Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялар ёки йўриқномада эслатилмаган бошқа реакциялар пайдо бўлганида, дархол бу хақида шифокорга хабар бериш керак.
Овқат хазм қилиш тизими томонидан: диспепсия (кўнгил айниши, қусиш, диарея, абдоминал оғриқ, қабзият) – яққоллиги овқат қабул қилиш вақтида пасаяди; кам холларда- жигар функциясини бузилиши (гепатит, холестатик сариқлик – препаратни бекор қилиш талаб этилади, “жигар”трансаминазалари, ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши).
Қон яратиш аъзолари томонидан: суяк кўмигида қон хосил бўлишини сусайиши (анемия, тромбоцитопения, лейкопения, гранулоцитозпения).
Тери қопламалари томонидан: тери қичишиши, эшакеми, ангионевротик шиш, тошма, макулопапулез тошма ва буллёз реакциялар (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми ва токсик эпидермал некролизни), эритема, аллергик васкулит.
Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан: гипогликемия.
Гипогликемиянинг кўринишлари: бош айланиши, кўнгил айниши, қусиш, чарчоқлик, уйқучанлик, бош оғриғи ва терлаш, ҳолсизлик, асабийлик, қалтираш, парестезиялар.
Бошқа мумкин бўлган симптомлар: очлик, уйқуни бузилиши, қўзғалиш, тажоввузкорлик, диққатни ёмон жамлаш, реакцияларни секинлашиши, депрессия, онгни чалкашиши, кўриш ва нутқ бузилишлари, афазия, парезлар, сенсор бузилишлар, кучсизлик хисси, ўз-ўзини назорат қилишни йўқолиши, делирий, тиришишлар, тез-тез нафас олиш, брадикардия уйқучанлик ва хушдан кетиш.
Комага ва ўлимга олиб келиши мумкин.
Кўп терлаш, ёпишқоқ тери, хавотирлик хисси, тахикардия, қон босимини ошиши, юрак уришини тезлашиши, стенокардия ва юрак аритмияси каби симптомлар пайдо бўлиши мумкин.
Одатда бу симптомлар углеводлар (қанд) қабул қилинганида йўқолади.
Сунъий ширин таъм берувчилар самарали эмас! Гипогликемия қайталаниши мумкин! Гипогликемиянинг оғир ва давомли хуружларида шифокорнинг шошилинч ёрдами ёки гильзаизация керак бўлади.
Кўриш аъзолари томонидан бузилишлар: қондаги глюкозанинг даражасини ўзгаришлари билан боғлиқ бўлган кўришни ўткинчи бузилишлари, айниқса даволашни бошида, бўлиши мумкин.
Диабетга қарши воситаларнинг хамма гурухи учун характерли бўлган нохуш самаралар: эритроцитопения, агранулоцитоз, гемолитик анемия, панцитопения, гипонатриемия, аллергик васкулит пайдо бўлиши мумкин.
Жигар ферментлари фаоллигини ошиши ва жигар функциясини бузилиши (холестаз, сариқлик), шунингдек гепатит.
Бу самаралар орқага қайтувчан хисобланади.