Гевиранрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 таблетка қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: 200 мг, 400 мг ёки 800 мг ацикловир. Ёрдамчи моддалар: микрокристалл целлюлоза, натрий крахмал гликоляти, повидон, магний стеарати; қобиқ: гипромеллоза, макрогол 6000, титан диоксиди, триетилцитрат, талк.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацикловир (аcиcловирум)

Препаратнинг савдо номи:

Гевиран

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун вирусларга қарши препаратлар.

Дори шакли:

қобиқ билан қопланган таблеткалар 200 мг, 400 мг, 800 мг

200 мг, 400 мг ли таблеткалар учун: думалоқ, икки ёқлама қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар. 800 мг ли таблеткалар учун: узунчоқ, бўлиш рискаси бўлган икки ёқлама қавариқ, оқ рангли қобиқ билан қопланган таблеткалар.

тизимли қўллаш учун вирусларга қарши препаратлар.

J05AV01.

Ҳерпес симплех нинг 1 ва 2 типлари томонидан чақирилган тери ва шиллиқ пардаларнинг инфекцияларини, шу жумладан бирламчи ва қайталанувчи генитал герпесни даволаш (неонатал герпес ва иммунитети сусайган болаларда оғир герпетик инфекциялардан ташқари)Иммун ҳолати меъёрида бўлган пациентларда Ҳерпес симплех нинг 1 ва 2 типлари томонидан чақирилган инфекцияларни қайталанишларини олдини олишИммунтанқислиги бўлган пациентларда Ҳерпес симплех нинг 1 ва 2 типлари томонидан чақирилган инфекцияларини олдини олишВариcэлла зостер (сувчечак ва ўраб олувчи темиратки) вируси томонидан чақирилган инфекцияларини даволашОғир иммунтанқислиги бўлган, асосан, ОИТВ (ВИЧ)-инфекцияли ва суяк кўмиги трансплантациясини ўтказган пациентларни даволаш учун қўлланилади.

Гевиран таблеткаларини овқат вақтида ёки овқатдан кейин, 1 стакан сув билан қабул қилиш мумкин.

Нохуш самаралар уларни учраш тез-тезлигига қараб, қуйидаги тарзда таснифланган: жуда тез-тез (≥1/10); тез-тез (≥1/100 дан <1/10 гача); тез-тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 гача); кам ҳолларда (≥1/10000 дан <1/1000 гача); жуда кам ҳолларда (<1/10000).

Ацикловирга ёки валацикловирга ёки препаратнинг бошқа ингредиентларига юқори сезувчанлик.

Ацикловир фаол найчалар секрецияси йўли билан чиқарилувчи препаратлар билан бир вақтда қўлланганида, плазмада фаол моддаларнинг ёки уларнинг метаболитларини концентрацияси ошиши мумкин (бундай мажмуаларни буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак). Пробенецид ва циметидин ацикловирнинг АУC кўрсаткичини оширади ва унинг буйрак клиренсини пасайтиради. Ацикловир ва аъзоларнинг трансплантациясида қўлланадиган иммунодепрессант мофенил микофенолатни бирга қўллаш, ацикловирнинг АУC кўрсаткичларини ва мофенил микофенолатининг нофаол метаболитини ошишига олиб келади. Бироқ ацикловирнинг дозалаш тартибини тўғрилаш талаб этилмайди. Ацикловир 1 г пробенецид қабул қилинганидан кейин буюрилганида ярим чиқарилиш даври ва АУC мувофиқ 18 ва 40% га ошган. Антиретровирус препаратларни олаётган пациентларда, ацикловирни қўшимча қабул қилиш заҳарли самараларни аҳамиятли кучайишини чақирмаган. Эркак жинсига мансуб беш нафар пациент иштирокида ўтказилган тадқиқотлар, ацикловирни теофиллин билан бирга қўлланиши теофиллиннинг умумий АУC кўрсаткичини тахминан 50% га оширишини қўрсатган. Ацикловир билан бирга қўллаш вақтида теофиллиннинг қон плазмасидаги даражасини баҳолаш тавсия қилинган.

Ацикловирни ичга қабул қилаётган пациентлар етарли миқдорда суюқлик ичишлари керак. Буйрак етишмовчилигининг хавфи бошқа нефротоксик препаратлар билан бир вақтда қўлланганда ошади. Ацикловир организмдан буйрак орқали чиқарилади, шунинг учун буйрак етишмовчилиги бўлган шахсларда препаратнинг дозасини камайтириш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг). Кекса ёшдаги пациентларда буйрак фаолиятини бузилиш хавфини ҳисобга олиш керак, шунингдек ушбу гуруҳда дори препаратининг дозасини камайтиришни баҳолаш керак. Кекса ёшдаги шахслар ва буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар нерв тизими томонидан нохуш самараларни пайдо бўлиши юзасидан юқори хавф гуруҳига киради ва ушбу гуруҳ пациентларини синчков баҳолаш керак ҳозирги вақтга қадар маълум симптомлар препаратни қабул қилиш тўхтатилганидан сўнг одатда йўқолган (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Ацикловир билан узоқ муддат даволаш ёки яққол иммун танқислиги бўлган пациентларда такрорланувчи даволаш курслари ацикловирга резистент вирус штаммларини селекциясига олиб келиши мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даври Ацикловирни ҳомиладорликда ва лактация даврида буюрилиши эҳтиёткорликни талаб қилади ва фақат она учун тахмин қилинаётган фойда, ҳомила ва бола учун потенциал хавф баҳолаганидан кейин мумкин. Транспорт воситаларини ҳайдаш ва ҳаракатланувчи механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Ацикловирни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмларга хизмат кўрсатиш қобилиятига таъсирига тааллуқли тадқиқотлар ўтказилмаган. Гевиран нохуш самараларни (масалан, бош оғриғи ёки бош айланиши) ни чақириши мумкин, бу транспорт воситасини бошқариш ва ҳаракатланувчи механизмларга хизмат кўрсатишга таъсир кўрсатиши мумкин. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 30оС дан паст ҳароратда сақлансин.

Ацикловир 20 г гача дозаларда ичга тасодифан бир марта қабул қилинганида заҳарли самаралари қайд этилмаган. Симптомлари: МИЙ томонидан бузилишлар (кўнгил айниши, қусиш) ва неврологик бузилишлар (бош оғриғи ва онгни чалкашиши). Даволаш: симптоматик, интоксикациянинг мумкин бўлган симптомларини аниқлаш мақсадида синчков тиббий назорат. Гемодиализни қўллаш мумкин.

Рецепт бўйича

10 таблеткадан блистерда. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.