Модда алмашинуви томонидан: кам ҳолларда – гипогликемик реакциялар ривожланиши.
Бу реакциялар асосан препарат қабул қилинганидан кейин тезда пайдо бўлади ва уларни хар доим ҳам осон йўқ қилиш мумкин эмас.
Пайдо бўлиши мумкин: бош оғриғи, очлик ҳисси, кўнгил айниши, қусиш, чарчоқлик ҳисси, уйқучанлик, уйқуни бузилиши, безовталик, тажаввузкорлик, диққатни жамлашни ва реакцияни бузилиши, депрессия, онгни чалкашиши, нутқ ва кўришни бузилишлари, афазия, тремор, нимфалаж, сенсор бузилишлар, бош айланиши, координацияни бузилишлари, ёрдамга муҳтож ҳолат, ўз-ўзини назорат қилишни йўқолиши, делирий, церебрал тиришишлар, онгни чалкашуви ёки йўқотиш ва шу қаторда коматоз ҳолатлар, юзаки нафас олиш, брадикардия.
Бундан ташқари, тескари боғланишнинг адренергик механизми натижасида совуқ, ёпишқоқ тер, безовталик, тахикардия, артериал гипертензия, стенокардия ва юрак ритмини бузилишлари каби белгилар пайдо бўлиши мумкин.
Кўриш аъзолари томонидан: даволаш вақтида (айниқса унинг бошида) глюкозанинг қондаги концентрациясини ўзгариши билан боғлиқ бўлган кўришни транзитор бузилишлари кузатилиши мумкин.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: баъзида кўнгил айниши, қусиш, эпигастрияда оғирлик ёки дискомфорт ҳисси, қорин оғриқлари, диарея; (даволашни тўхтатишга жуда кам олиб келувчи), кам ҳолларда – жигар ферментларининг фаоллигини ошиши, холестаз, сариқлик, гепатит (ҳатто жигар етишмовчилиги ривожлангунича).
Қон яратиш тизими томонидан: кам – тромбоцитопения (ўртачадан оғиригача), лейкопения, гемолитик ва апластик анемия, эритроцитопения, гранулоцитопения, агранулоцитопения бўлиши мумкин.
Аллергик реакциялар: баъзида қичишиш, эшакеми, тери тошмаси бўлиши мумкин.
Бундай реакциялар одатда ўртача ифодаланган бўлади, аммо артериал босимнинг тушиши, диспноэ билан бирга кечиб, хатто анафилактик шок ривожлангунича кучайиши мумкин.
Бошқа сулфанилмочевина ҳосилалари, сулфаниламидлар ёки уларга ўхшаш моддаларга қарама-қарши аллергия, ҳамда аллергик васкулит ривожланиши мумкин.
Бошқалар: истисно ҳолларда фотосенсибилизация, гипонатриемия.