Глюкозарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: глюкоза – 0,4 г (сувсиз глюкозага қайта ҳисоблаганда); ёрдамчи моддалар: хлорид кислотасининг 0,1 М эритмаси, натрий хлориди, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

декстроза

Препаратнинг савдо номи:

Глюкоза

Фармакалогик гуруҳи:

Углеводли озиқлантириш учун восита.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Углеводли озиқлантириш учун восита.

V05SX01

Вена ичига юборилганидан кейин глюкоза қон оқими билан аъзолар ва тўқималарга тушади, у ерда метаболизм жараёнларига киришади. Глюкозанинг заҳиралари кўпчилик тўқималарнинг ҳужайраларида гликоген кўринишида тўпланади. Гликолиз жараёнига киришиб, глюкоза пируват ва лактатгача метаболизмга учрайди, анаэроб шароитларда эса пируват карбонад ангидриди гази ва сувгача, энергия ва АТФ ҳосил бўлиши билан метаболизмга учрайди. Глюкозанинг тўлиқ оксидланишининг якуний маҳсулотлари ўпка ва буйраклар орқали чиқарилади.

Гипогликемияда қўлланади.

Глюкозанинг 40% ли эритмаси вена ичига юборилади (жуда секин), катталарга – бир юборишга 20-40-50 мл дан. Зарурати бўлганида минутига 30 томчигача (соатига 1,5 мл/кг) тезлик билан томчилаб юборилади. Вена ичига томчилаб юборишда катталар учун доза – суткада 300 мл гача. Катталар учун максимал суткалик доза – 15 мл/кг, лекин суткада 1000 мл дан кўп эмас.

Юбориш жойидаги реакциялар: юбориш жойида оғриқ, веналарни таъсирланиши, флебит, веноз тромбози; Эндокрин тизими ва метаболизм томонидан бузилишлар: гипергликемия, гипокалиемия, гипофосфатемия, гипомагниемия, ацидоз; Сийдик чиқариш тизими томонидан бузилишлар: полиурия, глюкозурия; Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан бузилишлар: полидипсия, кўнгил айниши; Организмнинг умумий реакциялари: гиперволемия, аллергик реакциялар (тана ҳароратини ошиши, тери тошмалари, ангионевротик шиш, шок). Ножўя реакциялар пайдо бўлган ҳолда эритмани юборишни тўхтатиш, пациентнинг ҳолатини баҳолаш ва ёрдам кўрсатиш керак.

Глюкозанинг 40% ли эритмасини гипокалиемия билан боғлиқ бўлган ҳолатлардан ташқари, бош мия ички ва орқа мия ички қон қуйилиши; оғир даражали дегидратация, шу жумладан алкоголли делирий; препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; анурия; қандли диабет ва гипергликемия билан бирга кечувчи бошқа ҳолатлар; глюкозо-галактозани малабсорбция синдроми бўлган пациентларда қўллаш мумкин эмас. Препарат қон препаратлари билан бир вақтда юборилмайди.

Глюкозанинг 40% ли эритмасини бир шприцда гексаметилентетрамин билан юбориш мумкин эмас, чунки глюкоза кучли оксидловчидир. Бир шприцда ишқорий эритмалар билан аралаштириш тавсия қилинмайди: умумий анестетиклар ва ухлатувчи воситалари, чунки уларнинг фаоллиги пасаяди, алкалоидларнинг эритмалари билан; стрептомицинни фаолсизлантиради, нистатиннинг самарадорлигини пасайтиради. Тиазид диуретиклар ва фуросемиднинг таъсири остида глюкозага толерантлик пасаяди. Инсулин глюкозани периферик тўқималарга тушишига ёрдам беради, гликогенни ҳосил бўлишини, оқсиллар ва ёғ кислоталарининг синтезини рағбатлантиради. Глюкоза эритмаси пиразинамидни жигарга токсик таъсирини камайтиради. Глюкоза эритмасининг катта ҳажмини юбориш гипокалиемияни ривожланишига ёрдам беради, бу бир вақтда қўлланаётган ангишвонагул препаратларининг токциклигини оширади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Препаратнинг дозаси ошириб юборилганида гипергликемия, глюкозурия, қоннинг осмотик босимини ошиши (ҳатто гипергликемик кома ривожлангунича), гипергидратация ва электролит мувозанатини бузилиши. Бундай ҳолда препарат бекор қилинади ва қондаги глюкозанинг ҳар 0,45-0,9 ммол га 1 ТБ ҳисобидан инсулин, қондаги глюкозанинг даражаси 9 ммол/л га эришилгунича юборилади. Қондаги глюкозанинг даражасини аста-секин пасайтириш керак. Инсулинни буюриш билан бир вақтда мувозанатланган тузли эритмалар инфузия қилинади. Зарурат бўлганида симптоматик даволаш буюрилади.

Рецепт бўйича

5 мл ва 10 мл дан ампулада. 10 дона ампула қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.