Гонадотропин хорионическийрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: хорионик гонадотропин                 – 500 ХБ         – 1000 ХБ; ёрдамчи моддалар: маннитол (маннит)                          – 20,0 мг         – 20,0 мг

Тасир этувчи модда(ХПН):

хорионик гонадотропин

Препаратнинг савдо номи:

Гонадотропин хорионический

Фармакалогик гуруҳи:

лютеинловчи восита

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилин кукун

лютеинловчи восита

G03GA01

Мушак ичига юборилганидан кейин яхши сўрилади. Ярим чиқарилиш даври 8 соатни ташкил этади. Қон плазмасидаги ОХГ максимал концентрациясига 4-12 соатдан кейин эришилади. Хорионик гонадотропиннинг ярим чиқарилиш даври 29-30 соатни ташкил этади, ҳар куни мушак ичига инекция қилинганда препаратни тўпланиши кузатилиши мумкин. Хорионик гонадотропин буйрак орқали чиқарилади. Юборилган дозанинг тахминан 10-20% ўзгармаган ҳолда сийдикда аниқланади, асосий қисми β-занжир фрагменти шаклида чиқарилади.

тухумдонлар дисфункцияси (ановулятор), аменорея; сариқ тана босқичини тутиб туриш;

Лиофилизатга эритувчи қўшилганидан кейин хорионик гонадотропиннинг тайёрланган эритмаси аста-секин мушак ичига юборилади. Тайёрланган эритмани сақлаш мумкин эмас, чунки кейинчалик сақлашда эритманинг стериллиги кафолатланмайди. Кўрсатилган дозалаш тахминий ҳисобланади, препаратни юборишга зарур реакцияга боғлиқ ҳолда даволаш тўғриланиши керак.

Иммун тизими томонидан бузилишлар: айрим ҳолларда тарқалган тошма ёки иситма пайдо бўлиши мумкин. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: хорионик гонадотропинни қўллаганда инекция жойида реакциялар, масалан, қон талашиш, оғриқ, қизариш, шиш ва қичишиш пайдо бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда аллергик реакциялар ҳақида хабарлар берилган, уларнинг кўпчилик қисми инекция жойида оғриқ ва/ёки тошма кўринишида намоён бўлган; кучли толиқиш.

ОХГ ёки препаратнинг ҳар қандай компонентига юқори сезувчанлик; Ҳозирги вақтдаги ёки гумон қилинаётган жинсий аъзолар ва сут безларининг гормонга боғлиқ хавфли ўсмалари (тухумдон раки, сут бези раки, аёлларда бачадон раки ва простата бези раки, эркакларда сут бези карциномаси); Марказий нерв тизимини (МНТ) органик шикастланишлари (гипофиз, гипоталамус ўсмалари); Чуқур веналар тромбофлебити; Гипотиреоз; Буйрак усти бези етишмовчилиги; Гиперпролактинемия; 3 ёшгача бўлган болалар;

Хорионик гонадотропин препаратини глюкокортикостероидларнинг юқори дозалари билан бирга қўллашдан сақланиш керак. Дори воситалари билан бошқа ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Гонадотропинни қўллаш веноз ёки артериал тромбоэмболия ривожланиши хавфини оширади, шунинг учун хавф гуруҳига кирувчи пациентларда экстракорпорал уруғлантириш юзасидан даволашнинг афзалликларини баҳолаш керак. Шуни таъкидлаш керакки, ҳомиладорликнинг ўзи тромбознинг юқори хавфи билан кечади. Кўп ҳомилали ҳомиладорлик эҳтимоли ортади. Препарат билан даволаш вақтида ва даволаш тўхтатилганидан кейин 10 кун давомида хорионик гонадотропин иммунологик синамаларни қон плазмаси ва сийдикдаги ОХГ концентрациясига таъсир кўрсатиши мумкин, бу ҳомиладорликка синамани сохта мусбат натижасига олиб келиши мумкин. Хорионик гонадотропин ёрдамида эркак жинсига мансуб пациентларни даволаш андрогенлар ишлаб чиқарилишини ошишига олиб келади, шунинг учун хавф гуруҳига кирувчи пациентлар қатъий шифокор назорати остида бўлиши керак, чунки касалликни зўрайиши ёки қайталаниши адрогенларни ортиқча ишлаб чиқариилишини натижаси бўлиши мумкин. ОХГ эпифизларни муддатидан олдин ёпилиши ёки муддатидан олдин жинсий етилишга ёрдам беради. Скелет ривожланишини мунтазам назорат қилиш керак.

Хорионик гонадотропин препаратини ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўллаш мумкин эмас.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 20оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Хорионик гонадотропин ўта паст токциклик билан характерланади.

Рецепт бўйича

500 ХБ, 1000 ХБ мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат шиша найли флаконда. 5 препаратли ампула поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда 1 мл дан 5 ампула эритувчиси (натрий хлориди, инекция учун эритма 9 мг/мл) билан поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда препаратни қўллаш бўйича йўриқнома, скарификатор ёки ампула пичоғи билан картон қутида. Ўйиқчали, ҳалқали ва синдириш нуқтали ампулани қадоқлашда скарификаторлар ёки ампула пичоғи жойланмайди.

4 йил.