Ичга, овқатдан 15-20 минут кейин буюрилади.
Катталар учун бир марталик доза 0,5-1 г, болалар учун – 0,25-0,5 г; катталар учун суткалик доза – 1,5-3 г, болалар учун – 0,75-3 г ни ташкил этади.
Даволаш курси 1 ойдан 4 ойгача, алоҳида ҳолларда – 6 ойгача.
3-6 ойдан кейин такрорий даволаш курсини ўтказиш мумкин.
Болаларга, ақлий қолоқлигида: 0,5 г дан кунига 4-6 марта 3 ой давомида; нутқни ривожланиши орқада қолганида 0,5 г дан кунига 3-4 марта 2-3 ой давомида буюрилади.
Нейролептик синдромининг корректори сифатида катталарга 0,5-1 г дан кунига 3 марта, болаларга – 0,25-0,5 г дан кунига 3-4 марта буюрилади.
Даволаш курси 1-3 ойни ташкил этади.
Тутқаноқда: болаларга 0,25-0,5 г кунига 3-4 марта, катталарга 0,5-1 г дан кунига 3-4 марта, узоқ вақт давомида (6 ойгача) буюрилади.
Тикларда: болаларга 0,25-0,5 г дан кунига 3-6 марта, 1-4 ой давомида; катталарга 1,5-3 г дан кунига, 1-5 ой давомида буюрилади.
Сийишнинг бузилишларида: катталарга 0,5-1 г дан кунига 2-3 марта; болаларга 0,25-0,5 г дан (суткалик доза 25-50 мг/кг) буюрилади.
Даволаш курси 2 ҳафтадан 3 ойгачани ташкил этади.
Узоқ даволаниш шароитида бошқа ноотроп ва марказий нерв тизимини рағбатлантирувчи воситаларини бир вақтда буюриш тавсия қилинмайди.