Гепаглитцрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: моноаммония глицирризинат – 20,0 мг, глицин – 200,0 мг, Л-цистеин гидрохлорид гидрат – 10,0 мг; ёрдамчи моддалар: натрий хлорид, натрий метабисулфит, сувли аммиак., инекция учун сув 10 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

моноаммониум глицирризинат, глицин, Л-цистеин гидрохлорид гидрат.

Препаратнинг савдо номи:

Гепаглитц

Фармакалогик гуруҳи:

Гепатопротектор.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун инекция учун эритма.

тиниқ, рангсиз ёки бироз сарғиш рангли эритма.

Гепатопротектор.

Қондаги препаратнинг концентрацияси Катта ёшдаги соғлом одамларга 40 мл дан препарат (80 мг глицирризин кислотасини сақловчи) вена ичига юборилганда қонда глицирризин кислотасининг концентрацияси препарат юборилганидан сўнг 10 соат давомида жадал пасайган, сўнгра аста-секин пасайган. Глицирретин кислотасининг гидролизланган метаболити – глицирризин кислотаси юборилгандан кейин 6 соат ўтгач аниқланган, юборилгандан кейин 48 соат ўтгач деярли йўқ бўлган. Экскреция (сийдик билан чиқарилиши). Катта ёшли соғлом одамларга вена ичига инекциясидан кейин сийдикда глицирризин кислотасининг концентрацияси вақт ўтиши билан пасайган, бунда препаратни юборилгандан кейин 27 соатгача бўлган вақт давомида глицирризин кислотасининг йиғинди хажми 1,2% ни ташкил қилади. Глицирретин кислотаси препарат юборилганидан кейин 6 сота ўтгач пайдо бўлган ва препарат юборилганидан кейин 22-27 соат даври давомида максимал даражага етган.

– ўткир ва сурункали турли турдаги генезли жигар касалликлари (вирусли гепатитлар, токсик ва алкоголли жигар шикастланиши, ёғли гипотез, жигар циррози); дерматологик касалликлар: экзема, дерматит, эшакеми, токсикодермия, псориаз, алопеция, витилиго.меъда-ичак йўллари аъзоларини комплекс даволашда (меъда яраси, гастрит, ўн икки бармоқ яраси, энтерит, энтероколит);стоматитлар;сурункали панкреатитда қўлланилади.

Вена ичига инекция учун одатдаги доза 5-20 мл кунига 1 мартани ташкил қилади. Сурункали жигар касалликларида ҳар кунги доза (40-60 мл) вена ичига инекция ёки вена ичига томчилаб юбориш ёрдамида кунига 1 марта юборилади. Томчилаб юбориш учун физиологик эритма ёки глюкозанинг 5% эритмаси қўлланади. Пациентнинг ёши ва симптомларига қараб препаратнинг до заси ўзгартирилиши мумкин. Дозани ошириш зарурати бўлган ҳолатда суткалик доза 100 мл дан ошмаслиги кераклигини ҳисобга олиш керак. Тери касалликларида: вена ичига инекция учун одатдаги доза 20 мл ни ташкил қилади.

Юқори сезувчанлик реакциялари (тери тошмалари, баъзида анафилактик реакциялар) кам кузатилади. Гипокалемия бош айланиши, чарчоқлик ҳисси, кўнгил айниши, артериал босимни ошиши, юрак уриши, мушак оғриғи кўринишида намоён бўлувчи миопатия, қўл ва оёқларда тиришишлар жуда кам (якка холларда қайд қилинган) кузатилиши мумкин.

Анамнезида ушбу препаратнинг ҳар қандай ингредиентларида ўта юқори сезувчанлик бўлган пациентлар Алдостеронизм, миопатия ва гипокалемияси бўлган пациентлар (гипокалемия, гипертензия ва бошқалар зўрайиш хавфи сабабли). Кеса ёшдаги пациентларда гипокалиемия ва турдаги бошқ. олдини олиш мақсадида препаратни эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Ҳалқали диуретиклар. Этакрин кислотаси, фуросемид, тиазид ва шунга ўхшаш гипотензив диуретиклар, трихлорметиазид, трихлорталидон ва бошқ. – Гепаглитц препаратда сақланувчи глицирризин кислотасининг калийни чиқариш самарасини кучайиши чақирган зардобдаги калийнинг миқдорини пасайишига олиб келади. Гипокалемияни (атоник ҳиссиётлар, мушаклар кучсизлиги) ривожланиш эхтимоли сабабли пациентларни синчковлик билан кузатиш (шу жумладан, зардобдаги калий миқдорини аниқлаш) асосида зарур чораларни кўриш керак.

Шок ва бошқаларни ривожланиш хавфини аниқлаш учун пациентларни синчковлик билан сўровни ўткакзиш керак. Шок холларида шошилинч чора-тадбирларни амалга ошириш учун тайёр бўлиши керак. Препаратни юборилгандан кейин беморларга тинчликни таъминлаш ва синчковлик билан кузатиш керак. Қизилмия илдизини сақловчи бошқа ҳар қандай препаратлар билан бирга қўллаш холларида, ушбу препаратнинг таркибига кирувчи глицирризин кислотасининг таъсирини қўшилиш самараси ва сохта алдостеронизм ривожланиши мумкин сабабли, тегишли эҳтиёткорлик чораларини кўриши керак. Препаратни кекса ёшли шахслар томонидан қўлланиши Препаратни клиник қўллашнинг тажрибасини кўрсатишича, гипокалемия каби ножўя таъсирларини ривожланиш эхтимоли кекса ёшли пациентларда ошишига мойил. Препаратни қабул қилишга синчиклаб ёндошиш ва пациентларнинг ҳолатини кузатиш керак. Препаратни ҳомиладорлик, туғруқ ёки лактация даврида қўлланиши Препаратни ҳомиладор аёлларда ва бошқаларда қўллашнинг хавфсизлиги аниқланмаган. Ушбу гуруҳ шахсларга препаратни кутилаётган терапевтик самара барча потенциал хавфлардан юқори бўлганидагина буюриш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Дозани ошириб юбориш холларида ва препаратни узоқ вақт қўлланилишида қуйидаги симптомлар пайдо бўлиши мумкин, сохта алдостеронизм, гипокалемия, артериал босимни кўтарилиши, организмда натрий ва суюқликни ушланиб қолиши, эдема, тана оғирлигини ошиши ва бошқ. Шунинг учун пациентлар (зардобдаги калий миқдорини аниқлаш орқали) жиддий назоратда бўлишлари керак. Турли патологиялар пайдо бўлганида, препаратни қабул қилишни дархол тўхтатиш керак.

Рецепт бўйича

10 мл дан эритма ампулаларда. 5 ёки 10 тадан ампула контур-уяли ёки блистер ўрамларда.

2 йил.