Гепасол Неорецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1000 мл эритма сақлайди Таъсир этувчи моддалар: Л – валин                                                                   10,08 г Л – изолейцин                                                          10,40 г Л – лейцин                                                                13,09 г Л – лизин                                                                     6,88 г (Л – лизин моноацетат шаклида                               9,71 г Л – метионин                                                              1,10 г Л – треонин                                                                4,40 г Л – фенилаланин                                                       0,88 г Л – триптофан                                                            0,70 г Л – аланин                                                                   4,64 г Л – аргинин                                                              10,72 г Глицин                                                                       5,82 г Л – гистидин                                                               2,80 г Л – пролин                                                                  5,73 г Л – серин                                                                    2,24 г Л – цистеин                                                                0,52 г (ацетилцистеин шаклида                                         0,70 г Ёрдамчи моддалар: 99,8% ли цинка кислотаси                                        4,42 г Инекция учун сув                                                  1000 мл гача Энергетик қиймати                                                  1344 кДж/л (320 ккал/л) Теоретик осмолярлиги                                              770 мОсм/л пҲ                                                                               5,7 – 6,3

Препаратнинг савдо номи:

Гепасол-Нео

Фармакалогик гуруҳи:

парентарал озиқланиш воситаси – аминокислоталар.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

рангсиздан то оч-сариқ ранггача бўлган тиниқ эритма.

парентарал озиқланиш воситаси – аминокислоталар.

Гепасол–Нео, организмга нормада овқат билан мунтазам тушиб турадиган турли аминокислоталарни сақлайди. Инфузия ёрдамида организмга юборилган аминокислоталар мавжуд бўлган икки метаболик йўлдан бирига учрайди: аминокислоталар пептид алоқалар билан боғланиб, оқсилларни ҳосил қилувчи анаболик йўл ва аминокислоталар трансаминланиши билан катаболик йўл. Декстроза ва ёғлар билан бирга (углеводлар ва ёғларнинг нисбати 70:30) тўлиқ парентерал озиқлантириш доирасида соатига 10,5 мг азот/кг тезликда юборилган аминокислоталар, 3 соатдан кейин қонда мувозанатланган концентрацияларига етади. Аминокислоталар қондаги концентрацияси тез ошганида улар ўзгармаган ҳолда чиқарилиши мумкин. Аминокислоталарнинг (соғлом одамларда) ярим чиқарилиш даври 5-15 минутни ташкил қилади (бу қисқа вақт ичида аминокислоталар оқсил синтези учун ишлатилиши керак). Оқсил синтези жараёнида ишлатилмаган аминокислоталарнинг қолдиқлари дезаминланишига учрайди, натижада мочевина ҳосил бўлиб организмдан чиқарилади. Аргинин буйрак найчаларида деярли тўлиқ қайта сўрилади. Аминокислоталарнинг метаболизми организмнинг барча тўқималарида юз беради. Уларнинг парчаланиш даражаси организм дуч келадиган стресснинг яққоллигига боғлиқ. Стресс аминокислоталарнинг метаболизмини тезлаштиради ва жигар фаолияти бузилишини кучайтиради, бу эса ўз навбатида аминокислоталарнинг метаболизмини камайтиради. Сепсис ҳам уларнинг метаболизмини тезлаштиради, буйраклар фаолиятини пасайиши эса – сусайтиради. Гепасол–Нео инфузиясида алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг ўзлаштира олиниш фоизи 99%, алмаштириш мумкин бўлганларнинг эса, 97% ни ташкил қилади. Бунда алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталарнинг умумий ва буйрак клиренси минутига 0,5 л ва минутига 1,5 мл ни, кўпчилик алмаштириш мумкин бўлган аминокислоталар учун эса минутига 0,6 л ва минутига 3 мл ни ташкил қилади.

Бош мия фаолиятини бузилиши билан (жигар энцефалопатияси) ва усиз кечувчи жигар фаолиятини бузилишларида даволаш ва парентерал озиқлантириш (қисман ёки тўлиқ – углеводлар ва ёғли двигатель эритмаларини қўшиб), жигар прекомаси ва комасини даволашда қўлланади.

Гепасол–Нео инфузион эритмаси даволашни қонда азот қолдиғининг концентрацияси ва касалликнинг оғирлик даражасига қараб ўтказилади. Гепасол–Нео вена ичига томчилаб юборилади. Инфузияни соатига 1,0–1,25 мг/кг (минутига 30-35 томчи) тезликда ўтказиш тавсия этилади, бу соатига 0,08–0,1 г аминокислоталар/кг га мос келади. Максимал юбориш тезлиги – соатига 1,25 мл/кг (соатига 0,1 г аминокислота/кг га мос келади). Максимал суткалик доза 18,75 мл/кг ни ташкил қилади (суткада 1,5 г аминокислота/кг), яъни 70 кг оғирликдаги бемор учун 1300 мл ни ташкил қилади. Даволаш давомийлиги неврологик симптомлар тўлиқ йўқолгунига қадар индивидуал белгаланади.

Бу препаратнинг ножўя самаралари маълум эмас.

препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликаминокислоталарнинг метаболизмини бузилишигипергидратациягипонатриемиягипокалиемиябуйрак етишмовчилиги (буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда жигар комасида беморнинг ҳаётига иккала ҳолатдан қай бири хавф солаётганини эътиборга олиш керак)юрак етишмовчилиги (декомпенсация босқичида)ҳомиладорлик ва эмизиш даври18 ёшгача бўлган болалар (самарадорлиги ва хавфсизлиги ўрнатилмаган).

Гепасол–Нео эритмасини фақат келтирилган кўрсатмалар бўйича қўллаш мақсадга мувофиқдир. Ушбу препаратни қўллаш пайтида электролит ва кислота–ишқор ҳолатини, организм гидратация даражасини, буйраклар фаолияти ҳолатини вақти-вақти билан назорат қилиш лозим. Фақат шикастланмаган флакондан тиниқ эритма ишлатилсин!

Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даври қўллаш мумкин эмас.

15°С дан 20оС гача бўлган ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Симптомлари: кўнгил айниши, қусиш, кучли терлаш, иситма, тахикардия, “жигар” ферментлари фаоллиги ва азот қолдиғи концентрацияси ошиши. Юқори юбориш тезлиги гипергидратация ва периферик шиш пайдо бўлишига, ўпка шишини ривожланишига олиб келиши мумкин. Даволаш: препаратнинг инфузиясини тўхтатиш, симптоматик даволашни бошлаш тавсия этилади (специфик антидотлар мавжуд эмас).

Рецепт бўйича

Инфузия учун 8% ли эритма. 500 мл дан препарат металл, резина ва пластмасса қопқоқ билан ёпилган, биринчи очилиши назоратли бўлган шиша (ИИ гидролитик гуруҳига мансуб шиша) флаконда. 1 флакондан пластик тутқич ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутига жойланган. 10 флакон пластик тутқич ва тенг миқдордаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномалари билан бирга картон қутига жойланган (стационарлар учун).

2 йил. Ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан сўнг ишлатилмасин.