Гозалидонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: гозалидон – 100 мг; ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза “Интроцел-Т”, калций стеарат ёки магний стеарат, картошка крахмали ёки жўхори крахмали.

Тасир этувчи модда(ХПН):

госсиполнинг имин ҳосиласи ва Н-поливинилпирролидонни комплекс бирикмаси .

Препаратнинг савдо номи:

Гозалидон

Фармакалогик гуруҳи:

Протозойларга қарши восита.

Дори шакли:

таблетка

тўқ сариқдан оч жигарранггача ранггача бўлган, нуқта-нуқтали, думалоқ, юзаси текис, бир томонида рискали таблеткалар.

Протозойларга қарши восита.

Хламидиялар билан чақирилган касалликларни даволаш – бирламчи ва иккиламчи бепуштлик, одат бўлиб қолган чала туғиш, хламидия хасталиги фонида герпесга қарши дори восита сифатида; кичик чаноқ аъзоларининг қайталувчи яллиғланиш жараёнлари (колпит, цервицит, бачадон бўйнини эрозияси, метроэндометрит, салпингит, салпингофорит, эпидидимит), простатит, келиб чиқиши урогенитал бўлган реактив артрит, Рейтер касаллигида (окуло-уретро-артрологик синдроми) қўлланади.

Препарат бир кунда 3 марта 2 таблеткадан схема бўйича буюрилади: препарат 3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус-3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус – 3 кун қабул қилинади – 3 кун танаффус – 3 кун қабул қилинади. Даволаш курсининг умумий давомийлиги – 21 кунни ташкил қилади.

Аниқланмаган.

Препарат компонентларига бўлган  юқори сезувчанликда қўллаш мумкин эмас.

Айрим ҳолларда, хламидия инфекциялари билан бирга кузатиладиган яллиғланиш синдромларини йўқотиш учун, препарат ностероид яллиғланишга қарши воситалар ва тетрациклин қатори антибиотиклар билан  бирга қўллаш тавсия қилинади. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан сўнг қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Рецепт бўйича

Таблеткалар 0,1 г дан.

2 йил. Улашиш: 1 144 Виеwс