Нишонланган лейцинни бир марта оқим билан вена ичига юборилгандан 10 минут ўтгандан кейин, унинг қондаги миқдори вена ичига юборишдан олдинги миқдорига нисбатан ишонарли даражада фарқ қилмайди.
Лейциннинг Т1/2 (соғ одамларда) 5-15 минутни ташкил этади.
Вена ичига юборилгандан 30 минутдан кейин, тахминан 50% лейцин аъзоларда тўпланади, асосан скелет мушакларида ва жигарда.
Вена ичига юборилгандан 4 соатдан кейин эса, ҳамма лейцин аъзоларда тақсимланади, бунда 60% лейцин тўлиқ метаболизмга учрайди, метаболизм маҳсулотлари эса нафас орқали чиқиб кетаётган СО2 да аниқланади.
Нишонланган валин ва лейцинни вена ичига юборилганда, уларнинг фармакокинетикаси амалда соғ одамлар ва циррози бўлган пациентларникидан фарқ қилмайди.
Одамларда нишонланган валин, лейцин ва изолейцин билан ўтказилган тадқиқотлар, уларнинг катта қисми, яъни 70%, биринчи навбатда скелет мушакларига ўтади, лекин пайдо бўлган кето-ҳосилалар миқдори юқори эмас.
Алоҳида Л-валин (600 ммол/мин), Л-изолейцин (150 ммол/мин), Л-лейцин (300 ммол/мин) аминокислоталарни ва шу аминокислоталар аралашмасини (270 ммол/мин), вена орқали инфузиясида қуйидагилар аниқланган: валин ва изолейцинни алоҳида инфузияси қон плазмасида шу аминокислоталарнинг миқдорини 6-22 марта ошишига олиб келади.
Бунда, фақат валинни алоҳида инфузияси қонда тирозин миқдори камайиши билан кечади.изолейцинни вена орқали инфузияси қонда унинг миқдори 6 бараварга ошишига ва тирозин (35% бошланиш даражасидан) фенилаланин (35% га), метионин (50% га), валин (40% га) ва изолейцин (55% га) миқдорининг камайишига олиб келади.валин, лейцин ва изолейцин аралашмаси инфузияси бу аминокислоталарнинг қондаги миқдорини ошишига ва шу билан бир қаторда тирозин (дастлабки даражадан 50% га), фенилаланин (50% га) ва метионин (35% га) камайишига олиб келади ва бу камайиши инфузия тамом бўлгандан кейин 2 соат давомида сақланиб туради.
Ён занжирли тармоқланган аминокислоталар бош мия тўқимасидан глютамин ва аммиакли чиқарилишида иштирок этади, шу орқали глютамин ва аммиакнинг нейротоксик таъсирини йўқотади.
Ён занжирли тармоқланган аминокислоталар фармакокинетикасини нишонланган фенилаланин оксидланиши даражаси бўйича баҳолаш, учта аминокислоталар валин, лейцин ва изолейцинни бирга юбориш энг оптимал ҳисобланади.
Бунда концентрацинни қонда лейцин концентрациясининг юқорилиги валин ва изолейцин камайиши ва тегишли дегидрогеназалар фаоллиги ошиши билан намоён бўлиши аниқланган.
Бу маълумотлар Гепавил препаратида ҳам мавжуд бўлган ён занжирли учта аминокислоталарни тегишли нисбатда бирга юборилиши кераклигини кўрсатади.
Ён занжирли тармоқлари аминокислоталар ўртача суткалик дозасини ҳисоблаш уларни вена ичига юборишдаги 10 тадқиқотларда келтирилган маълумотларга кўра маълумки даволовчи таъсирни олишга эришиш учун қуйидаги ўртача суткалик доза қўлланилади: суткада 1 кг тана вазнига – 0,43 г, минимал 1 кг тана вазнга – 0,15 г, максимал – 0,8 г ўзгаришлар билан.
Биотрансформацияси Ён занжирли тармоқланган аминокислоталар катаболизмнинг биринчи босқичлари учта аминокислоталар учун умумий, яъни тегишли аминотрансферазалар ва дегидрогеназалар орқали тегишли кето ҳосилалар пайдо бўлиши (ВСКД) билан амалга ошади.
Бунда аминотрансферазаларнинг ҳам цитозол, ҳам митохоидриал изоферментлари идентификация қилинган.
Уларнинг кейинги метаболизми фарқ қилади ва биринчи навбатда охирги маҳсулотлар (глюкоза ва/ёки кетон таначалари) пайдо бўлиш даражаси билан характерланади.
Ён занжирли тармоқланган аминокислоталар катаболизми аллостерик ва ковалент механизмлар билан махсус равишда бошқариб туради.
ВСКД мембрана структураларига таъсир этиш асосини ташкил этувчи фосфорланиши ингибиция қилади ва дефосфорланишни фаоллаштиради.
ВСКД ўзи метаболик фаоллиги даражаси бўйича қуйидаги тақсимланишга эга: унинг энг кўп қисми скелет мушакларига (60-70%) тўғри келади, ёғ тўқимасига (15-20%) ва кам миқдори жигарда тўпланган (10%).
Тақсимланиши Валин, лейцин ва изолейцин аралашмасини вена ичига юборилганда бу аминокислоталар ва асосан лейцин скелет мушаклари ва жигарда тўпланади.
Лекин вена ичига юборилгандан 4 соатдан кейин 60% лейцин тўлиқ метаболизмга учрайди ва метаболизм маҳсулотлари чиқарилаётган СО2 да аниқланади.
Чиқарилиши Ён занжири тармоқланган аминокислоталарни юборилганда аминокислоталарнинг мутлоқ чиқарилиши аминокислоталар катта кўрсаткичлардан кичигига қараб қуйидагича ўзгариб боради: глютамин, серин, глицин, треонин, гистидин, аланин, аргинин, тирозин, валин, литионин, изолейцин, фенилаланин ва лизин.