Гловертинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: аргинин гидрохлориди – 4,2 г; ёрдамчи модда: инекция учун сув 100 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аргинин гидрохлориди

Препаратнинг савдо номи:

Гловертин

Фармакалогик гуруҳи:

Аминокислоталар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки оч-сариқ рангли суюқлик.

Аминокислоталар.

B05BA01

Аргинин жигарда метаболизмга учрайди, гидролиз натижасида мочевина ва орнитин ҳосил бўлади. Калава февральацияси давомида чиқарилади ва буйракларда деярли тўлиқ қайта сўрилади.

Юрак-қон томир касалликлари: юрак ва бош мия қон томирлари атеросклерози, периферик қон томирлари атеросклерози, шу жумладан ўхтин-ўхтин чўлоқликнинг кўринишлари, диабетик ангиопатия, юарк ишемик касаллиги, артериал гипертензия, ўтказилган ўткир миокард инфаркти ёки мияда қон айланишининг ўткир бузилишидан кейинги кечки давр, сурункали юрак етишмовчилиги, стенокардия, гиперхолестеринемия; Пулмонологияда: ўпканинг сурнкали обструтив касаллиги, идипатик ўпка гипертензияси, сурункали постемболик ўпка гипертензияси; Акушерликда: преэклампсия, ҳомилани ўсишини тутилиши; Гепатологияда: турли этиологияли ўткир ва сурнкали гепатит, жигарнинг ўткир ва сурункали токсик шикастланишлари (қўзиқорин, алкогол, дори воситалари, кимёвий агентлар билан заҳарланиш); Имунологияда/онкологияда: иммуномодулятор сифатида; Модда алмашинувини бузилиши: гипераммониемия, метаболик алкалоз, гиперхолестеринемия; Эндокринологияда: Гипофиз томонидан ўсиш гормонининг ажралиб чиқишини рағбатлантириш, айрисимон без фаолиятини пасайиши, ИИ тур қандли диабетини комплекс даволашда, диабетик ангиопатия, ўсишни бузилишида диагностик восита сифатида қўлланади; Неонаталогияда: чала туғилган болаларда некротик энтероколитни олдини олиш, чала туғилган болаларда ретинопатияни олдини олиш; Гипоксик ва ишемик ҳолатларни олдини олиш ва даволаш; Астеник ҳолатлар.

Препарат биринчи 10-15 минут давомида минутига 10 томчи тезлик билан томчилаб вена ичига юборилади, сўнгра юбориш тезлиги минутига 30 томчига оширилиши мумкин. Препаратнинг суткалик дозаси – 100 мл эритма. Марказий ва периферик қон томирларда қон айланишининг оғир бузилишларида, интоксикациянинг яққол кўринишларида, гипокцияларда, астеник ҳолатларда препаратнинг дозаси суткада 200 мл га оширилади. Инфузион эритмани максимал юбориш тезлиги соатига 200 ммолдан ошмаслиги керак. 12 ёшгача бўлган болаларга  препаратнинг дозаси суткада 1 кг тана вазнига 5-10 мл ни ташкил қилади. Метаболик алкалоз даволаш учун препаратнинг дозасини қуйидагича  ҳисоблаш мумкин: аргинин гидрохлориди (ммол) ————————— х 0,3 х кг тана вазни ортиқча ишқор (Бе) (ммол/л) юборишни ҳисобланган дозанинг ярмидан бошлаш керак. Дозани қўшимча тўғрилаш кислота ишқор балансини натижа олинганидан кейин қайта ўтказилиши керак.

Бош оғриғи, қизиб кетиш ҳисси, гиперкалиемия (буйрак етишмовчилигида), ўткинчи гипотензия, гиперхлоремик ацидоз, жуда кам ҳолларда  – аллергик реакциялар. Юқори дозаларда қўлланганда – кўнгил айниши, қусиш, иситма, қулоқларни жаранглаши, қўл-оёқларни увишиши, локал таъсирланиш.

Аргининга ўта юқори сезувчанлик, буйраклар фаолиятини оғир бузилишлари (диагностика мақсадида катта дозалар юборилганда), гиперхлоремик ацидоз. Ўтказилган ўткир миокард инфарктидан кейинги илк даврда препаратни қўллаш мумкин эмас.

Аминофиллин билан бир қақтда қўлланганида қонда инсулиннинг концентрацияси ошиши мумкин. Аргинин калийни тежовчи диуретиклар (спиронолактон) ни қабул қилаётган ёки қабул қилган беморларда буйрак етишмовчилиги фонида гиперкалиемияни чақириши мумкин. Аргинин азот оксиди донаторларнинг таъсирини потенциялайди. Аргинин тиопентал билан номутаносиб.

Eндокрин безларининг фаолиятини бузилишлари бўлган пациентларга буюрилганида, препарат инсулин ва ўсиш гормонининг секрециясини рағбатлантириш қобилиятига эгалигини ҳисобга олиш керак. Инфузиянинг ҳаддан ташқари юқори тезлигида маҳаллий таъсирланиш ва қизариш; кўнгил айниши ва қусиш ривожланиши мумкин. Аргинин азот сақловчи бирикмаларга метаболизмга учраши мумкин. Организмда азотнинг даражасини вақтинчалик ошиши буйраклар учун, айниқса буйраклар фаолиятини бузилишида қўшимча юкламадир, буни препаратни буюришдан олдин ҳисобга олиш лозим. Препарат хлор ионларини сақлайди, буни, аргинин гидрохлоридини электролитлар алмашинуви бузилишлари бўлган пациентларда қўлланганида назарда тутиш керак.

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида препарат ҳомиладорлик патологияси бўлган ҳолларда (преэклампсия, ҳомилани она қорнида ўсишини тутилиши) қўлланади. Препарат кўкрак сутига болага зарарали таъсир кўрсатиши мумкин бўлмаган миқдорда ажралиб чиқишига қарамасдан, препаратни эмизиш даврида эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +15оС дан +25оС гача бўлган ҳароратда сақлансин.

Аргининнинг дозасини ошириб юборилиши препаратни юқори дозаларда қўлланганда (масалан, диагностика мақсадида) юз бериўи мумкин; гипервентиляция симптомлари билан кечувчи метаболик ацидозга олиб келиши мумкин. Ҳолатни ишқорий моддаларнинг дозасини ҳисоблаб чиқиш йўли билан компенсация қилиш лозим.

Рецепт бўйича

Инфузия учун эритма 100 мл, 150 мл дан флаконларда.

2 йил.