Лаборатор кўрсаткичларни бузилишлари: гипокалиемия ва гипохлоремик алкалоз, гипонатриемия, гипомагниемия, гипергликемия, глюкозурия ривожланиши, қон плазмасида мочевина ва креатинин даражасини, жигар ферментлари ва билирубинни даражаси ошиши мумкин.
Қон томир ва лимфатик тизими томонидан: агранулоцитоз, тромбоцитопения пурпура билан ёки усиз, гемолитик ва апластик анемия, лейкоцитопения, гематокритни камайиши, миелосупрессия, лимфаденопатия.
Юрак-қон томир тизими томонидан: аритмиялар, ортостатик гипотензия, тахикардия, артериал гипотензия.
Овқат ҳазм қилиш йўллари томонидан: кўнгил айниши, қусиш, оғизни қуриши, чанқоқни кучайиши, диарея, қабзият, стоматит/афтоз яралар, глоссит, анорекция, циалоденит, эпигастрияда оғриқ/спазм, панкреатит.
Модда алмашинуви томонидан: подаграни зўрайиши, қон плазмасида холестерин, триглицеридлар даражасини ошиши.
Тери ва тери ости клетчаткаси томонидан: тери тошмаси, фотосенсибилизация, қичишиш, эшакеми, пурпура, некротик васкулит, Стивенс-Джонсон синдроми, кўп шаклли эритема, эксфолиатив дерматит, токсик эпидермал некролиз, югуриксимон тери реакциялари, циалорея, аллопеция.
Иммун тизими томонидан: анафилактик реакциялар, анафилактик шок, ангионевротик шиш, шу жумладан Квинке шиши, юзни, лаблар, тил, томоқ, қўл-оёқларни шиши, ичакни шиши, иситма, эритродермия, респиратор дистресс-синдром, шу жумладан пневмония ва ўпка шиши.
Эндокрин бузилишлар: глюкозага толерантликни бузилишлари, қандли диабет.
Нерв тизими томонидан: уйқучанлик, иштаҳани йўқолиши, кайфиятни ва рухиятни бузилиши, одатдаги бўлмаган чарчоқлик ва ҳолсизлик, онгни чалкашиши, тиришишлар, апатия, фикрлаш жараёнини секинлашиши, қўзғалувчанлик, хушни йўқотиш, астения.
Руҳий бузилишлар: хавотирлик, депрессия, уйқуни бузилиши, бош айланиши, парестезия, бош оғриғи.
Жигар томонидан: жигар энцефалопатиясини ёки жигар комасини ривожланиши, гепатоцеллюляр ёки холестатик сариқлик, холецистит.
Таянч-ҳаракат аппаратини бузилишлари: мушакларни тиришиши ёки оғриқ.
Сезги аъзолари томонидан: ноаниқ кўриш, ксантопсия, вертиго, қулоқларни шанғиллаши, таъмни бузилиши, конъюнктивит.
Сийдик чиқариш тизими томонидан: буйраклар функциясини бузилиши, интерстициал нефрит, буйрак етишмовчилиги.
Бошқалар: потенция/импотенцияни пасайиши, тана ҳароратини ошиши.