик+антисептик восита

Дори шакли:

Сўриш учун таблеткалар

оқ рангли, думалоқ, иккиёқлама қабариқ, бир томонида ГР ёзуви таблеткалар.

антибиотик+антисептик восита

[R02A]

Томоқ ва оғиз бўшлиғининг инфекцион-яллиғланиш касалликларини даволаш учун мўлжалланган мажмуавий препарат. Препаратнинг таркиби микробларга қарши восита грамицидин С, ва антисептик восита – цетилпиридиний хлоридидан иборат. Грамицидин С нинг таъсир механизми микроб ҳужайрасининг цитоплазматик мембранасини препаратга нисбатан юқори ўтказувчанлиги билан боғлиқ, бу микроб хужжатларини унинг чидамлилигини бузади ва ҳужайрани халок бўлишини чақиради. Грамицидин С оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион касалликларини қўзғатувчиларига нисбатан яққол микробларга қарши таъсир кўрсатади. Цетилпиридиний хлориди антисептик воситалар туркумига киради. Оғиз бўшлиғида инфекцион касалликларини қўзғатувчиларининг ўсиши ва кўпайишини бостиради. Препарат яллиғланишни камайтиради, микробларга қарши таъсир кўрсатади, томоқдаги ёқимсиз ҳисни камайтиради ютинишни енгиллаштиради, организмга сўрилганда гиперсаливацияни чақиради, оғиз бўшлиғи ва томоқни микроорганизмлардан механик тозаланишига ёрдам беради.

Препарат маҳаллий таъсирга эга ва деярли меъда-ичак йўлларидан сўрилмайди, бу амалда тизимли самараларини бутунлай йўқлигини белгилайди.

Оғиз бўшлиғи ва томоқнинг инфекцион-яллиғланиш касалликлари: ангина, фарингит, тонзиллит, парадонтоз, гингивит, стоматит.

Овқатдан кейин чайнамасдан оғизда шимиш йўли билан қўлланади. Препаратни бевосита қўллагандан кейин 1-2 соат давомида овқат ва ичимликларни қабул қилишдан сақланиш лозим. Катталар ва 12 ёшдан ошган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 3-4 марта. 4 ёшдан 12 ёшгача бўлган болалар учун дозалари: 1 таблеткадан кунига 1-2 марта. Препарат 7 кун давомида қабул қилинганида терапевтик самара бўлмаса шифокорга мурожаат қилиш тавсия қилинади

Алоҳида ҳолларда препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

– препаратнинг таркибига кирувчи компонентларга юқори сезувчанлик; – 4 ёшгача бўлган болалар; – ҳомиладорлик (И уч ойлик);

Граммидин® нео бошқа маҳаллий ва тизимли таъсирга эга микробларга қарши воситаларнинг самараларини кучайтиради.

Препаратни ҳомиладорликнинг И уч ойлигида қўллаш тавсия қилинмайди. Препаратни қабул қилиш вақтида эмизишни тўхтатиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25º С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Рецепциз.

Сўриш учун таблеткалар. 9 таблеткадан поливинилхлорид ёки поливинилхлорид/поливинилиденхлорид плёнка ва чоп этилган локланган алюмин фолгали контур уяли ўрамда. 9 таблеткадан 2 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

2 йил.