Гепариновая маз rasmini ko'rish

Таркиби:

1 г суртма қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: гепарин натрий – 100 ХБ (0,833 г фаоллигида гепарин натрийнинг               120 ХБ/кг), бензокаин – 40,0 мг, бензилникотинат – 0,8 мг; ёрдамчи моддалар: глицерол – 150 мг, вазелин – 60 мг, стеарин кислотаси (стеарин кислотаси 50) – 50 мг, шафтоли мойи – 50 мг, эмулгатор №1 – 50 мг, метилпарагидроксибензоат – 1,5 мг, пропилпарагидроксибензоат – 0,5 мг, сув – 1 г гача.

Препаратнинг савдо номи:

Гепариновая маз

Фармакалогик гуруҳи:

Маҳаллий қўллаш учун бевосита таъсир қилувчи антикоагулянт восита + бошқа препаратлар.

Дори шакли:

сиртга қўллаш учун суртма

оқдан сарғиш тусли оқ ранглигача бўлган суртма.

Маҳаллий қўллаш учун бевосита таъсир қилувчи антикоагулянт восита + бошқа препаратлар.

S05VA53

Юзаки веналарнинг тромбофлебити, юзаки перифлебит; тери ости гематомаси; инекциядан кейинги ва инфузиядан кейинги флебит; юзаки мастит; бир жойга йиғилган инфилтратлар ва шишлар, жароҳатлар ва лат ейишлар (шу жумладан мушак тўқимаси, пайлар, бўғимлар); ташқи геморрой, туғруқдан кейинги геморроидал тугунларнинг яллиғланиши, лимфедема (фил оёғи), лимфангитда қўлланади.

Сиртга қўлланади. Суртмани шикастланган соҳага юпқа қават қилиб (0,5-1 г (2-4 см суртма) 3-5 см диаметрли соҳа ҳисобидан) суртилади ва терига эҳтиёткорлик билан ишқаланади. Суртма кунига 2-3 марта, ҳар куни яллиғланиш ҳолати йўқолгунига, ўртача   3 кундан 7 кунгача қўлланади. Янада узоқроқ даволаш курсини ўтказиш имкониятини шифокор белгилайди. Ташқи геморроидал тугунларнинг тромбозида ректал тампонлар қўлланади, суртма сурп ёки мато тагликка суртилади, уларни бевосита тромбланган тугунларга қўйилади ва маҳкамланади. Суртма билан шимдирилган тампонлар орқа йўлига киритилади. Суртмани ҳар куни белгилар йўқолгунича, ўртача 3-14 кун қўллаш керак.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; шикастланган соҳанинг тери қопламаларининг бутунлигини бузилиши (очиқ инфекцияланган жароҳатлар, айниқса ярали-некротик жараёнлар); 1 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Гепарин суртмаси катта соҳаларга давомли қўлланганида ва қон ивиш ва/ёки қон яратиш тизимига таъсир қилувчи перорал дори воситалари билан бир вақтда қабул қилинганида, қоннинг ивиш вақтини ва протромбин вақтини назорат қилиш керак. Узоқ муддатли даволаш курсининг зарурати бўлганида ва ҳомиладор аёлларда ва 65 ёшдан ошган аёлларда катта шикастланиш соҳаларда назорат тавсия қилинади. Очиқ жароҳатларга, йирингли жараёнлар бўлганида суртиш мумкин эмас. Суртмани чуқур веналарнинг тромбозида қўллаш тавсия қилинмайди.

Препаратни ҳомиладорликда ва лактация даврида қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Гепарин йўлдош тўсиғи орқали ўтмайди ва кўкрак сути билан чиқарилмайди. Препаратнинг бошқа компонентларини кўкрак сутига тушиши тўғрисида маълумотлар йўқ. Гепарин суртмасини ҳомиладорликда ва лактация даврида (эмизишда) фақат агар, она учун тахмин қилинадиган фойда ҳомила ёки бола учун бўлган потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина қўллаш мумкин.

Препарат транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига нохуш таъсир кўрсатмайди.

20ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда. Болалар ололмайдиган жойда сақлансин.

Аҳамияциз тизимли сўрилиши туфайли дозани ошириб юборилишининг эҳтимоли кам.

Рецепциз

Сиртга қўллаш учун суртма. 25 г дан алюминий тубаларда ёки полиетилен ламинат тубаларда. Ҳар бир туба препаратни тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади.

3 йил. Препарат ўрамида кўрсатилган яроқлилик муддати ўтганидан кейин ишлатилмасин.