Қуйида кўрсатилган нохуш реакцияларнинг тез-тезлиги қуйидаги изоҳни қўллаш орқали аниқланган: жуда тез-тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 – <1/10), тез-тез эмас (≥1/1000 – <1/100), кам (≥1/10000 – <1/1000), жуда кам (<1/10000), тез-тезлиги номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди) Қон яратиш тизими ва лимфатик тизими аъзолари томонидан касалликлар ва симптомлар жуда кам: лейкоцитопения, агранулоцитоз, тромбоцитопения, гемолитик анемия, апластик анемия.
Лаборатор таҳлил натижалари тез-тезлиги номаълум: гипокалиемия, гипонатриемия, гипомагниемия, гиперкалциемия, гипергликемия, гликозурия, гиперурикемия;юқори дозаларда қонда липидлар миқдори ошиши мумкин.
Юрак касалликлари ва юрак томонидан симптомлар Тез-тезлиги номаълум: аритмия, ортостатик гипотензия Нерв тизими томонидан касалликлар ва симптомлар Тез-тезлиги номаълум: бош айланиши, бош оғриғи, конвулсиялар, парестезия.
Психиатрик касалликлар Тез-тезлиги номаълум: онгни чалкашиши, летаргия, таъсирчанлик, кайфиятни ўзгариши.
Кўриш аъзоси томонидан касалликлар ва симптомлар Тез-тезлиги номаълум: кўришни вақтинчалик бузилиши, ксантопсия.
Овқат-ҳазм қилиш тизими касалликлари ва симптомлари Тез-тезлиги номаълум: оғизни қуриши, чанқоқлик ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, сўлак безларини яллиғланиши, қабзият.
Жигар ва сафро томонидан касалликлар ва симптомлар Тез-тезлиги номаълум: сариқлик (жигар ички холестатик сариқлиги), панкреатит, холецистит.
Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан касалликлар ва симптомлар Тез-тезлиги номаълум: буйрак етишмовчилиги, интерстициал нефрит.
Скелет-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан касаллик ва симптомлар Тез-тезлиги номаълум: мушак спазмлари ва оғриқ.
Моддалар алмашинуви ва озиқланиш томонидан касаллик ва симптомлар Тез-тезлиги номаълум: гипохлоремик алкалоз, у жигар энцефалопатияси ва жигар комасини чақириши мумкин;гиперурикемия, у симптомсиз беморларда подагра хуружини чақириши мумкин;глюкозага толерантлик камайиши мумкин, у яширин диабетни клиник намоён бўлишини чақириши мумкин;анорекция.
Қон томир тизими томонидан касаллик ва симптомлар Тез-тезлиги номаълум: васкулит, некрозланувчи ангиит.
Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи томонидан касаллик ва симптомлар Тез-тезлиги номаълум: респиратор дистресс, шу жумладан пневмонит ва ўпка шиши.
Иммун тизими томонидан касаллик ва симптомлар