Герпевиррецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: ацикловирга қайта ҳисобланганда стерил 250 мг ацикловирнинг натрийли тузи.

Тасир этувчи модда(ХПН):

ацикловир

Препаратнинг савдо номи:

Герпевир

Фармакалогик гуруҳи:

тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар.

Дори шакли:

инекция учун эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ рангли кукун.

тизимли қўллаш учун вирусларга қарши воситалар.

J05A B01

Буйрак функцияси нормал бўлган катталарда вена ичига юборилгандан кейин ярим чиқарилиш даври 2,9 соатни ташкил этади. Препаратнинг кўп қисми буйрак орқали ўзгармаган ҳолда чиқариб юборилади. Ацикловирнинг буйрак клиренси креатинин клиренсидан анча даражада юқори бўлиб, бу, ацикловирни нафақат буйрак калавалари февральацияси орқали, балки яна буйрак каналчалари секрецияси орқали чиқарилишидан далолат беради. Ацикловирнинг асосий метаболити 9-карбоксилметоксиметилгуанин ҳисобланади ва сийдикда у, юборилган препаратнинг дозасини 10-15% ни ташкил этади. Ацикловир 1 г пробенециддан сўнг 1 соат ўтгач буюрилганда ацикловирнинг Т1/2 ва АУC кўрсаткичлари тегишли равишда 18% ва 40% га ортади. 2,5 мг/кг, 5 мг/кг, 10 мг/кг ва 15 мг/г дозада инфузия қилинганда катталарда ацикловирнинг ўртача Сссмах кўрсаткичи тегишли равишда 22,7 мкмол (5,1 мкг/мл), 43,6 мкмол (9,8 мкг/мл), 92 мкмол (20,7 мкг/мл) ва 105 мкмол (23,6 мкг/мл) ни ташкил этади. Инфузия қилингандан кейин 7 соат ўтгач препаратнинг Сссмах қон плазмада тегишли равишда 2,2 мкмол (0,5 мкг/мл), 3,1 мкмол (0,7 мкг/мл), 10,2 мкмол (2,3 мкг/мл) ва 8,8 мкмол (2 мкг/мл) ни ташкил этади. 1 ёшдан катта болаларда ацикловирни 250 мг/м2 ва 500 мг/м2 дозаларда юборилганда Сссмах ва Сссмах кўрсаткичлари катталардаги 5 мг/кг ва 10 мг/кг дозалардаги кўрсаткичларга тўғри келади. Чақалоқлар (0 дан 3 ойликкача) ацикловир 10 мг/кг дозада инфузия кўринишида 1 соат давомида ҳар 8 соатда юборилганда Сссмах 61,2 мкмол (13,8 мкг/мл) ни, Сссмах 10,1 мкмол (2,3 мкг/мл) ни ташкил этган, Т1/2 – 3,8 соат. Кекса ёшдагиларда ацикловирнинг клиренси ёш ўтгани сайин, креатинин клиренсини камайишига панель равишда пасайиб боради, лекин ацикловирнинг Т1/2 си аҳамиятли даражада ўзгармайди. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда ацикловирнинг Т1/2 ўртача 19,5 соатни ташкил этади, гемодиализ ўтказилганда эса – 5,7 соатни ташкил этади, ацикловирнинг қон плазмасидаги концентрацияси тахминан 60% га камаяди. Ацикловирнинг  орқа мия суюқлигидаги концентрацияси плазмадаги концентрациясининг тахминан 50% ни ташкил этади. Ацикловир қон оқсиллари билан озгина даражада боғланади (9-33%).

Иммунтанқислиги бўлган беморларда оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекцияларини, иммунтанқислиги бўлмаган беморларда оғир генитал герпесни даволаш.Иммунтанқислиги бўлган беморларда оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекцияларни олдини олиш.Вариcэлла зостер вируси томонидан чақирилган инфекцияларини даволаш.Герпетик энцефалитни даволаш.Чақалоқларда оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун қўлланилади.

Аста-секин вена ичига инфузия қилиш йўли билан камида 1 соат давомида юборилади. Вена ичига юбориладиган Герпевир билан даволаш курси одатда 5 кун давом этади, лекин пациентнинг ҳолати ва даволашга бўлган реакциясига қараб, давомийлик ўзгариши мумкин. Герпетик энцефалитни даволаш одатда 10 кун давом этади. Чақалоқлардаги оддий герпес вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш тери ва шиллиқ қаватлар шикастланганда одатда 14 кун давом этади ва диссеминацияда ва марказий нерв тизими шикастланганда – 21 кун давом этади. Вена ичига юбориладиган Герпевирни профилактика қўллаш давомийлиги инфекцияланиш хавфи давомийлиги билан белгиланади. Оддий герпес вируси (герпетик энцефалитдан ташқари) ёки Вариcэлла зостер вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун вена ичига юбориладиган Герпевир буйрак функцияси нормал бўлган шароитда тана вазнига 5 мг/кг дозада хар 8 соатда буюрилади. Иммунтанқислиги ёки герпетик энцефалитик бўлган беморларда Вариcэлла зостер вируси томонидан чақирилган инфекцияларни даволаш учун вена ичига юбориладиган Герпевирни буйрак функцияси нормал бўлган шароитда 10 мг/кг дозада ҳар 8 соатда буюриш керак. Семизлик касаллиги бўлган пациентларга реал тана вазнига қараб эмас, балки идеал тана вазнига ҳисобланган дозада буюриш керак.

Ножўя таъсирлар аъзолар ва тизимлар бўйича таснифланган. Қон ва лимфатик тизим: гематологик кўрсаткичларни пасайиши (анемия, тромбоцитопения, лейкопения). Иммун тизими: анафилакция. Руҳий бузилишлар ва нерв тизими томонидан бузилишлар: бош оғриғи, бош айланиши, қўзғалиш, онгни чалкашиши, тремор, атакция, дизартрия, галлюцинациялар, психотик симптомлар, тиришишлар, уйқучанлик, энцефалопатия, кома. Юқорида келтирилган неврологик реакциялар қайтувчандир, ва одатда буйрак етишмовчилиги ва бошқа хавф омиллари бўлган беморларни даволаганда кузатилади (“Махсус кўрсатмалар” бўлимига қаранг). Юрак-қон томир тизими: флебит. Респиратор тизими ва кўкрак қафаси аъзолари: хансираш. Гастроэнетерология тизими: кўнгил айниши, қусиш, диарея, қоринда оғриқ. Гепатобилиар тизим: жигар ферментлари даражасини қайтувчан ошиши, билирубин даражасини қайтувчан ошиши, сариқлик, гепатит. Тери ва тери ости тўқималари: қичишиш, эшакеми, тошмалар (шу жумладан ёруғликка сезгирлик), сочларни тезкор диффуз тўкилиши. Соч тўкилиши кўпчилик касалликлар ва дори воситаларининг ножўя таъсирлари билан боғлиқ бўлгани туфайли, уни ацикловир билан аниқ боғлиқлиги аниқланмаган. Ангионевротик шиш. Буйраклар ва сийдик чиқариш тизими: қонда сийдикчил ва креатинин даражасини ошиши. Бу сув-электролит алмашинувининг бузилиши билан боғлиқ бўлиши мумкин. Бундай самарага йўл қўймаслик учун, препаратни вена ичига болюс кўринишида эмас, камида 1 соат давомидаги вена ичига секин инфузия кўринишида юбориш орқали амалга ошириш керак. Буйрак функциясини бузилиши, ўткир буйрак етишмовчилиги, буйракда оғриқ. Бундай беморларда адекват гидратацияни таъминлаб туриш керак. Буйрак функциясини  бузилиши одатда регидратацион даволаш ва/ки дозани камайтириш ёки бутунлай бекор қилгандан кейин тезда ўтиб кетади. Лекин, жуда кам ҳолатларда ўткир буйрак етишмовчилиги кузатилиши мумкин. Буйракдаги оғриқ буйрак етишмовчилиги ва кристаллурия билан ассоцияланган бўлиши мумкин. Умумий бузилишлар: толиқиш, иситма, маҳаллий яллиғланиш реакциялари. Оғир маҳаллий яллиғланиш реакциялари, Герпевирни юбориш пайтда, эҳтиёцизлик натижасида, у қон томир атрофидаги тўқималарга тушганда кузатилади.

Ацикловирни бошқа дори воситалари билан клиник аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган. Ацикловир асосан ўзгармаган кўринишида буйрак орқали каналчалар секрецияси ёрдамида чиқарилади, шунинг учун, шунга ўхшаш чиқарилиши механизмига эга бўлган ҳар қандай дорилар ацикловирнинг қон плазмасидаги концентрациясини ошириши мумкин. Пробенецид ва циметидин ацикловирнинг ярим чиқарилиш даврини узайтиради ва “концентрация/вақт” эгри чизиқ остидаги майдонини оширади, лекин ацикловирнинг кенг даволовчи индексини ҳисобга олиб, дозага тузатиш киритиш керак эмас. Вена ичига юбориладиган ацикловирни ва худди шундай чиқарилиш механизмига эга бўлган бошқа препаратларни бир вақтда қабул қилаётган пациентларда бир ёки иккала препаратнинг ёки уларнинг метаболитларини қон плазмасидаги концентрацияси потенциал равишда ошиши мумкин. Беморларни аъзолар трансплантациясидан кейин даволашда иммуносупрессантлар билан бир вақтда қўлланилганда ҳам, қон плазмасида ацикловирнинг ва иммуносупрессив препаратнинг фаол бўлмаган метаболитини даражаси ошади. Вена ичига юбориладиган Герпевирни буйрак функциясига таъсир этувчи препаратлар (масалан, циклоспорин, такролимус) билан буюрилганда ҳам эҳтиёткорлик (буйрак функциясини назорати қилиш) талаб қилинади.

Ацикловир асосан буйрак клиренси орқали организмдан чиқариб юборилади, шунинг учун, буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда дозани камайтириш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг). Кекса ёшдаги беморларда ҳам буйрак функциясини бузилиши эҳтимоли катта, шунинг учун ҳам бу гуруҳ пациентлар учун дозани камайтириш мумкин. Буйрак етишмовчилиги бўлган пациентлар ва кекса ёшдаги пациентларда неврологик ножўя таъсирларни келиб чиқиш хавфи мавжуд ва шунинг учун, улар синчиков назорат остида бўлишлари керак. Бундай реакциялар, умуман олганда, препарат билан даволаш тўхтатилганда одатда қайтувчандир (“Ножўя таъсирлари” бўлимига қаранг). Юқори дозаларни масалан герпетик энцефалитни даволаш учун вена ичига қабул қилаётган беморларда, айниқса дегидратация ҳолатларида ёки буйрак етишмовчилиги бўлганда, буйрак функцияси кўрсаткичларини кузатиб туриш керак. Вена ичига инфузиялар учун суюлтирилган препаратни перорал қабул қилиш учун буюриш мумкин эмас. Ҳомиладорлик ёки эмизиш даврида қўлланилиши. Ацикловирнинг ҳар хил фармацевтик шакллари ҳомиладорлар томонидан қўлланилганда, болаларда туғма нуқсонлар сонининг ортиши аниқланмаган. Лекин инфузия учун ацикловирни, фақат препаратни қўллашдан она учун кутилаётган потенциал фойда, ҳомила учун бўлиши мумкин бўлган хавфдан устун бўлгандагина қўллаш мумкин. Эмизаётган аёлларга ацикловирни бола учун хавф/фойда нисбатини ҳисобга олган ҳолда буюриш лозим. Болалар. Туғилган вақтидан бошлаб қўлланилади. Автотранспортни ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир этиш хусусияти. Вена ичига юбориладиган Герпевир®, асосан шифохонада даволанаётган беморларни даволаш учун қўлланилади, шунинг учун одатда ательени ёки бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири тўғрисидаги маълумотлар зарур эмас. Препаратнинг ательени ва бошқа механизмларни бошқариш қобилиятига таъсирини ўрганиш бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан кейин қўлланилмасин.

Оригинал ўрамда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: зардобда креатинин, қонда мочевина азоти даражасини ошиши, буйрак етишмовчилиги. Неврологик симптомлар – онгни чалкашиши, галлюцинациялар, қўзғалиш, тиришишлар ва кома ҳолатини ўз ичига олади. Даволаш: симптоматик даволаш ўтказилади. Гемодиализни ўтказиш кўрсатилган.

Рецепт бўйича Улашиш: 7 169 Виеwс

250 мг дан флаконларда 10 флакондан ўрамда.

5 йил.