Лактоацидоз Лактоацидоз метформинни кумуляцияси туфайли пайдо бўлиши мумкин бўлган кам учрайдиган, лекин жиддий (шошилинч даволаш ўтказилмаганда ўлим кўрсаткичи юқори бўлади) асоратидир.
Метформин қабул қилинганда лактоацидоз ҳолатлари асосан яққол буйрак етишмовчилиги ёки буйрак фаолиятини ўткир бузилиши бўлган қандли диабети бўлган беморларда юз берган.
Буйрак фаолиятини бузилиши мумкин бўлган вазиятларда, масалан, сувсизланиш ҳолларида (диареянинг оғир шаклларива қусиш), ёки антигипертензив даволашда ёки диуретикалар билан даволашда ёки ностероид яллиғланишга қарши препаратлар (НЯҚП) билан даволаш буюрилганда алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Юқорида санаб ўтилган оғир ҳолатларда метформинни қабул қилиш вақтинчалик тўхтатилиши мумкин.
Лактоацидоздан сақланиш учун ёмон назорат қилинадиган қандли диабет, кетоацидоз, узоқ муддат очлик, алколголни ҳаддан зиёд истемол қилиш, жигар етишмовчилиги ва гипокция билан боғлиқ ҳар қандай ҳолатларни (масалан, декомпенсация босқичидаги юрак етишмовчилиги, ўткир миокард инфаркти) каби ёндош омилларни ҳисобга олиш лозим, бошқа ёндош омилларни (шунингдек “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг) кўриб чиқиш лозим.
Лактоацидоз хавфи мушак тиришишлари, ҳамда қоринда оғриқ ва оғир астения каби овқат ҳазм бўлишини бузилишларининг носпецифик белгилари пайдо бўлган ҳолларда кўриб чиқилиши лозим.
Пациентлар, бундай белгилар, хусусан агар пациентлар илгари метформинни яхши ўзлаштираолишлиги кузатилган бўлса, шифокорларни дарҳол хабардор қилиш кераклиги мақсадида йўл-йўриқ олган бўлишлари керак.
Метформинни қабул қилиш, ҳеч бўлмаганда вазият ойдинлашгунига қадар вақтинчалик тўхтатилиши керак.
Метформинни қайта буюриш фойда/хавф нисбатини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек буйрак фаолиятини ҳисобга олган ҳолда шахсий тартибда амалга оширилиши керак.
Ташхис: Лактоацидоз симптомлари ацидотик ҳансираш, қоринда оғриқ ва гипотермия, кейинчалик кома ҳолати кўринишида намоён бўлади.
Лаборатор текширишларда: қон рН кўрсаткичини пасайиши, плазмада лактат миқдорини 5 ммол/л дан юқори ошиши, шунингдек анион оралиқни ва лактат/пируват нисбатини ошиши аниқланади.
Лактоацидоз ҳолатида пациент дарҳол госпитилизация қилиниши керак (“Дозани ошириб юборилиши” бўлимига қаранг).
Шифокорлар пациентларни лактоацидоз хавфи ва симптомлари тўғрисида огоҳлантиришлари керак.
Буйрак фаолияти Метформин буйрак орқали чиқарилиши туфайли, креатинин клиренси (қон зардобида креатининни даражасини Кокрофт-Голт формуласини ишлатиб ҳисобга олган ҳолда ҳисоблаш мумкин) ёки КФТ (рСКФ) кейинчалик даволашни бошлашдан олдин ва мунтазам равишда аниқланади: буйрак фаолияти нормал бўлган пациентларда ҳеч бўлмаганда йилига камида бир марта,креатинин клиренси норманинг пастки чегарасида бўлган пациентларда ва кекса пациентларда йилига ҳеч бўлмаганда 2-4 марта аниқланади.
Агар креатинин клиренси <45 ml/min (KFT <45 ml/min/1,73 m2) bo‘lgan hollarda metforminni qo‘llash mumkin emas (shuningdek “Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar” bo‘limiga qarang).
Keksa patsiyentlarda buyraklar faoliyatini pasayishi tez uchraydigan holat va u simptomsiz kechadi.
Alohida ehtiyotkorlikni buyrak faoliyatini buzilishi mumkin bo‘lgan vaziyatlarda, masalan, suvsizlaniishda, yoki antigipertenziv preparatlar yoki diuretiklar bilan davolash ta’sirida kuchayganda, shuningdek nosteroid yallig‘lanishga qarshi preparatlar (NYAQP) bilan davolashni boshida namoyon etish lozim.
Bunday hollarda, metformin bilan davolashni boshlashdan oldin buyrak faoliyatini tekshirish tavsiya qilinadi.
Yurak faoliyati Yurak yetishmovchiligi bo‘lgan patsiyentlar orasida gipoktsiya va buyrak yetishmovchiligining ancha yuqori xavfi kuzatiladi.
Chidamli surunkali yurak yetishmovchiligi bo‘lgan bemorlar uchun metforminni, yurak va buyrak faoliyatining muntazam monitoringini o‘tkazgan holda buyurish mumkin.
O‘tkir va nostabil yurak yetishmovchiligi bo‘lgan patsiyentlar uchun metforminni qo‘llash mumkin emas (shuningdek “Qo‘llash mumkin bo‘lmagan holatlar” bo‘limiga qarang).
Yod saqlovchi rentgenkontrast vositalarni buyurish Radiologik tekshirishlarda yod saqlovchi rentgenkontrast vositalarni qon tomir ichiga yuborish buyrak yetishmovchiligiga olib kelishi mumkin.
Bu metforminni to‘planishini va laktoatsidoz xavfini keltirib chiqarishi mumkin.
Kalavalar fevralatsiyasi tezligi (rSKF) >60 мл/мин/1,73 м2 бўлган пациентларда метформинни қабул қилиш реакция намоён бўлишидан олдин ёки намоён бўлиши вақтида тўхтатилиши керак.
Препаратни, бундан камида 48 соатдан кейин юбориш мумкин эмас.
Препаратни қабул қилиш, фақат буйрак фаолиятини текшируви ўтказилгандан кейин, ва фақат асоратлар бўлмаганидагина амалга оширилади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Ўртача буйрак етишмовчилиги (КФТ 45 ва 60 мл/мин/1,73 м2 орасида бўлганида) бўлган пациентларда метформинни қабул қилишни ёд сақловчи контраст моддаларни юборишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак.
Препаратни бундан кейин камида 48 соат давомида қўллаш мумкин эмас.
Препаратни қабул қилиш, фақат буйрак фаолиятини текшируви ўтказилгандан кейин ва фақат асоратлар бўлмаганидагина амалга оширилади (“Дориларнинг ўзаро таъсири” бўлимига қаранг).
Жарроҳлик операциялари Метформинни қўллашни, умумий спинал ёки эпидурал анестезия остида бажариладиган режали жарроҳлик операцияларни ўтказишдан 48 соат олдин тўхтатиш керак.
Даволаш жарроҳлик операцияларидан камида 48 соатдан кейин ва энтерал озиқлантириш тиклангандан кейин, буйрак фаолиятини қайта текширувидан кейин давом эттирилиши мумкин.
Болалар ва ўсмирлар Метформин билан даволаш қандли диабетнинг 2 типи ташҳиси қўйилганидан кейин бошланади.
Шу сабабли болаларни, хусусан пубертат ёшидаги ўсмирларни ушбу параметрларга мувофиқ даволашда метформиннинг таъсирини синчков кузатувини ўтказиш тавсия қилинади.