ААФ ингибиторлари (каптоприл, эналаприл), гистамин Н2-рецепторлари блокаторлари (циметидин), замбуруғларга қарши препаратлар (миконазол, флуконазол), НЯҚВ (фенилбутазон, азапропазон, оксифенбутазон), фибратлар (клофибрат, безафибрат), туберкулёзга қарши препаратлар (этионамид), салицилатлар, кумарин қатори антикоагулянтлари, анаболик стероидлар, бета-адреноблокаторлар, МАО ингибиторлари, узоқ таъсир этувчи сулфаниламидлар, циклофосфамид, хлорамфеникол, фенфлурамин, флуоксетин, гуанедин, пентоксифиллин, тетрациклин, теофиллин, калций секрецияси блокаторлари, резерпин, бромокриптин, дизопирамид, пиридоксин, бошқа гипогликемик препаратлар (шу жумладан акарбоза, бигуанидлар, инсулинлар), аллопуринол, окситетрациклин билан бир вақтда қўлланилганда Гликламин препаратининг гипогликемик таъсирини кучайиши кузатилади.
Барбитуратлар, ГКС, адреномиметиклар (эпинефрин, клонидин), тутқаноққа қарши препаратлар (фенитоин), секин калций каналлари блокаторлари, карбоангидраза ингибиторлари (ацетазоламид), тиазид диуретиклар, хлорталидон, фуросемид, триамтерен, аспарагиназа, баклофен, даназол, диазоксид, изониазид, морфин, ритодрин, салбутамол, тербуталин, глюкагон, рифампицин, қалқолсимон бези гормонлари, литий тузлари, никотин кислотасининг юқори дозалари, хлорпромазин, перорал контрацептивлар ва эстрогенлар билан бир вақтда қўлланилганда Гликламин препаратининг гипогликемик таъсирини сусайиши кузатилади.
Юрак гликозидлари фонида қоринчалар экстрасистолияси ривожланиши хавфини оширади.
Суяк кўмигида қон яратилишини сусайтирувчи дори воситалари миелосупрессия хавфини оширади.
Этанол лактацидоз ривожланиши эҳтимолини кучайтиради.
Фармакокинетик ўзаро таъсир Метформин фуросемиднинг қон плазмасидаги Смах ва Т1/2 мувофиқ равишда 31% ва 42,3% га камайтиради.
Фуросемид метформиннинг Смах ни 22% га оширади.
Нифедипин метформиннинг сўрилишини оширади, қон плазмасида Смах ни оширади, чиқарилишини секинлаштиради.
Каналчалардан секрецияланадиган катион дори воситалари (амилорид, дигоксин, морфин, прокаинамид, хинидин, хинин, ранитидин, триамтерен ва ванкомицин) тубуляр транспорт тизимлари учун рақобатлашади ва узоқ вақт даволаганда қон плазмасида метформиннинг Смах ни 60% га ошириши мумкин.