Глиятонрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 капсула  қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 400 мг холин алфосцерати; ёрдамчи моддалар: глицерин; капсула қобиғининг таркиби: желатин (160 блоом), қисман сувсизлантирилган суюқ сорбит, глицерин; темир ИИ оксиди (Е172), титан диоксиди (Е171), натрий этилпарагид-роксибензоат,  натрий пропилпарагидроксибензоат (Е217), тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

холин алфосцерати

Препаратнинг савдо номи:

Глиятон

Фармакалогик гуруҳи:

Нерв тизимига таъсир этувчи воситалар. Парасимпатомиметиклар. Холин алфосцерати.

Дори шакли:

юмшоқ капсулалар

овал шаклли, сариқ-жигарранг рангли юмшоқ желатин капсулалар. Капсула ичидаги модда – қовушқоқ эритма.

Нерв тизимига таъсир этувчи воситалар. Парасимпатомиметиклар. Холин алфосцерати.

N07A X02.

Бош миянинг дегенератив-инволюцион психоорганик синдромлари ёки цереброваскуляр етишмовчиликнинг иккиламчи оқибатлари, яъни кекса ёшдаги одамларда хотирани бузилиши, онгни чалкашиши, дезориентация, мотивацияни ва ташаббускорликни пасайиши, диққатни жамлаш қобилиятини пасайиши билан характерланадиган, ақлий фаолиятини бирламчи ва иккиламчи бузилишлари, эмоционал ва ҳулқ- атвордаги ўзгаришлар; эмоционал беқарорлик, жиззакилик, атроф-муҳитга бефарқлик; кекса ёшдаги одамларда сохтамеланхолияда характерланади.

Препарат фақат катталарда қўлланади. 1 капсуладан кунига 2 ёки 3 марта қабул қилинади. Даволаш давомийлигини шифокор индивидуал равишда белгилайди.

Препарат одатда хатто узоқ қўлланганда ҳам яхши ўзлаштирилади. Даволанишни биринчи кунлари ёки ҳафталари давомида хавотирланиш, ажитация, уйқусизлик каби ножўя реакцияларининг белгилари пайдо бўлиши мумкин. Бу симптомлар вақтинчалик ва даволашни тўхтатишни талаб қилмайди, аммо дозани вақтинчалик пасайтириш мумкин. Кўнгил айниши (бу асосан иккиламчи допаминергик фаолликни натижаси ҳисобланади), артериал босимини пасайиши, бош оғриғи, жуда кам ҳолларда абдоминал оғриқ ва қисқа муддатли онгни чалкашуви бўлиши мумкин. Бундай ҳолларда препарат дозасини камайтириш керак. Ўта юқори сезувчанлик реакциялари, жумладан тошма, қичишиш, эшакеми, ангионевротик шиш, терини қизариши бўлиши мумин. Аллергик реакцияларни (эҳтимол, секин авж олувчи реакцияларни) чақириши мумкин.

Препаратга ёки унинг компонентларига маълум бўлган ўта юқори сезувчанлик. Психотик синдроми бўлган пациентларда, оғир психомотор қўзғалишда қўллаш мумкин эмас.

Препаратнинг бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.

Агар Сизда айрим қандларни ўзлаштираолмаслик аниқланган бўлса, бу дори воситасини қўллашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашинг. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланиши. Препаратни ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланмайди. Болалар. Глиятоннни болаларда қўллаш тажрибаси йўқ. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигиги таъсир этиш хусусияти Препарат автотранспортни бошқаришга ва бошқа механизмалар билан ишлашга таъсир қилмайди. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Кўнгил айниши, нотинчлик, қўзғалиш, уйқусизлик билан намоён бўлувчи, Глиятон дозасини ошириб юборилишида препаратнинг дозасини  камайтириш лозим. Даволаш симптоматик.

Рецепт бўйича

10 капсуладан блистерда. 3 ёки 6 блистердан қутида.

2 йил.