ГлюкоНовексрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: 1 мг глимепирид; ёрдамчи моддалар: лактоза моногидрати (АҚШ Ф), поливинилпиролидон К-30 (АҚШ Ф), микрокристалл целлюлоза РН102 (АҚШ Ф), натрий крахмал гликоляти (АҚШ Ф), магний стеарати (АҚШ Ф), темир (ИИИ) оксиди (АҚШ Ф), тозаланган сув (АҚШ Ф).

Тасир этувчи модда(ХПН):

глимепирид

Препаратнинг савдо номи:

ГлюкоНовекс

Фармакалогик гуруҳи:

Перорал қабул қилиш учун қанд даражасини пасайтирувчи препаратлар. Сулфонилмочевина ҳосилалари.

Дори шакли:

таблеткалар 1 мг, 2 мг, 3 мг, 4 мг.

Перорал қабул қилиш учун қанд даражасини пасайтирувчи препаратлар. Сулфонилмочевина ҳосилалари.

A10VV12

Сўрилиши Ичга қабул қилингандан кейин глимепириднинг биокираолишлиги тўлиқ. Овқат қабул қилиш сўрилишга аҳамияциз таъсир кўрсатади, фақатгина сўрилиш тезлиги бироз пасаяди. Плазмадаги Смах га ичга қабул қилингандан кейин тахминан 2,5 соат ўтгач эришилади (суткада 4 мг дан кўп марта қабул қилинганда ўртача кўрсаткич 0,3 мкг/мл). Доза ва Смах ва АУC кўрсаткичлари ўртасида пропорционал боғлиқлик мавжуд. Тақсимланиши Плазма оқсиллари билан боғланиши жуда юқори – 99%. Глимепирид тахминан албуминнинг тақсимланиш интервали билан бир хил жуда паст тақсимланиш хажмига Вд (тахминан 8,8 л) га эга. Клиренси паст (минутига тахминан 48 мл). Клиник олди тадқиқотларда глимепиридни кўкрак сути билан ажралиши кузатилган. Глимепирид йўлдош тўсиғи орқали ўтади ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ёмон ўтади. Метаболизми ва чиқарилиши Кўп марта қўлланганда зардобдаги концентрациялар учун аҳамиятли бўлган зардобдан ўртача доминант ярим чиқарилиш даври Т1/2 тахминан 5-8 соатни ташкил қилади. Юқори дозаларда қабул қилингандан кейин Т1/2 ни бироз ошиши кузатилган. Радиофаол изотоп билан нишонланган глимепириднинг бир марталик дозасидан кейин радиофаолликнинг 58% сийдикда, 35% – ахлатда аниқланган. Сийдикда ўзгармаган модда аниқланмаган. Сийдикда ва ахлатда, эҳтимол жигарда метаболизми оқибатида (асосий фермент-CЙП2C9) ҳосил бўладиган иккита метаболити: гидрокси-ҳосиласи ва карбокси-ҳосиласи аниқланган. Глимепирид ичга қабул қилингандан кейин бу метаболитларнинг якуний Т1/2 мувофиқ равишда 3-6 соат ва 5-6 соатни ташкил қилган. Суткада 1 марта қўллаш тартибида бир марталик доза ва кўп марталик қабул қилиш билан солиштирилганда жуда паст индивидуал ўзгарувчанлик билан характерланувчи фармакокинетик кўрсаткичларни аҳамиятли фарқлари аниқланмади. Аҳамиятли тўпланиши кузатилмаган.

қандли диабетнинг 2 типини парҳез, жисмоний машқлар ва тана вазнини камайтириш касалликни етарли даражада назорат қилишни таъминламаганда даволаш учун қўлланади.

Перорал қабул қилиш учун буюрилади. Қандли диабетни муваффақиятли даволаш асоси бўлиб тегишли парҳез, мунтазам жисмоний машқлар, шунингдек қон ва сийдикнинг тегишли кўрсаткичларини доимий текшириш ҳисобланади. Таблеткалар ёки инсулин пациентга тавсия этилган парҳезга риоя қилиш заруратини бекор қилмайди. Дозалаш қон ва сийдикда глюкоза даражасининг таҳлилари натижаларига қараб белгиланади. Бошланғич доза суткада 1 мг глимепиридни ташкил қилади. Агар бунда назоратнинг керакли даражасига эришилса, самарани бир маромда ушлаб турувчи даволаш учун айнан шу дозани қўллаш керак. Препаратни қўллашнинг турли тартиблари учун тегишли чиқарилиш шакллари мавжуд. Назорат етарли бўлмаганида, гликемик назорат кўрсаткичларига қараб, босқичлар орасида 1-2 хафталик интервал билан дозани суткада 2, 3 ёки 4 мг глимепиридгача босқичма-босқич ошириш мумкин. Глимепириднинг суткада 4 мг дан ортиқ дозаси фақатгина айрим ҳоллардагина яхши натижа бериши мумкин. Метформиннинг максимал суткалик дозаларида етарли даражада назорат қилиб бўлмайдиган касаллиги бўлган пациентларда глимепирид билан ёндош даволаш буюрилиши мумкин. Метформиннинг қўлланилаётган дозасини сақлаб қолиб, глимепирид билан даволашни энг паст дозадан бошлаш, кейинчалик кутилган метаболик назорат даражасига қараб, максимал суткалик дозагача титрлаш керак. Бундай мажмуавий даволашни фақат шифокор синчков кузатуви остида бошлаш керак. ГлюкоНовексни максимал суткалик дозада қўллаганда назоратнинг етарли даражасига эришаолмаётган пациентларда зарурати бўлганида ёндош инсулин билан даволаш буюрилиши мумкин. Глимепириднинг қўлланилаётган дозасини сақлаб қолиб, инсулин билан даволашни паст дозадан бошлаш, кейинчалик кутилган метаболик назорат даражасига қараб ошириш керак. Бундай мажмуавий даволашни фақат шифокор кузатуви остида бошлаш керак. Одатда пациент учун глимепириднинг суткалик дозаси етарли бўлади. Бу дозани бевосита овқатдан олдин ёки нонушта вақтида қабул қилиш тавсия этилади, нонушта ўтказиб юборилса, биринчи овқат қабул қилишдан олдин ёки овқат қабул қилиш вақтида қўлланди. Агар пациент дозани қабул қилишни унуца, уни кейинги дозани ошириш йўли орқали компенсация қилиш керак. Таблеткаларни бутунлигича, суюқлик билан қабул қилиш керак. Агар 1 мг глимепиридни суткада бир марта қабул қилиш фонида гипогликемик реакция ривожланса, бу ушбу пациентда касалликни назорат қилиш учун фақат тегишли парҳез етарли бўлиши мумкинлигидан далолат беради. Даволаш жараёнида инсулинга сезгирликни ошиши билан кечувчи қандли диабетни назорат қилиниши яхшиланган сари, глимепиридга бўлган эҳтиёж пасайиши мумкин. Шунинг учун гипогликемиядан сақланиш учун бундай ҳолларда дозани ўз вақтида пасайтириш ёки даволашни бекор қилиш кераклигини доимо ёдда тутиш керак. Тана вазни ёки ҳаёт тарзи ўзгарган ҳолларда, шунингдек гипо- ёки гипергликемия ривожланиши хавфини ошишига олиб келувчи бошқа омиллар бўлганида ҳам дозага тузатиш киритиш талаб этилиши мумкин. Бошқа перорал гипогликемик воситалардан ГлюкоНовексга ўтиш Умуман олганда бошқа перорал гипогликемик воситалардан ГлюкоНовексга ўтишга йўл қўйилади. ГлюкоНовексга ўтилганда аввалги дори препаратининг дозаси ва ярим чиқарилиш даврини эътиборга олиш керак. Айрим ҳолларда, хусусан, давомли ярим чиқарилиш даврига эга диабетга қарши воситалар (масалан хлорпропамид) қабул қилинганда гипогликемик реакцияларнинг аддитив самараси билан боғлиқ хавфини минимумга етказиш мақсадида бир неча кун давомида ювиб чиқариш даври тавсия этилади. Тавсия этилган бошланғич доза суткада 1 мг глимепиридни ташкил қилади. Реакцияга қараб, юқорида таърифлангандек глимепириднинг дозасини босқичма-босқич ошириш мумкин. Инсулиндан ГлюкоНовексга ўтиш Қандли диабетнинг 2 типи бўлган пациентлар инсулин билан даволанганда айрим ҳолларда ГлюкоНовекс препарати билан даволашга ўтиш тайинланиши мумкин. Бундай ўтиш шифокорнинг синчков кузатуви остида амалга оширилиши керак.

Қуйида ГлюкоНовекс ва сулфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларини қўллаш билан ўтказилган клиник тадқиқотлар доирасида кузатилган ножўя реакциялар рўйхати келтирилади. Тегишли реакциялар юзага келиш тез-тезлигини камайиши тартибида келтирилган (жуда тез-тез: ≥1/10; тез-тез ≥1/100 дан <1/10 гача; тез-тез эмас ≥1/1000 дан <1/100 гача; кам ҳолларда ≥1/10000 дан <1/1000 гача; жуда кам ҳолларда <1/10000; юзага келиш тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида баҳолаб бўлмайди)). Кам ҳолларда Тромбоцитопения, лейкопения, гранулоцитопения, агранулоцитоз, эритропения, гемолитик анемия ва панцитопения, улар одатда қайтувчандир ва препаратни қабул қилиш тўхтатилгандан кейин ўтиб кетади.Гипогликемия; бундай гипогликемик реакциялар асосан тез авж олувчи характерга эга бўлиб, оғир даражада бўлиши ва ҳар доим ҳам осон мувофиқлаштириб бўлмаслиги мумкин. Гипогликемик даволашнинг бошқа схемаларидаги каби, бундай реакцияларни ривожланиши овқатланишнинг хослиги ва доза каби индивидуал омилларга боғлиқдир (тўлиқроқ маълумотлар “Махсус кўрсатмалар” бўлимида келтирилган). Жуда кам ҳолларда лейкоцитокластик васкулит, ўта юқори сезувчанликнинг енгил реакциялари, улар нафас олишни қийинлашиши, артериал босимни тушиши, айрим ҳолларда эса шок билан кечувчи жиддий реакцияларга ўтиши мумкинкўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринни дам бўлиши, қорин соҳасида дискомфорт ва оғриқ, улар кам ҳолларда даволашни бекор қилишга олиб келадижигар функциясини бузилиши (масалан холестазда ва сариқликда), гепатит ва жигар етишмовчилигиқонда натрий даражасини пасайиши Тез-тезлиги номаълум сулфонилмочевина ҳосилалари, сулфаниламидлар ёки шунга яқин моддаларга кесишган аллергия ривожланиши мумкинвақтинча кўришни бузилиши кузатилиши мумкин, хусусан қонда глюкоза даражасини ўзгариши туфайли даволашни бошида кузатилиши мумкинтромбоцитлар сони 10000/мкл дан кам бўлган оғир тромбоцитопения ва тромбоцитопеник пурпуражигар ферментлари даражасини ошишиқичишиш, тошма, эшакеми ва фотосенсибилазация билан намоён бўлувчи терининг ўта юқори сезувчанлиги.

глимепиридга, сулфонилмочевинанинг бошқа препаратларига, сулфаниламидларга ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига ўта юқори сезувчанликинсулинга қарам қандли диабетдиабетик комакетоацидозбуйрак ёки жигар функциясини оғир бузилишлари. Буйрак ва жигар функциясини оғир бузилишлари бўлган ҳолатларда пациентни инсулинга ўтказиш керакболалар ва 18 ёшгача бўлган ўсмирларда қўллаш мумкин эмас.

Агар глимепирид айрим бошқа дори препаратлари билан бир вақтда қабул қилинса, бу гипогликемик таъсирни нохуш кучайиши ёки сусайиши билан кечиши мумкин. Шунинг учун бошқа дори препаратларни фақат шифокорга хабар бергандан кейин (ёки унинг кўрсатмаси бўйича) қабул қилиш керак. Глимепирид цитохром Р450 2С9 (CЙП2C9) томонидан метаболизмга учрайди. Маълумки, CЙП2C9 индукторлари (масалан рифампицин) ёки ингибиторлари (масалан флуконазол) ни ёндош қўллаш унинг метаболизмига таъсир кўрсатади. Ин виво шароитдаги ўзаро таъсири юзасидан ўтказилган тадқиқотнинг чоп этилган натижалари CЙП2C9 кучли ингибиторларидан бири флуконазолни қўллаш глимепириднинг концентрацияни вақтга боғлиқ эгри чизиғи остидаги майдон (АУC) кўрсаткичини тахминан 2 марта ошиши билан кечишини намойиш қилган. Глимепирид ва сулфонилмочевинанинг бошқа хосилаларини қўллаш тажрибасини эътиборга олиб, қуйидаги ўзаро таъсирларни кўрсатиш муҳим. Қонда глюкоза даражасини пасайтириш самарасини кучайиши ва мувофиқ равишда гипогликемияни ривожланиши айрим ҳолларда қуйидаги дори препаратларидан бирини қўллаганда кузатилиши мумкин: фенилбутазон, азапропазон ва оксифенбутазонинсулин ва метформин каби перорал диабетга қарши препаратларсалицил кислотаси тузлари ва парааминосалицил кислотаси препаратларианаболик стероидлар ва эркаклар жинсий гормонларихлорамфеникол, узоқ таъсирга эга айрим сулфаниламидлар, тетрациклинлар, хинолон антибиотиклари ва кларитромицинкумарин антикоагулянтларифенфлураминдизопирамидфибратларААФ ингибиторларифлуоксетин, МАО ингибиторлариаллопуринол, пробенецид, сулфинпиразонсимпатолитик воситаларциклофосфамид, трофосфамид ва ифосфамидмиконазол, флуконазолпентоксифиллин (парентерал, юқори дозаларда)тритоквалин Қуйидаги дори препаратларидан бирини қўллаганда қонда глюкоза даражасини пасайтириш самарасини сусайиши ва мувофиқ равишда қонда глюкоза даражасини ошиши кузатилиши мумкин: эстрогенлар ва прогестагенларсалуретиклар ва тиазид диуретиклартиреотроп воситалар, глюкокортикоидларфенотиазин ҳосилалари, хлорпромазинадреналин ва симпатомиметикларникотин кислотаси (юқори дозаларда) ва никотин кислотаси ҳосилаларисурги воситалари (узоқ вақт қўллаганда)фенитоин, диазоксидглюкагон, барбитуратлар ва рифампицинацетазоламид Н2-рецепторлари антагонистлари, бета-блокаторлар, клонидин ва резерпин қонда глюкоза даражасини пасайтириш самарасини кучайишига ҳам, сусайишига ҳам олиб келиши мумкин. Бета-блокаторлар, клонидин, гуанедин ва резерпин каби симптоматолитик дори препаратлари таъсири остида гипогликемияга жавобан адренергик контррегуляция белгилари пасайган бўлиши ёки мавжуд бўлмаслиги мумкин. Алкоголни истеъмол қилиш глимепириднинг гипогликемик таъсирини олдиндан билиб бўлмайдиган кучайишини ёки сусайишини чақириши мумкин. Глимепирид кумарин ҳосилаларининг таъсирини кучайтириши ҳам, сусайтириши ҳам мумкин.

ГлюкоНовексни бевосита овқатдан олдин ёки овқатланиш вақтида қабул қилиш керак. Овқатни мунтазам қабул қилинмаганда ёки ўз вақтида овқатланилмаса, ГлюкоНовекс билан даволаш гипогликемияни ривожланишига олиб келиши мумкин. Гипогликемиянинг кузатилиши мумкин бўлган симптомларига қуйидагилар киради: бош оғриғи, тўймаслик билан кечувчи очлик ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, толиқиш, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, қўзғалган ҳолат, тажавузкорлик, диққатни жамлашни ёмонлашиши, диққатни ва реакцияни сусайиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқ ва кўришни бузилиши, афазия, тремор, парез, сенсор бузилишлар, бош айланиши, ожизлик ҳолати, ўз-ўзини назорат қилишни йўқолиши, церебрал тиришишлар, уйқучанлик, ҳушдан кетиш, ҳатто комагача, юзаки нафас ва брадикардия. Бундан ташқари, терлаш, ёпишқоқ тери, хавотирлик, тахикардия, гипертензия, юрак уриб кетиши, стенокардия ва юрак аритмияси каби адренергик контррегуляция белгилари кузатилиши мумкин. Оғир гипогликемия хуружининг клиник манзараси импульс манзарасига ўхшаш бўлиши мумкин. Симптомларни деярли ҳар доим углеводлар (қанд) ни дарҳол қабул қилиш йўли ёрдамида бартараф этиш мумкин. Ушбу ҳолатда қанд ўрнини босувчилар самарали эмас. Сулфонилмочевинанинг бошқа ҳосилаларини қўллаш тажрибаси ҳатто кўрилган чораларнинг бирламчи муваффақиятига қарамай, гипогликемия такроран ривожланиши мумкинлигини намойиш этади. Фақатгина қанднинг оддий миқдорларини қўллаш йўли орқали назорат қилинадиган оғир ёки давомли гипогликемияда шошилинч тиббий ёрдам, айрим ҳолларда эса – ҳатто гильзаизация талаб этилади. Гипогликемияни ривожланишига олиб келувчи омилларга қуйидагилар киради: пациентни соғлиқни сақлаш ходими билан ҳамкорлик қилишни истамаслиги ёки (кўпинча кекса беморларда) имкон қилаолмаслигиетарли даражада овқатланмаслик, овқатни мунтазам қабул қилмаслик, овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш ёки оч қолиш даврларипарҳезни ўзгаришижисмоний юклама ва углеводларни истеъмол қилиш орасида мувозанатни йўқлигиалкоголни истеъмол қилиш, айниқса овқат қабул қилишни ўтказиб юбориш билан биргабуйрак функциясини бузилишижигар функциясини жиддий бузилишлариГлюкоНовекс дозасини ошириб юборишуглевод алмашинуви ёки гипогликемия контррегуляциясига таъсир кўрсатувчи эндокрин тизими томонидан айрим компенсацияланмаган бузилишлар (масалан қалқонсимон безининг функциясини айрим бузилишлари ва аденогипофиз ёки буйрак усти бези пўстлоқ қисми етишмовчилигида)айрим дори препаратларини бир вақтда қўллаш (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг). ГлюкоНовекс билан даволаганда қонда ва сийдикда глюкоза даражасини мунтазам назорат қилиш талаб этилади. Бундан ташқари, глюкоза молекуласи билан бириккан гемоглобин даражасини аниқлаш керак. ГлюкоНовекс билан даволаш вақтида жигар ва гематологик кўрсаткичларни (хусусан лейкоцитлар ва тромбоцитлар сонини) мунтазам мониторинг қилиш талаб этилади. Стресс ҳолатларида (масалан жароҳатлар, шошилинч операциялар, тана ҳароратини ошиши билан кечувчи инфекцион касалликларда ва бошқалар) вақтинча инсулинга ўтиш талаб этилиши мумкин. Ҳозирги вақтгача жигар функциясини оғир бузилиши бўлган пациентларда ёки диализда бўлган пациентларда ГлюкоНовексни қўллаш тажрибаси тўпланмаган. Буйрак функциясини оғир бузилиши бўлган пациентларда инсулинга ўтиш кўрсатилган. Г6ФД (глюкозо-6-фосфат-дегидрогеназа) танқислиги бўлган пациентларда сулфонилмочевина ҳосилалари билан даволаш гемолитик анемия ривожланишига олиб келиши мумкин. Глимепирид сулфонилмочевина ҳосилалари гуруҳига мансублиги туфайли, уни Г6ФД танқислиги бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан қўллаш ва сулфонилмочевина ҳосилаларига мансуб бўлмаган муқобил воситаларни қўллаш имконини кўриб чиқиш керак. ГлюкоНовекс препарати лактоза моногидрати сақлайди. Галактозани ўзлаштираолмаслик, Лапп лактаза танқислиги ёки глюкоза-галактозани сўрилишини бузилиши каби кам учрайдиган наслий касалликлари бўлган пациентлар ушбу дори воситасини қабул қилмасликлари керак.

Қандли диабет билан боғлиқ хавфлар Ҳомиладорлик вақтида қонда глюкоза даражасининг оғишлари туғма аномалияларни юзага келиши ва перинатал ўлим тез-тезлигини ошиши билан кечади. Шунинг учун тератогенлик хавфидан сақланиш учун бутун ҳомиладорлик даври давомида қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорат қилиш керак. Бундай ҳолларда инсулинни қўллаш керак. Ҳомиладорликни режалаштирган пациентлар даволовчи шифокорларини хабардор қилишлари керак. Глимепирид билан боғлиқ хавфлар Ҳозирги вақтда глимепиридни ҳомиладор аёлларда қўллаш ҳақида тегишли маълумотлар йўқ. Клиник олди тадқиқотлари репродуктив токцикликни мавжудлигини намойиш қилган, у эҳтимол глимепириднинг фармакологик таъсири (гипогликемия) билан боғлиқ бўлган. Шунинг учун ҳомиладорликнинг бутун даври давомида глимепиридни қабул қилиш мумкин эмас. Агар глимепирид билан даволаш вақтида пациент ҳомиладор бўлишни режалаштирса ёки ҳомиладорлик аниқланса, уни иложи борича тезроқ инсулин билан даволашга ўтказиш керак.

30°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: ортиқча доза ичга қабул қилингандан кейин 12 соатдан 72 соатгача давомийликда гипогликемия ривожланиши мумкин, у бирламчи соғайгандан кейин ҳам такрорланиши мумкин. Қабул қилгандан кейин 24 соат давомида гипогликемия симптомлари кузатилмаслиги мумкин. Одатда стационарда кузатиш тавсия этилади. Пациентда кўнгил айниши, қусиш ва эпигастрал соҳада оғриқ каби симптомлар кузатилиши мумкин. Бундан ташқари, гипогликемия қўзғалган ҳолат, тремор, кўришни бузилиши, координация билан муаммолар, уйқучанлик, коматоз ҳолат ва тиришишлар каби бир қатор неврологик симптомлар билан кечиши мумкин. Даволаш: асосан қусишни чақириш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмир (адсорбент) ва натрий судьяи (сурги воситаси) билан сув ёки лимонад  ичиш ёрдамида сўрилишни олдини олишга қаратилган. Препаратни кўп миқдорда ичга қабул қилган ҳолатларда меъдани ювиш, кейинчалик фаоллаштирилган кўмир ва натрий судьяи қабул қилиш кўрсатилган. Дозани кучли (оғир) ошириб юборилганда жадал даволаш бўлимига гильзаизация кўрсатилган. Зарурати бўлганида пациентга глюкозани юборишни бошлаш керак: зарурати бўлганида 50 мл 50% ли эритмани оқим билан вена ичига инекцияси ва кейинчалик қонда глюкоза даражасини синчковлик билан назорати остида 10% ли глюкоза эритмасини инфузияси буюрилади. Кейинчалик симптоматик даволаш буюрилади. Хусусан ГлюкоНовексни эмизикли болалар ёки кичик ёшдаги болалар томонидан тўсатдан қабул қилиниши чақирган гипогликемияни даволаганда хавфли гипергликемия ривожланишидан сақланиш учун юборилаётган глюкозанинг дозасини синчковлик билан назорат қилиш керак. Қонда глюкоза даражасини узлуксиз назорат қилиш керак.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан алюмин фолгали ва поливинилхлорид плёнкали контур уяли ўрамда. 2 контур уяли ўрамдан давлат ва рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.