Глюкотон МРрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Ажралиб чиқиши модификацияланган бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: гликлазид – 30 мг; Ёрдамчи моддалар: гипромеллоза, микрокристалл целлюлоза, магний стеарати, кремний диоксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гликлазид

Препаратнинг савдо номи:

Глюкотон МР

Фармакалогик гуруҳи:

ИИ авлод сулфонилмочевина ҳосилаларининг гуруҳидан бўлган гипогликемик препарат.

Дори шакли:

ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар

оқ рангли, икки томонлама қавариқ юзали, думалоқ таблеткалар.

ИИ авлод сулфонилмочевина ҳосилаларининг гуруҳидан бўлган гипогликемик препарат.

A10VV09.

– инсулинга қарам бўлмаган қандли диабет (ИИ тип) парҳез даволаш ва жисмоний юклама билан бирга охиргилари самарасиз бўлганида қўлланади.

Препарат фақат катталар учун мўлжалланган. Тавсия қилинган бошланғич доза 30 мг (1 таб.) ни ташкил қилади. Дозани танлаш даволаш бошланганидан кейин қонда глюкозанинг даражасига мувофиқ ўтказилиши керак. Дозани ҳар навбатдаги ўзгариши энг камида 2 ҳафталик даврдан кейин амалга ошириши мумкин. Бир маромда ушлаб турувчи даволашда бир дозани ҳар куни қабул қилиш қонда глюкозанинг даражасини самарали назорат қилишни таъминлайди. Препаратнинг ҳар кунги дозаси 30 мг дан 120 мг (1-4 таб.) гача ўзгариши мумкин. Максимал суткалик доза – 120 мг. Препарат ичга нонушта вақтида суткада 1 марта қабул қилинади. Препаратнинг бир ёки кўпроқ қабуллари ўтказиб юборилганида навбатдаги қабулда юқорироқ дозани қўллаш мумкин эмас. Олдин даволанмаган пациентлар учун бошланғич доза 30 мг ни ташкил қилади. Сўнгра доза зарурий терапевтик самарага эришилганида шахсий танланади. Бошқа гипогликемик препаратдан Глюкотон МР га ўтиш қандай бўлмасин ўтиш даврини талаб қилмайди. Агарда бемор шу вақтгача Т1/2 давомли бўлган сулфонилмочевинанинг ҳосилалари билан даволанган бўлса, у ҳолда 1-2 ҳафта давомида олдинги даволашнинг қолдиқ самараларини оқибати сифатида гипогликемияни ривожланишидан сақланиш учун синчков кузатув (гликемиянинг даражасини назорат қилиш) ўтказиш керак.

Eндокрин тизими томонидан: гипогликемия бўлиши мумкин. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда кам – кўнгил айниши, қусиш, қоринда оғриқ, диарея ёки қабзият (одатда қайтувчи), кам – АСТ, АЛТ, ИФ лар фаоллигини ошиши; Қон яратиш тизими томонидан: айрим ҳолларда – тромбоцитопения, агранулоцитоз ёки лейкопения, анемия (одатда қайтувчи характерга эга). Аллергик реакциялар: қичишиш, эшакеми, макуло-папулёз тошма. Препарат бекор қилинганидан кейин одатда ушбу белгилар йўқолади.

инсулинга қарам қандли диабет (И тип);диабетик кетоацидоз;диабетик прекома ва кома;оғир буйрак ва жигар етишмовчилиги;ҳомиладорлик; лактация (эмизиш);миконазолни бир вақтда қабул қилиш;препаратнинг компонентларига ва сулфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларига юқори сезувчанлик.

Глюкотон МР фақат албатта нонушта ва етарли даражада углеводлар тушишини таъминловчи мунтазам овқатланадиган беморларга буюрилиши мумкин. Қонда глюкозанинг даражасини, сийдикда глюкозанинг миқдорини мунтазам аниқлаш керак. Глюкотон МР буюрилганида гипогликемияни ривожланиш хавфи, унинг симптомлари ва ривожланишига ёрдам берувчи шароитлар ҳақида беморга ахборот бериш керак. Гипогликемик препаратлар қўлланганида кекса ёшдаги пациентларда, доимо етарли озуқа олмайдиган, умумий ҳолати сусайган шахсларда, буйрак усти безлари ёки гипофиз етишмовчилиги бўлган пациентларда гипогликемияни ривожланишини хавфи юқори. Жарроҳлик муолажалари, жароҳатлар ёки инфекцион касалликлар ҳолида инсулин препаратларини қўллаш эҳтимолини ҳисобга олиш керак. Глюкотон МР ва гликлазиднинг фармакологик хусусиятларига таъсир қилувчи дори воситаларни бир вақтда қўллашнинг зарурати бўлганида, пациент углеводлар алмашинувининг лаборатор кўрсаткичларини ўзи мунтазам назорат қилиши кераклиги ҳақида огоҳлантирилиши керак. Глюкотон МР ни бигуанидлар, алфа-глукозидазаларнинг ингибиторлари ёки инсулин препаратлари билан бирга қўллаш мумкин. Глюкотон МР билан даволаш фонида алкогол ёки таркибида этанол сақловчи тиббий препаратларни истеъмол қилишдан сақланиш керак. Беморлар гипогликемиянинг симптомлари ва ателье ёки механизмларни бошқариш вақтида эҳтиёткорликка риоя қилишлари кераклиги ҳақида маълумот олган бўлишлари керак. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

10-25оС ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: гипогликемия. Даволаш: гипогликемиянинг ўртача симптомлари углеводларни қабул қилиш, дозани танлаш ва/ёки парҳезни ўзгартириш билан мувофиқлаштирилади. Агарда гипогликемик комага гумон қилинса ёки ташхис қўйилса, беморга 50 мл глюкозанинг концентрланган эритмаси (40%) в/и юборилади. Сўнгра қонда глюкозани керакли даражада тутиб туриш учун глюкозанинг суюлтирилган эритмаси (5%) в/и томчилаб юборилади. Синчков мониторинг энг камида навбатдаги 48 соат давомида ўтказилади. Глюкотон МР ни миконазол билан бир вақтда қўллаш гипогликемияни кома ҳолатигача ривожланиши эҳтимолини кучайтиради (бундай қўшиш мумкин эмас). Фенилбутазон, этанол сулфонилмочевина ҳосилаларининг гипогликемик самарасини кучайтиради. Бета-адреноблокаторни бир вақтда қўллаш гипогликемиянинг баъзи симптомларини, масалан юрак уришини ва тахикардияни ниқоблайди. Кўпчилик носелектив бета-адреноблокаторлар гипогликемиянинг яққоллиги ва тез-тезлигини оширади. Флуконазол гипогликемиянинг ривожланиши хавфини кучайтиради. Даназол билан бир вақтда қўлланганида Глюкотон МР нинг самарадорлиги пасайиши мумкин. ГКС (тизимли, сиртга ёки маҳаллий қўллаш учун), тетракозактид, ритодрин, салбутамол, тербуталин (в/и юбориш учун) билан бир вақтда қўллашда, қонда глюкозанинг даражасини оширади. Глюкотон МР прогестагенлар билан бир вақтда қўлланганида юқори дозаларда прогестогенларнинг диабетоген самарасини ҳисобга олиш керак.

Рецепт бўйича

Ажралиб чиқиши модификацияланган таблеткалар 30 мг, ўрамда 30 таблетка.

3 йил.