Гепарин билан даволашни гемокоагуляция ҳолатини синчков назорати остида ўтказиш керак.
Қоннинг ивиш ҳолатини текширишлари қуйидагича ўтказилади: даволашнинг биринчи 7 суткасида – 2 суткада камида 1 марта, кейинчалик 3 суткада 1 марта; операциядан кейинги даврнинг биринчи куни суткада камида 2 марта, 2-нчи ва 3-нчи кунлари – суткада камида 1 марта ўтказилади.
Гепарин билан даволашни кескин тўхтатиш тромботик жараённи кучли фаоллашишига олиб келиши мумкин, шунинг учун гепариннинг дозасини бир вақтда билвосита антикоагулянтларни буюриш билан аста-секин пасайтириш керак.
Оғир даражада геморрагик асоратларни пайдо бўлиши ва гепаринни шахсий ўзлаштираолмаслик истисно ҳоллари ҳисобланади.
Гематомаларни пайдо бўлиш хавфи туфайли, фракцияланмаган гепаринни мушак ичига юбориш мумкин эмас.
Препаратни очиқ жароҳатлар ва шиллиқ қаватларга қўйиш мумкин эмас.
Гепарин юқори молекуляр тузилишга эга эканлиги туфайли, у алоҳида ҳолларда ўта юқори сезувчанлик реакциясини чақириш хусусиятига эга.
Шундай реакцияларга мойиллиги бўлган беморларга, препаратнинг биринчи дозасини юбориш олдидан гепариннинг катта бўлмаган миқдорини юбориш керак.
Ўта юқори сезувчанлик реакциялари ривожланган ҳолларда, бирон-бир бошқа антикоагулянтларни буюриш тавсия этилади.
Гепаринга тасдиқланган ўта юқори сезувчанлиги бўлган пациентларга ушбу дори воситасини юбориш фақат ҳаёт учун хавфли вазиятларда амалга оширилиши мумкин.
Даволашни бошлашдан олдин ва хамма даволаш курси давомида тромбоцитлар сонини аниқлаш тавсия этилади.
Тромбоцитлар сонини мониторинги препарат буюрилаётган кўрсатмалар ва унинг дозасидан қатъий назар зарур.
Препарат қуйидаги ҳолларда эҳтиёткорлик билан қўлланади: метаболик ацидоз, МНТ сусайиши, нафасни қийинлашиши, буйрак етишмовчилиги, артериал гипотензия билан намоён бўлувчи токсик синдромини ривожланиш хавфи туфайли 2 ёшгача бўлган болаларда; АБ юқори бўлган кекса ёшли пациентларда; хавфли ўсмаларда, анамнездаги меъда-ичак йўлларини ярали шикастланишларида, этиологиясидан қатъий назар кахекцияда, яқинда ўтказилган операциядан кейинги даврда ва туғруқдан кейинги даврда биринчи 3-8 сутка давомида (ҳаётий кўрсатмалар бўйича гепарин билан даволаш зарур бўлган ҳолатлар бундан мустаснодир).
Геморрагик асоратлар (тери ости, мушак ички, қорин пардаси орти гематомаларнинг ҳосил бўлиши, инекциялар жойидан қон кетиши, бурун, меъда-ичак, геморроидал, бачадон қон кетишлари, мияга қон қуйилиши, сийдик йўлларидан, операцион жароҳатлардан ва бошқа қон кетишлари) ҳар қандай, шу жумладан қон ивишининг гиперкоагуляцион ҳолатида ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Геморрагик асоратларни олдини олиш чораларига қуйидагилар: гепаринни фақат стационар шароитларда қўллаш; гепариннинг ўзини инекциясидан ташқари, инекцияларнинг умумий миқдорини чеклаш; қон ивиш ҳолатини синчиклаб назорат қилиш; хавф солувчи гипокоагуляция аниқланганида – инекциялар орасидаги интервалларни оширишсиз дарҳол гепариннинг дозасини пасайтириш киради.
Инекция жойларида гематомалар ҳосил бўлишидан сақланиш учун, яхшиси гепаринни вена ичига юбориш усулини ишлатиш.
Қон кетишини ривожланиш хавфи билан боғлиқ бўлган қуйидаги ҳолатларда гепарин натрийни алоҳида эҳтиёткорлик билан ишлатиш керак: юрак-қон томир – нимўткир бактериал эндокардит, оғир артериал гипертензияхирургик – орқа мия пункцияси ёки спинал анестезия, бош мия, орқа мия ёки кўзлардаги хирургик аралашувлар вақтида ва бевосита улардан кейин.гематологик – гемофилия, тромбоцитопения, пурпура.меъда-ичак йўллари – ярали шикастланишлар, меъда ёки ингичка ичакда жойлашган дренаж трубка.бошқалар – ҳайз кўриш, гемостазни бузилиши билан бўлган жигар касалликлари.
Гепаринга чидамлилик иситмада, тромбозда, тромбофлебитда, миокард инфарктида, рак ва операциядан кейинги даврда кузатилиши мумкин.
Кекса (60 ёшдан катта) аёлларда қон кетишларни ривожланишининг юқори хавфи бор.
Гепарин билан бутун даволаш курси давомида аҳлатда яширин қон борлиги юзасидан синамаларни ўтказиш тавсия этилади.
Гепаринни қўллаш фонида гепарин томонидан индукцияланган тромбоцитопения (ГТИТ) ривожланиши мумкин.
Гепарин-индукцияланган тромбоцитопения – кам учрайдиган, ҳатто фалокатли тромботик синдромгача бўлган артериал ёки веноз тромбозлар ривожланишига олиб келувчи, гепарин билан даволашнинг оғир асорати ҳисобланади.
ГИТ ни икки тури фарқланади: ГИТ-1 – ноиммун ва ГИТ-2 – иммун.
ГИТ-1, ГИТ-2 га қараганда кўпроқ кузатилади, гепарин қўлланганидан кейинги биринчи кунларда пайдо бўлади ва тромбоцитларнинг миқдорини ўртача пасайиши (дастлабки даражасидан 10-30% га) билан характерланади.
ГИТ-1 даги тромбоцитопения транзитор характерга эга ва гепарин билан даволаш давом эттирилганида мустақил йўқолиши мумкин.
ГИТ-2 иммунитет билан боғлиқ бўлиб, одатда гепарин билан даволаш бошланганидан кейинги 3-15 кунларида кузатилади, лекин агар беморда илгари гепарин қўлланган ва сенсибилизация бўлса, бир неча соатдан кейин ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Бунда тромбоцитларнинг миқдори 40 дан 60х109/л, кам ҳолларда – 30х109/л дан камроқни ташкил қилиши мумкин.
ГИТ-2 нинг оғир клиник асорати антикоагулянтни қўллаш фонида 35-70% ҳолларда пайдо бўлувчи, улардан 30% – ўлим билан якунланувчи тромбозларни пародоксал ривожланиши ҳисобланади.
Энг кўп болдирларнинг чуқур веналарини тромбози, ўпка артериясининг тромбоэмболияси ва коронар томирларнинг тромбозлари кузатилади.
ГИТ нинг характерли белгилари, кўпроқ майда артерияларнинг тромбозлари билан боғлиқ бўлган, гепаринни тери остига инекциялари жойларидаги тўқималарнинг некрози ҳисобланади.
Гепарин оқим билан вена ичига юборилганидан кейин (юборилганидан кейин 5-30 минут ўтгач) ҳароратни кўтарилиши, этни увишиши, тахикардия, артериал босимни ошиши, тахипноэ, хатто нафас ва/ёки қон айланишини тўхташигача бўлган диспноэ, бош оғриғи, қисқа муддатли тўлиқ амнезия, диарея, қоринда ўткир оғриқни ўз ичига олувчи умумий тизимли реакциялар аниқланади.
Ўта оғир кўриниши бўлиб, буйрак усти безларининг некрозига олиб келувчи буйрак усти безларини икки томонлама инфаркти ёки буйрак усти безлари веналарининг тромбози ҳисобланади, унда ўлим билан якунланиш хавфи ўта юқори бўлади.
ГИТ ривожланишини хавфи борлиги туфайли, терапевтик кўрсатмалар ва қўлланаётган гепариннинг дозасидан қатъий назар тромбоцитларнинг миқдорини аниқлаш керак.
Тромбоцитларнинг миқдорини препаратни юборишдан олдин ёки даволаш бошланганидан кейин 24 соат ичида, сўнгра эса даволашни ҳамма даври давомида ҳафтада 2 марта аниқлаш керак.
Агар тромбоцитларнинг миқдори 100 000/мм дан кўп бўлмаса ва/ёки агар қоннинг олдинги таҳлили билан солиштирганда тромбоцитларнинг миқдорини 30-50% га пасайиши кузатилса, гепарин-индукциялаган тромбоцитопения пайдо бўлишини тахмин қилиш керак.
Гепарин-индукциялаган тромбоцитопения асосан гепарин билан даволаш бошланганидан кейинги 5-нчи кундан 21-нчи кунгача ривожланади (ҳаммадан кўпроқ – 10-нчи куни).
Лекин анамнезида гепарин-индукциялаган тромбоцитопенияси бўлган пациентларда, бу асорат аҳамиятли даражада олдинроқ ҳам пайдо бўлиши мумкин.
Якка ҳоллар шунингдек даволашни 21-нчи кунидан кейин ҳам аниқланган.
Даволашни бошлашдан олдин батафсил сўров йўли билан бундай анамнезли пациентларни аниқлаш керак.
Бундан ташқари, гепарин такрорий қўлланганида қайталанишнинг пайдо бўлишини хавфи кўп йиллар давомида кузатилади, баъзида эса чекланмаган давр давом этади.
Барча ҳолларда гепарин томонидан индукциялаган тромбоцитопения шошилинч ҳолат бўлиб, унда мутахассиснинг маслаҳати талаб қилинади.
Тромбоцитлар сонини ҳар қандай аҳамиятли даражада камайиши (дастлабки кўрсатгичлари билан солиштирганда 30-50% га), хатто агар кўрсатгич критик даражага етмаган бўлса ҳам, огоҳлантирувчи белги ҳисобланади.
Агар тромбоцитларнинг сонини пасайиши аниқланса, қуйидаги тадбирларни ўтказиш керак: Тасдиғини олиш учун дарҳол такрор тромбоцитларнинг сонини санашни ўтказиш.Агар олинган натижалар тромбоцитлар сонини пасайганини тасдиқласа ёки уларнинг ошишини кўрсаца, агар бунинг бошқа аниқ сабаби аниқланмаган бўлса, гепарин билан даволашни тўхтатиш.Гепарин томнидан индукциялаган тромбоцитопения билан боғлиқ бўлган тромбоэмболик асоратларни олдини олиш ёки даволаш.
Агар антикоагулянт даволашни давом эттириш жуда муҳим бўлса, гепаринни бошқа гуруҳга кирувчи антитромботик восита, масалан, ҳар бир пациент учун шахсий равишда тайинланган даволовчи ёки профилактик дозаларда буюрилган натрий данапарид ёки гирудин билан алмаштириш керак.
Перорал антикоагулянтларга ўтишни, фақат тромбоцитларнинг сони нормага қайтганидан кейингина ўтказиш мумкин, чунки перорал антикоагулянтлар қўлланганида тромбозни кечишини ёмонлашиш хавфи бор.
Гепарин буйрак усти бези томонидан алдостерон секрециясини сусайтириши мумкин, бу, айниқса қандли диабети ва сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган, аввалдан метаболик ацидози бўлган пациентларда, калийни тежовчи диуретикларни қабул қилиш фонида плазмада калий даражаси юқори бўлган пациентларда гиперкалиемияга олиб келади.
Гиперкалиемияни ривожланиш хавфи узоқ муддатли даволашда ошади, лекин бу жараён, одатда қайтувчандир.
Плазмада калий даражаси гепарин билан даволашни бошлашдан олдин хавф гуруҳи пациентларида ва гепарин билан даволашни 7 кундан ортиқ қабул қилган барча пациентларда аниқланиши лозим.
Гепаринга резистентлик: Гепаринга резистентлик терапевтик самарага эришиш учун гепариннинг стандарт дозасига ноадекват жавоб тарзида намоён бўлади ва тахминан 5-30% пациентларда кузатилади.
Гепаринга резистентликни ривожланишига олиб келувчи омиллар: плазмада антитромбина ИИИ даражасини нормадан 60% дан камга пасайиши: плазмада антитромбина ИИИ даражасини пасайиши туғма бўлиши ёки кўпинча орттирилган бўлиши мумкин (жарроҳлик аралашувларида операциядан олдинги гепарин билан даволаш, жигарнинг сурнкали касалликларида, нефротик синдромда, экстракорпорал қон айланишини ўтказишда, диссеминацияланган ёки препарат томонидан индукцияланган қон томир ички қон ивишида, масалан, нитроглицерин, апротинин билан бир вақтда қўлланганда);антитромбин ИИИ га боғлиқ бўлмаган гепаринга резистентлик (антитромбин ИИИ даражаси нормал ёки ошган пациентларда);тромбоэмболик асоратлар;гепариннинг юқори клиренси;гепаринни боғловчи оқсил, ВИИИ омил, Виллебранд омили, фибриноген, 4 тромбоцитар омил (антигепарин омил) ёки гистидинга бой гликопротеинлар даражасини ошиши;фаол инфекция (сепсис ёки эндокардит);баллонли контрпулсациядан олдин операциядан олдинги тайёргарлик;тромбоцитопения;тромбоцитоз;кекса пациентлар;плазмада албумин концентрациясини ≤ 35 г/л га пасайиши;нисбий гиповолемия.
Гепаринга резистентлик шунингдек кўпинча хавфли ўсмалари бўлган пациентларда, шунингдек ҳомиладорлик вақтида ёки туғруқдан кейинги даврда учраши мумкин.
Ҳомиладорлик ва лактация даврида қўлланиши Гепарин қўлланганида ҳомиладор аёллар учун нохуш асоратларнинг хавфи 10,4% дан 21% гача тебранади.
Ҳомиладорликни нормал кечишида у 3,6% ни ташкил қилади.
Гепарин қўлланганида ўлим билан якунланиш ва муддатидан олдин туғруқнинг хавфи 2,5% ва 6,8% ни ташкил қилади ва табиий популяциядаги хавф билан ўхшаш.
Ҳомиладорлик вақтида гепаринни қўллашнинг асоратлари қуйидагиларни ўз ичига олиши мумкин: қон кетиши, тромбоцитопения, остеопороз.
Ҳомиладорликдаги тромбоэмболик асоратларни ривожланиш хавфи, гепарин қўлланганида минималлаштирилувчи, ҳаёт учун хавфлироқ, шунинг учун ҳомиладорликда гепаринни қўллаш мумкин, лекин қатъий кўрсатмалар бўйича синчков шифокор кузатуви остида.
Гепарин йўлдош тўсиғи орқали ўтмайди ва ҳомилага ножўя таъсирини эҳтимоли кам.
Лактация даврида (эмизиш) ҳаётий кўрсатмалар бўйича қўллаш мумкин.
Автотранспротни ва бошқа потенциал хавфли механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири.
Даволаниш даврида транспорт воситаларини бошқариш ва юқори диққат ҳамда психомотор реакциялар тезлигини талаб қилувчи потенциал хавфли фаолият билан шуғулланишдан сақланиш керак.