Гертикадрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

150 мг ли 1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 150,0 мг трастузумаб; ёрдамчи моддалар: 3,4 мг гистидин гидрохлориди моногидрати, 2,2 мг гистидин, 330,0 мг трегалоза дигидрати, 0,6 мг полисорбат-20. 440 ли 1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 440,0 мг трастузумаб; ёрдамчи моддалар: 9,9 мг гистидин гидрохлориди моногидрати, 6,4 мг гистидин, 968,0 мг трегалоза дигидрати, 1,8 мг полисорбат-20. Гертикад® препарати учун эритувчи: инекция учун бактериостатик сув (440 мг дозали препарат билан тўпламда тақдим этилади) 1 мл таркиби: бензил спирти 11,0 мг, инекция учун сув 1,0 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

трастузумаб

Препаратнинг савдо номи:

Гертикад

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши восита – моноклонал антителолар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат тайёрлаш учун лиофилизат.

оқдан то оч-сариқ ранглигача бўлган кукун ёки ғоваксимон масса. Тайёрланган эритма – тиниқ ёки бироз товланувчи, рангсиздан то оч-сариқ ранггача бўлган суюқлик. Гертикад® препарати учун эритувчи (инекция учун бактериостатик сув) – тиниқ, рангсиз ёки кучсиз сарғиш тусли суюқлик.

ўсмаларга қарши восита – моноклонал антителолар.

L01XC03

Трастузумабнинг фармакокинетикаси марказий камерадан панель пропорционал ва нопропорционал чиқарилиш билан икки камерали милдан фойдаланилган ҳолда популяцион фармакокинетик таҳлилш асосида баҳоланган. Нопропорционал чиқарилиш ҳисобига препаратни концентрациясини камайиши умумий клиренсини ошиши билан кечган. Пропорционал клиренс сут бези раки (сут безининг метастатик раки (СБМР) ва сут безининг эрта раки (СБEР)) бўлган пациентларда кунига 0,127 л ва меъданинг тарқалган раки бўлган пациентларда кунига 0,176 л ни ташкил қилган. Михаэлис-Ментген мили бўйича нопропорционал кўрсаткичларнинг қийматлари чиқарилишнинг максимал тезлиги (Вмах) учун кунига 8,81 мг ва Михаэлис-Ментген концтантаси (Км) учун кунига 8,92 мг ни ташкил қилган. Марказий камерада тақсимланиш хажми СБР бўлган пациентларда учун 2,62 л ва меъданинг тарқалган раки бўлган пациентлар учун 3,63 л ни ташкил қилган. Препаратни ҳар хафтада ёки ҳар 3 хафтада қўллаганда СБР ва меъданинг тарқалган раки (МТР) бўлган пациентлардаги популяцион таҳлил ёрдамида ҳисобланган препарат экспозициясининг (5чи -95чи перцентил) ва клиник аҳамиятли концентрацияларда фармакокинетик кўрсаткичларнинг қийматлари (максимал концентрация (Cмах) ва минимал концентрация (Cмин)) 1 ва 2 жадвалда келтирилган (мувозанат ҳолатида). 1 жадвал. Вена ичига юборилганда СБР ва МТР бўлган пациентларда 1 цикл давомидаги экспозициянинг популяцион фармакокинетик кўрсаткичининг ҳисобланган қийматлари (5чи -95чи перцентил).

ҲEР2 ўсма гиперекспрессияси билан кечувчи сут безининг метастатик раки: монотерапиядан кейин, бир ёки ундан кўпроқ химиотерапия схемаларидан кейин;аввал химиотерапия ўтказилмаганда (даволашнинг биринчи қатори) паклитаксел ёки доцетаксел билан мажмуада;аёлларда постменопаузада мусбат гормонал рецепторларда (эстроген ва/ёки прогестерон) ароматаза ингибиторлари билан мажмуада. ҲEР2 ўсма гиперекспрессияси билан кечувчи сут бези ракининг эрта босқичлари: жаррохлик аралашуви, химиотерапия тугатилгандан (ноадъювант ёки адъювант) ва нур билан даволагандан кейин адъювант даволаш кўринишида;доксорубицин ва циклофосфамид билан адъювант химиотерапиядан кейин паклитаксел ёки доцетаксел билан мажмуада;доцетаксел ва карбоплатиндан иборат адъювант химиотерапия билан мажмуада;маҳаллий тарқалган (шу жумладан яллиғланган шакли) касаллик ёки ўсма ўлчами диаметри 2 см дан катта бўлган ҳолларда ноадъювант химиотерапия билан мажмуада ва кейинчалик трастузумаб билан монотерапияда қўлланади.

Гертикад® препарати билан даволашни бошлашдан олдин ҲEР2 ўсма экспрессиясига тест ўтказиш мажбурий ҳисобланади. Гертикад® препарати билан даволашни фақат цитотоксик химиотерапияни қўллаш тажрибасига эга шифокор кузатуви остида амалга оширилиши, препарат эса тиббиёт ходими томонидан юборилиши керак.

Ҳозирги вақтда трастузумабни қўллаганда хабар берилган жиддий ва/ёки тез-тез учрайдиган нохуш реакциялар бўлиб қуйидагилар ҳисобланади: юрак дисфункцияси, инфузион реакциялар, гематотокциклик (хусусан нейтропения), инфекциялар ва ўпка томонидан бузилишлар. Ушбу бўлимда нохуш реакциялар тез-тезлигини таърифлаш учун қуйидаги таснифдан фойдаланилади: жуда тез-тез (≥ 10%), тез-тез (≥ 1% ва < 10%), тез-тез эмас (≥ 0,1% ва < 1%), кам ҳолларда (≥ 0,01% ва < 0,1%), жуда кам ҳолларда (< 0,01%), номаълум (мавжуд маълумотлар асосида аниқлаб бўлмайди). Ҳар бир гуруҳ доирасида нохуш реакциялар жиддийлигини камайиши тартибида келтирилган. Трастузумабни асосий клиник тадқиқотлар ва постмаркетинг монотерапияда ҳам, химиотерапия билан мажмуада ҳам қўлланилганда хабар берилган нохуш реакциялар қуйидаги келтирилган. Тез-тезлиги асосий клиник тадқиқотларда максимал учраганга мос равишда кўрсатилган. Инфекцион ва паразитар касалликлар: жуда тез-тез – инфекциялар, назофарингит; тез-тез – фарингит, нейтропеник сепсис, цистит, Ҳерпес зостер, грипп, синусит, тери инфекциялари, ринит, юқори нафас йўллари инфекциялари, сийдик чиқариш йўллари инфекциялари, сарамас, флегмона; тез-тез эмас – сепсис. Хавфсиз, хафвли ва аниқланмаган ўсмалар (шу жумладан кисталар ва полиплар): номаълум – хавфли ўсмани авж олиши, ўсмани авж олиши; Қон ва лимфатик тизим томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – фебрил нейтропения, анемия, нейтропения, лейкопения, тромбоцитопения; номаълум – гипопротромбинемия, иммун тробоцитопения. Иммун тизими томонидан бузилишлар: тез-тез – ўта юқори сезувчанлик реакциялари; номаълум – анафилактик реакциялар†, анафилактик шок†; Моддалар алмашинуви томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – тана вазнини камайиши, анорекция; номаълум – гиперкалиемия. Руҳиятни бузилиши: жуда тез-тез – уйқусизлик; тез-тез – хавотирлик, депрессия, фикрлашни бузилиши. Нерв тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – парестезия, дисгевзия (таъм билишни ўзгариши); тремор1, бош айланиши, бош оғриғи; тез-тез – периферик нейропатия, мушак гипертонуси, уйқучанлик, атакция; кам ҳолларда – фалаж; номаълум – бош мия шиши. Кўриш аъзоси томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – конъюнктивит, кўп кўз ёши оқиши; тез-тез – кўзларни қуриши; номаълум – кўрув нерви дискини шиши, тўр пардага қон қуйилиши. Эшитиш аъзоси томонидан бузилишлар ва лабиринт бузилишлари: тез-тез эмас – карлик. Юрак-қон томир тизими томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – артериал босимни (АБ) пасайиши ва ошиши1, юрак ритмини бузилиши1, юрак уриб кетиши1, хилпиллаш (юрак бўлмачалари ёки қоринчалари)1, чап қоринчадан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши*, “қуйилишлар”; тез-тез – юрак етишмовчилиги (сурункали)†, суправентрикуляр тахиаритмия†1, кардиомиопатия, артериал гипотензия†1, вазодилатация; тез-тез эмас – перикардиал суюқлик тўпланиши; номаълум – кардиоген шок, перикардит, брадикардия, “от дупури” ритми. Нафас тизими, кўкрак қафаси ва кўкс оралиғи аъзолари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – хириллашлар†1, ҳансираш†, йўтал, бурундан қон кетиши, ринорея; тез-тез – пневмония†, бронхиал астма, ўпка функциясини бузилиши, плеврал суюқлик тўпланиши†; кам ҳолларда – пневмонит; номаълум – ўпканинг интерстициал касаллиги, ўпка фибрози†, нафас етишмовчилиги†, ўпка инфилтрацияси†, ўткир ўпка шиши†, ўткир респиратор дистресс-синдром†, бронхоспазм†, гипокция†, гемоглобинни кислород билан тўйинишини пасайиши†, ҳиқилдоқ шиши, ортопноэ, ўпка шиши. Меъда-ичак йўллари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – стоматит, диарея, қусиш, кўнгил айниши, лабларни шиши1, қоринда оғриқ, диспепсия, қабзият; тез-тез – панкреатит, геморрой, оғизни қуриши. Жигар ва ўт чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – гепатит, жигар соҳасида оғриқ, гепатоцеллюляр шикастланиш; кам ҳолларда – сариқлик; номаълум – жигар етишмовчилиги. Тери ва тери ости тўқималари томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – кафт-товон синдроми, эритема, тошма, юзни шиши1, алопеция, тирноқлар тузилишини бузилиши; тез-тез – акне, терини қуриши, экхимоз, гипергидроз, макуло-папулёз тошма, қичишиш, онихоклазия, дерматит, эшакеми; номаълум – ангионевротик шиш. Суяк-мушак ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар: жуда тез-тез – артралгия, мушак карахтлиги1, миалгия; тез-тез – артрит, белда оғриқ, оссалгия, мушак спазмлари, бўйин соҳасида оғриқ, қўл-оёқда оғриқ. Буйрак ва сийдик чиқариш йўллари томонидан бузилишлар: тез-тез – буйрак касаллиги; номаълум – мембраноз гломурулонефрит, гломерулонефропатия, буйрак етишмовчилиги. Ҳомиладорликни кечишига таъсири, туғруқдан кейинги ва перинатал ҳолатлар: номаълум – олигогидрамнион, ўпканинг фатал гипоплазияси ва ҳомилада буйрак гипоплазияси ва/ёки функциясини бузилиши. Жинсий аъзолар ва сут безлари томонидан бузилишлар: тез-тез – сут безларини яллиғланиши/мастит. Умумий бузилишлар ва юбориш жойидаги бузилишлар: жуда тез-тез – периферик шишлар, астения, кўкракда оғриқ, қалтираш, ҳолсизлик, гриппсимон синдром, инфузион реакциялар, оғриқ, иситма, мукозит; тез-тез – лоҳаслик, шишлар. Жароҳатлар, интоксикациялар ва муолажаларнинг асоратлари: тез-тез – лат ейиш. †  – ўлим билан якунланган нохуш реакциялар. 1 – асосан инфузион реакциялар билан боғлиқ бўлган нохуш реакциялар. Аниқ фоизи аниқланмаган. * – антрациклинлардан кейин мажмуавий даволашда ва таксанлар билан мажмуада қўллаганда кузатилган нохуш реакциялар. Қуйида алоҳида нохуш реакциялар бўйича маълумот келтирилган. Юрак дисфункцияси НЙҲА (Ню-Ёрк Кардиологлар Ассоциациясининг таснифи) бўйича ИИ-ИВ функционал синф сурункали юрак етишмовчилиги трастузумабни қўллаганда энг кўп кузатилидиган нохуш реакция бўлиб ҳисобланади ва ўлим билан боғлиқ бўлган. Трастузумаб қабул қилган пациентларда юрак функциясини бузилишларининг қуйидаги белгилари ва симпмтолари кузатилган: ҳансираш, ортопноэ, йўтални кучайиши, ўпка шиши, “от дупури” ритми ёки чап қоринчадан отилиб чиқаётган қон хажмини камайиши.

Трастузумабга, препаратнинг ҳар қандай компонентига, шу жумладан 400 мг кўп дозали ҳар бир флаконга илова қилинадиган инекция учун бактериостатик сувда консервант сифатида сақланувчи бензил спиртига ёки сичқон оқсилига юқори сезувчанлик. Ҳомиладорлик ва эмизиш даври. 18 ёшгача бўлган болалар (болаларда қўллашнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги аниқланмаган). Ўпкага метастазлар чақирган ёки кислород билан тутиб турувчи даволашни талаб этувчи тинч ҳолатдаги ҳансираш. Анамнезида миокард инфаркти, даволашни талаб этувчи стенокардия, сурункали юрак етишмовчилиги (НЙҲА бўйича ИИ-ИВ функционал синф), ЧҚОЧҚЖ<55%, кардиомиопатия, аритмия, клиник аҳамиятли юрак нуқсонлари, назорат қилинмайдиган артериал гипертензия, гемодинамик аҳамиятли перикардиал суюқлик тўпланиши бўлган эрта босқичдаги СБР бўлган беморлар (пациентларнинг ушбу гуруҳида препаратнинг самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрганилмаган); эрта босқичдаги СБР бўлган пациентларда адъювант даволаш таркибида антрациклинлар билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.

Гертикад® препаратини дорилар билан ўзаро таъсири юзасидан махсус тадқиқотлари ўтказилмаган. Клиник тадқиқотларда Гертикад® препарати ва бир вақтда қўлланадиган препаратлар ўртасида клиник аҳамиятга эга ўзаро таъсирлар кузатилмаган. Трастузумаб доцетаксел, карбоплатин ёки анастарозол билан мажмуада қўлланилган ҳолларда юқорида санаб ўтилган препаратларнинг фармакокинетикаси ўзгармаган. Трастузумаб мавжудлигида паклитаксел ва доксорубицин ва уларнинг асосий метаболитлари (6-алфа-гидроксипаклитаксел ва доксорубицинол) нинг концентрацияси ўзгармаган. Шунга қарамасдан, трастузумаб доксорубицин метаболитларидан бири (7-дезокси-13-дигидродоксорубицинон) нинг умумий экспозициясини ошириши мумкин. Бу метаболитнинг биологик фаоллиги ва унинг экспозициясини ошишининг клиник аҳамияти номаълум. Паклитаксел ва доксорубицин мавжудлигида трастузумабни концентрациясини ўзгариши кузатилмаган. Трастузумаб билан мажмуада ёки усиз қўлланилганда капецитабин ва цисплатиннинг фармакокинетикасини ўрганиш натижалари капецитабиннинг биологик фаол метаболитлари (масалан фторурацил) нинг экспозицияси цисплатин ёки цисплатин ва трастузумабни бир вақтда юборганда ўзгармаган. Лекин трастузумаб билан мажмуада капецитабиннинг юқорироқ концентрациялари ва уни давомлироқ ярим чиқарилиш даври қайд этилган. Маълумотлар шунингдек капецитабинни бир вақтда ёки капецитабинни трастузумаб билан мажмуада қўлланилганда цисплатиннинг фармакокинетикаси ўзгармаслигини кўрсатади. Оқсил агрегацияси мумкинлиги туфайли Гертикад® препарати 5% ли декстроза эритмаси билан номутаносиб. Гертикад® ни бошқа дори препаратлари билан аралаштириш ёки эритиш мумкин эмас. Гертикад® препарати эритмаси ва поливинилхлорид, полиетилен ёки полипропилендан тайёрланган инфузион пакетлар ўртасида номутаносиблик белгилари кузатилмаган.

ҲEР2 тестлаш тестлаш муолажасининг сифатини назорат қилишни таъминлай оладиган ихтисослашган лабораторияда амалга оширилиши керак. Гертикад® метастатик СБР ёки СБР эрта босқичлари бўлган пациентларда қақат иммуногистокимёвий реакция (ИГК) ёрдамида аниқланган ўсма ҲEР2 гиперекспрессияси ёки ин ситу гибридизация (ФИШ ёки CИШ) усули ёрдамида аниқланган ҲEР2 гени амплификацияси мавжудлигида қўлланиши керак. Аниқ ва валидация қилинган аниқлаш усулларидан фойдаланиш керак. Гертикад® меъданинг метастатик раки бўлган пациентларда фақат ИГК2+ сифатида ИГК усули ёрдамида аниқланган ўсма ҲEР2 гиперекспрессияси ва СИШ ёки ФИШ, ёки ИГХ3+ натижалари билан тасдиқланганида қўлланиши керак. Аниқ ва валидация қилинган аниқлаш усулларидан фойдаланиш керак. Ҳозирги вақтда адъювант даволаш такроран қўлланилгандан кейин трастузумабни қабул қилган пациентлар ҳақидаги клиник тадқиқот маълумотлари йўқ. Юрак дисфункцияси Умумий кўрсатмалар Гертикад® ни монотерапия сифатида ёки таксанлар (масалан паклитаксел) билан мажмуада, айниқса антрациклинларни (доксорубицин ёки эпирубицин) ўз ичига олувчи химиотерапиядан кейин қабул қилаётган пациентларда сурункали юрак етишмовчилиги (СЮЕ) (НЙҲА бўйича ИИ-ИВ функционал синф) ёки юрак функциясини симптомсиз бузилишлари ривожланишининг юқори хавфи мавжуд. Бу кўринишларнинг оғирлик даражаси ўртачадан оғир даражагача ўзгариши мумкин. Бу кўринишлар ўлимга олиб келиши мумкин. Бундан ташқари юрак-қон томир хавфи юқори бўлган пациентларни, масалан артериал гипертензияси бўлган, юрак ишемик касаллиги хужжат билан тасдиқланган, сурункали юрак етишмовчилиги бўлган, чап қоринчадан отилиб чиқаётган қон хажми (ЧҚОЧҚХ) <55% bo‘lgan keksa yoshdagi patsiyentlarni davolaganda ehtiyotkorlikka rioya qilish kerak. Gertikad® preparatini buyurish rejalashtirilayotgan bemorlar, ayniqsa avval antratsiklin qatori preparatlari va tsiklofosfamid qabul qilgan bemorlar anamnezni to‘plash, fizikal ko‘rik, elektrokardiografiya (EKG), exokardiografiya va/yoki radioizotop ventrikulografiya (MUGA) yoki magnit-rezonans tomografiyu (MRT) ni o‘z ichiga oluvchi dastlab sinchkov kardiologik tekshiruvdan o‘tishlari kerak. Monitoring qilish yurak funktsiyasini buzilishlari yuzaga kelgan patsiyentlarni aniqlash imkonini berishi mumkin. Dastlab o‘tkazilgan kardiologik tekshiruv davolash vaqtida har 3 oyda va preparatning oxirgi dozasi yuborilgandan keyin 24 oy davomida har 6 oyda takrorlanishi kerak. Gertikad® preparati bilan davolashni boshlashdan oldin uni qo‘llashdan foyda va xavfni sinchkovlik bilan baholash kerak. Trastuzumabning yarim chiqarilish davri 28-38 kunni tashkil etganligi tufayli, preparat davolash yakunlanganidan keyin qonda 27 xaftagacha saqlanishi mumkin. Gertikad® preparati bilan davolash yakunlangandan keyin antratsiklinlarni qabul qilayotgan patsiyentlarda yurak disfunktsiyasi xavfi oshishi mumkin. Imkoni boricha shifokorlar Gertikad® preparati bilan davolash yakunlangandan keyin 27 xafta davomida antratsiklinlar asosidagi ximioterapiyani buyurishdan saqlanishlari kerak. Antratsiklin qatori preparatlarini qo‘llaganda yurak funktsiyasini sinchkovlik bilan monitoringini olib borish kerak. Yurak-qon tomir kasalliklariga shubha qilingan patsiyentlarda standart kardiologik tekshiruv o‘tkazish zaruratini ko‘rib chiqish kerak. Davolash vaqtida barcha patsiyentlarda yurak funktsiyasini monitoringini o‘tkazish kerak (masalan har 12 xaftada). Monitoring natijasida yurak funktsiyasini buzilishi rivojlangan patsiyentlarni aniqlash mumkin. Yurak funktsiyasini simptomsiz buzilishlari bo‘lgan patsiyentlarda tez-tez monitoring o‘tkazish (masalan har 6-8 xaftada) foydali bo‘lishi mumkin. Simptomatik namoyon bo‘lmagan chap qorincha funktsiyasini davom etuvchi yomonlashishida agar preparatni qo‘llashdan klinik foyda bo‘lmasa, uni bekor qilish masalasini ko‘rib chiqish kerak. Yurak funktsiyasini buzilishi rivojlangan patsiyentlarda trastuzumab bilan davolashni davom ettirish yoki takroran boshlashning xavfsizligi o‘rganilmagan. Chap qorinchadan otilib chiqayotgan qon xajmini (CHQOCHQX) dastlabkidan ≥10 birlikka pasayganda va 50% dan past ko‘rsatkichgacha kamayganda davolash to‘xtatilishi kerak. Taxminan 3 xaftadan keyin CHQOCHQX takroran baholanishi kerak. CHQOCHQX ko‘rsatkichlarini yaxshilanishi kuzatilmaganda yoki uni keyinchalik pasayishi kuzatilsa yoki surunkali yurak yetishmovchiligi (SYUЕ) simptomlari paydo bo‘lganda agar faqat konkret patsiyent uchun foyda xavfdan yuqori bo‘lmasa Gertikad® preparati bilan davolashni to‘xtatish masalasini ko‘rib chiqish kerak. Barcha patsiyentlar tekshiruv o‘tkazish va kuzatuv ostida bo‘lishlari uchun kardiologga yuborilishi kerak. Agar Gertikad® preparati bilan davolash fonida simptomatik yurak yetishmovchiligi rivojlansa, SYUЕ tegishli standant medikamentoz davolashni o‘tkazish kerak. Asosiy tadqiqotlarda SYUЕ yoki simptomsiz yurak disfunktsiyasi bo‘lgan ko‘pchilik patsiyentlarda SYUЕ tegishli standant medikamentoz davolash fonida holatni yaxshilanishi kuzatilgan: angiotenzinga aylantiruvchi ferment ingibitorlari yoki angiotenzin retseptorlari blokatorlari va beta-adrenoblokatorlar. Trastuzumabni qo‘llashdan klinik foyda bo‘lganida yurak tomonidan nojo‘ya reaktsiyalari bo‘lgan ko‘pchilik bemorlar yurak tomonidan klinik ahamiyatli qo‘shimcha reaktsiyalar namoyon bo‘lmasdan davolashni davom ettirganlar. Sut bezining metastatik raki Sut bezining metastatik rakini davolash uchun Gertikad® ni antratsiklin bilan majmuada qo‘llash tavsiya etilmaydi. Sut bezining metastatik raki bo‘lgan patsiyentlarda avval antratsiklinlar bilan davolaganda yurak disfunktsiyasini riojlanish xavfi yuqori, lekin u antratsiklinlar va trastuzumabni bir vaqtda qo‘llanilgandagiga nisbatan pastroq. Sut bezi rakining erta bosqichlari Sut bezi rakining erta bosqichlari bo‘lgan patsiyentlarda davolashni boshlashdan oldin, davolash vaqtida har 3 oyda va preparatning oxirgi dozasi yuborilgandan keyin 24 oy davomida har 6 oyda kardiologik tekshiruvni o‘tkazish kerak. Agar CHQOCHQX doimiy pasayishi kuzatilsa, Gertikad® preparatining oxirgi dozasi yuborilgandan keyin 5 yil davomida yiliga bir marta tez-tezlikda antratsiklinlar bilan majmuada Gertikad® preparati bilan davolagandan keyin davomli monitoring tavsiya etiladi. SBR ning erta bosqichlarida (ad’yuvant va noad’yuvant davolash) quyidagilari bo‘lgan bemorlarda Gertikad® preparati bilan davolash tavsiya etilmaydi: anamnezida miokard infarkti; davolashni talab etuvchi stenokardiya; SYUЕ (NYHA bo‘yicha II-IV funktsional sinf); CHQOCHQX 55% dan kam; boshqa kardiomipatiyalar; davolashni talab etuvchi aritmiyalar; yurakning klinik ahamiyatli nuqsonlari; yomon nazoratlanadigan arterial gipertenziya, standart medikamentoz davolashga beriladigan arterial gipertenziyadan tashqari; gemodinamik ahamiyatli perikardial suyuqlik to‘planishi, chunki bunday patsiyentlarda preparatni qo‘llashning samaradorligi va xavfsizligi o‘rganilmagan. Ad’yuvant davolash Ad’yuvant davolash tarkibida Gertikad® ni antratsiklinlar bilan birga majmuada qo‘llash tavsiya etilmaydi. Antratsiklinlar asosidagi ximioterapiyadan keyin trastuzumab qabul qilgan SBR erta bosqichlari bo‘lgan patsiyentlarda dotsetaksel va karboplatin bilan ximioterapiya (antratsiklinlar qatori preparatlarini saqlamaydigan tartiblar) olgan patsiyentlarga nisbatan yurak tomonidan simptomatik va simptomsiz noxush ko‘rinishlar tez-tezligini oshishi kuzatilgan. Bunday farq ketma-ket qo‘llaganga nisbatan trastuzumab va taksanlarni birga qo‘llagan holatlarda yuqori bo‘lgan. Qo‘llanilgan tartibdan qat’iy nazar simptomatik kardial ko‘rinishlarning ko‘pchiligi davolashning birinchi 18 oyida yuzaga kelgan. O‘tkazilgan 3 asosiy tadqiqotlarning birida (keyingi kuzatuv davr medianasi 5,5 yil) simptomatik kardial ko‘rinishlar yoki CHQOCHQX ni pasayishi bilan bog‘liq ko‘rinishlarning kumulyativ tez-tezligini davomli oshishi kuzatilgan: qiyosiy guruhdagi (antratsiklinlar va tsiklofosfamid, keyinchalik taksanlar bilan davolash guruhi va taksanlar, karboplatin va trastuzumab bilan davolash guruhi) 1% patsiyentlarga nisbatan antratsiklinlar bilan davolagandan keyin trastuzumabni taksanlar bilan birga qabul qilgan 2,37% patsiyentlarda. Trastuzumab bilan a’yuvant davolashda yurak tomonidan noxush ko‘rinishlarni rivojlanishining identifikatsiya qilingan xavf omillari bo‘lib quyidagilar hisoblanadi: patsiyentning yoshi >50 йил, паклитаксел билан даволашдан олдин ва даволаш бошланганидан кейин дастлабки ЧҚОЧҚХ ни пастлиги (<55%), CHQOCHQX ni 10-15 birlikka pasayishi, antigipertenziv preparatlarni avvalgi yoki yondosh qabul qilish. Ad’yuvant ximioterapiya yakunlangandan keyin trastuzumab qabul qilgan patsiyentlarda yurak funktsiyasini buzilishi xavfi trastuzumab bilan davolashni boshlashdan oldin antratsiklinlarning yuqoriroq yig‘indi dozasi va tan vazni indeksi (TVI) >25 кг/м2 билан ассоциацияланган. Ноадъювант – адъювант даволаш Ноадъювант – адъювант даволаш буюрилиши мумкин бўлган СБР эрта босқичлари бўлган пациентлар учун фақат агар уларни аввал химиотерапия олмаган бўлса ва фақат антрациклинлар билан даволашнинг паст дозали тартиблари (доксорубициннинг максимал йиғинди дозаси 180 мг/м2 ёки эпирибуциннинг 350 мг/м2) қўллаганда Гертикад® препаратини антрациклинлар билан бирга қўллаш тавсия этилади. Паст дозадаги антрациклинларни ва Гертикад® ни ноадъювант даволаш таркибида тўлиқ курсини олган пациентларда жаррохлик аралашувидан кейин қўшимча цитотоксик химиотерапия ўтказиш тавсия этилмайди. Барча бошқа ҳолатларда қўшимча цитотоксик химиотерапия зарурати ҳақидаги қарор индивидуал омиллар асосида қабул қилинади. Трастузумабни антрациклинлар билан даволашнинг паст дозали тартиблари билан бирга қўллаш тажрибаси иккита тадқиқот билан чекланган. Трастузумабни антрациклинлар билан (доксорубициннинг йиғинди дозаси 180 мг/м2 ёки эпирибуциннинг 300 мг/м2) ноадъювант даволашнинг учтадан тўрттагача циклларини ўз ичига олувчи ноадъювант химиотерапия билан бирга қўллаганда юрак функциясини симптоматик бузилишининг тез-тезлиги паст (1,7%) бўлган.

Ҳомиладорлик Туғруқ ёшидаги аёллар Гертикад® препарати билан даволаш вақтида ва даволаш тугаганидан кейин камида 7 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари керак. Ҳомиладорлик юз берган ҳолларда ҳомилага зарарли таъсир ҳақида аёлни огоҳлантириш керак. Агар ҳомиладор аёл Гертикад® препарати билан даволашни давом эттирса, у турли мутахассисликдаги шифокорларнинг синчков кузатуви остида бўлиши керак. (шунингдек “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг). Гертикад® препарати аёлларнинг препродуктив қобилиятига таъсир қилиши номаълум. Ҳайвонларда ўтказилган тадқиқот натижалари фертилликни бузилиши ёки ҳомилага салбий таъсирни аниқламаган. Эмизиш даври Гертикад® препарати билан даволаш вақтида ва даволаш тугаганидан кейин камида 7 ой давомида эмизиш тавсия этилмайди (шунингдек “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).

Клиник тадқиқотларда препаратнинг дозасини ошириб юборилиши ҳолатлари кузатилмаган. Гертикад® препаратини 10 мг/кг дан юқорироқ бир марталик дозада юбориш ўрганилмаган. Гертикад® ≤10 мг/кг дозаларда яхши ўзлаштирилган.

Рецепт бўйича

150 ёки 400 мг дозада инфузия учун эритма тайёрлаш учун концентрат тайёрлаш учун лиофилизат. 150 ёки 440 мг дан трастузумаб резина тиқин билан беркитилган, пластмасса қалпоқчали алюмин қалпоқча билан беркитилган И гидролитик синфдаги рангсиз нейтрал шиша флаконларда. Ҳар бир флаконга ўз ёпишадиган этикетка ёпиштирилади. 20 мл дан эритувчи резина тиқин билан беркитилган, пластмасса қалпоқчали алюмин қалпоқча билан беркитилган И гидролитик синфдаги рангсиз нейтрал шиша флаконларда. Препарат сақловчи 1 флакон (440 мг дозада) ва эритувчи сақловчи 1 флакон ПВХ плёнкали контур уяли ўрамда. 1 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида. Препарат сақловчи 1 флакон (150 мг дозада) қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

4 йил.