Гепарин Ферейнрецепт билан rasmini ko'rish

Тасир этувчи модда(ХПН):

гепарин натрий

Препаратнинг савдо номи:

Гепарин-Ферейн

Фармакалогик гуруҳи:

Бевосита таъсирга эга антикоагулянт.

Дори шакли:

инекция учун эритма.

рангсиз ёки оч сариқ рангли, тиниқ, механик қўшимчаларсиз эритма.

Бевосита таъсирга эга антикоагулянт.

Веноз тромбозлар (шу жумладан оёқнинг юзаки ва чуқур веналари тромбози; буйрак веналари тромбози) ва ўпка артерияси тромбоэмболияларини олдини олиш ва даволаш.Юрак бўлмачалари фибрилляцияси билан ассоциацияланган тромбоэмболик асосрталарни олдини олиш.Периферик артериал эмболияларни (шу жумладан юракнинг митрал нуқсонлари билан ассоциацияланган) олдини олиш ва даволаш.Ўткир ва сурункали коагулопатияни (шу жумладан ДВС-синдромнинг И босқичи) даволаш.ЭКГ да СТ сегментини барқарор кўтарилишисиз кечувчи ўткир коронар синдром (ностабил стенокардия, ЭКГ да СТ сегментини кўтарилишисиз миокард инфаркти).СТ сегментини кўтарилиши билан миокард инфаркти: тромболитик даволаганда, бирламчи тери орқали коронар реваскуляризацияда (стентлаш билан ёки усиз баллонли ангиопластика) ва артериал ёки веноз тромбозлар ва тромбоэмболияларнинг юқори хавфида.Микротромб ҳосил бўлиши ва микроциркуляцияни бузилишларини олдини олиш ва даволаш, шу жумладан гемолитико-уремик синдромда; гломерулонефритларда (шу жумладан югуриксимон нефрит) ва жадаллаштирилган диурезда.Гемотрансфузияда, экстракорпорал циркуляция тизимларида (юракдаги операцияларда экстракорпорал қон айланиши, гемосорбция, цитаферез) ва гемодиализда қон ивишини олдини олиш.Веноз катетерларга ишлов беришда қўлланади.

Катталар Гепарин даволаш мақсадларида имконияти борича тана вазнига нисбатан соатига 15 ТБ/кг дозада томчилаб инфузия кўринишида юборилиши керак. Инфузиядан олдин талаб этилган антикоагулянт таъсирни тез таъминлаш учун 1 мл (5000 ТБ) вена ичига оқим билан юборилади. Агар қоннинг ивиш вақти нормал кўрсаткичларга нисбатан 2-3 марта узайса, фаоллаштирилган қисман тромбопластин вақти (ФҚТВ) 1,5-2 марта ошса, гепариннинг антикоагулянт таъсир самараси оптимал ҳисобланади (ФҚТВ ни узлуксиз назоратини имконияти бўлса). Дозани ошириб юборилишига йўл қўймаслик учун бўлиши мумкин бўлган қонашни кўрсатувчи клиник симптомларни (шиллиқ қаватлардан қон кетиши, гематурия ва бошқалар) мунтазам кузатиш керак. Инфузия ҳолида юборишнинг иложи бўлмаганида препаратни бўлиб, суткада 4 марта (катталарга 2 мл 10000 ТБ дан) тери остига юбориш мумкин. Кейинги дозаларга тузатиш киритиш мақсадида қоннинг ивиш вақтини кейинги юборишдан 30-60 минут олдин назорат қилиш керак. Гепариннинг суткалик дозаси 60000-80000 ТБ дан ошмаслиги керак ва фақат истисно ҳоллардагина 10 кундан ортиқ қўлланиши мумкин. Гепарин натрий профилактик мақсадда буюрилиши мумкин. Тромбозни олдини олиш учун гепарин қорин соҳасининг тери остига 1 мл (5000 ТБ) дан суткада 2 марта юборилади. Кардиомиопатияда, юрак етишмовчилигида ва миокард инфартида гепарин 2 мл (10000 ТБ) дан суткада 2 марта юборилади. Болалар Бошланғич доза вена ичига юбориш учун суткада 50 ТБ/кг тана вазнига, кейинчалик самарани бир маромда ушлаб турувчи доза суткада 20000 ТБ/м2 ни ташкил қилади ёки бўлиб-бўлиб, ҳар 4 соатда 100 ТБ/кг тана вазнига ҳисобидан юборилади.

Аллергик реакциялар: эшакеми, ринит, кўз ёшини оқиши, иситма, бронхоспазм. Қон яратиш тизими томонидан: геморрагик синдром, тромбоцитопения, эозинофилия ривожланиши мумкин; Маҳаллий реакциялар: эритема, гематома, инекция жойида некроз.

Препаратга юқори сезувчанлик, меъда-ичак йўллари (МИЙ) ни ярали шикастланишлари, ўсмалари ва полиплари; нимўткир бактериал эндокардит; жигар ва буйрак функциясини яққол бузилишлари, бош мия ва умуртқа поғонасидаги операциялар, кўзлардаги операциялар; қон ивиши вақтини пасайиши билан кечувчи касалликлар; хавф туғдирувчи аборт; лаборатория назоратини имконияти йўқлигида; тромбоцитопения; қон томирларнинг юқори ўтказувчанлигида қўллаш мумкин эмас.

Билвосита антикоагулянтлар, антиагрегантлар (ацетилсалицилат кислотаси, ностероид яллиғланишга қарши воситалар билан) билан бир вақтда қўлланганида самарадорлиги кучаяди. Перорал антикоагулянтларга ўтишда гепариннинг дозасини камайтириш лозим ва синчков лаборатория назорати остида аценокумарол билан бирга қўллаш мумкин. Юрак гликозидлар, тетрациклинлар, никотин, антигистамин препаратлар билан бирга қўлланганида самарадорлиги пасаяди.

Тегишли назорат лаборатория тадқиқотларини (қоннинг ивиш вақти ва фаоллашган қисман тромбопластин вақти) ўтказиш лозим. Шунинг учун катта дозалар билан даволашни стационар шароитида ўтказиш тавсия этилади. Олдини олиш мақсадида гепарин амбулатор юборилиши ҳам мумкин. Ҳомиладор аёллар ва оғир ҳолатдаги беморларга буюрилганида, махсус эҳтиёткорлик талаб этилади. Гепариннинг молекуласини манфий заряди туфайли, ин витро шароитида кўпчилик дори препаратлари билан мажмуалар ҳосил қилади, шунинг учун гепаринни бошқа дори воситалари билан аралаштириш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 0°С дан 25°С гача бўлган ҳароратда сақлансин. Препаратни яроқлилик муддати флакон очилгандан сўнг 14 сутка.

Симптомлари – турли жойдаги ва турли оғирлик даражасидаги қон кетишлари. Антидоти – протамин судьяи. Даволаш: Оғир бўлмаган қон кетишида гепариннинг дозасини камайтириш ёки гепаринизацияни вақтинча тўхтатиш етарлидир. Оғирроқ геморрагик синдромда антидот юбориш талаб қилинади. Протамин судьяининг 1 мл 1000 ТБ гепаринни нейтрализация қилади. Агар қон ҳавзасида қанча гепарин борлиги номаълум бўлса, протамин судьяининг бир марталик дозаси вена ичига 1 мл дан ошмаслиги лозим (секин юборилсин). Бу доза зарурати бўлганида қоннинг ивиш вақти (мақсадга мувофиқроғи – тромбин вақти) нормаллашгунча такроран қўлланиши мумкин. 1-2 соатдан кейин қоннинг ивиш вақтини (тромбин вақти) такроран аниқлаш тавсия этилади, чунки тери остига юборилган жойдан гепарин кейинчалик қон оқимига тушиши, қисман антидоти билан боғланган ҳолатдан ажралиб чиқиши мумкин (“ҳепарин ребоунд” деб аталувчи). Бундай ҳолларда 1 мл протамин судьяни такроран юбориш лозим.

Шифокор рецепти бўйича

Инекция учун эритма 1 мл да 5000 ХБ дан 5 мл дан флаконларда ва 1 мл ёки 5 мл дан ампулаларда. 5 мл дан нейтрал шиша флаконларда ёки 1 мл, 5 мл дан нейтрал шиша ампулаларда. 1 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутига жойланган. 5 флакон ёки 5 ампула поливинилхлорид плёнка ўрамга ёки поливинилхлорид плёнка ва босма лакланган алюмин фолгали контур уяли ўрамларга жойланган. Флаконли 1 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Ампулали 1 контур уяли ўрамдан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Стационарлар учун ўрам. Флаконли 10 контур уяли ўрамдан тенг миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган

4 йил.