Гепа стинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол модда: Л-орнитин-Л-аспартат – 5 г; ёрдамчи модда: инекция учун сув 10 мл гача.

Тасир этувчи модда(ХПН):

Л-орнитин-Л-аспартат

Препаратнинг савдо номи:

Гепа-стин

Фармакалогик гуруҳи:

Гепатопротекторлар.

Дори шакли:

инекция учун эритма

тиниқ ва рангсиз ёки оч-сариқ рангли эритма сақловчи, жигарранг шиша ампула.

Гепатопротекторлар.

A05VA

Орнитин ва аспартатни ярим чиқарилиш даври қисқа, 0,3-0,4 соат. Аспартатнинг оз қисми сийдик билан ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Тақсимланиши ва биотрансформацияси. Организмга вена ичига юборилгандан кейин Л-аспартат компоненти учта асосий метаболик йўллар орқали ўзгаради: Тўқиманинг оқсилларига оқсил синтези орқали киритилиши;Энергияни ҳосил бўлиши, гликоген ва триглицеридлар оралиқ метаболизми;Алмаштириб бўладиган аминокислоталарга ва водороднинг бошқа бирикмаларига айланиши. Ўз ўрнида, Л-орнитин ҳам учта йўл билан ҳосил бўлади: Мочевина ҳосил бўлиш циклида оралиқ маҳсулот сифатида;Полиамидларнинг синтезида декарбоксилизацияловчи ферментнинг ҳосил бўлиши учун (оқсил синтезини бошқаришда иштирок этадиган катта бўлмаган азот бирикмалари)О-глютаматполуалдегид ва глютамин кислотасини ҳосил бўлиши учун. Организмдан чиқарилиши. Аминокислоталарнинг катаболизми вақтида аминогуруҳлар мочевинани ҳосил бўлиш циклида ишлатилади, уни шакллантиради ва организмдан буйрак орқали чиқаради. Қон оқими билан ташиладиган аминокислоталар нефронлар орқали февральланади ва проксимал найчалар орқали фаол ўтказиш тизимида қайта сўрилади.

Жигар циррози, жигарни ёғли дистрофияси, гепатит каби жигарнинг ўткир ва сурункали касалликлари натижасидаги гипераммониемияни даволаш учун; айниқса ривожланаётган онг бузилиши (кома олди) ёки неврологик асоратларни (жигар энцефалопатияси) даволаш учун қўлланади.

Препарат асосан вена ичига томчилаб инфузия йўли билан юборилади. Ампула ичидагини 500 мл инфузион эритмада эритиш йўли билан одатда ҳар куни 4 ампулагача қўлланади . Олдиндан коматоз ҳолатда ва кома ҳолатини оғирлигига кўра бошланғич даво сифатида 24 соат давомида 8 ампулагача қўлланади. Препаратни одатдаги инфузион эритмалар (5% ли глюкоза эритмаси, Рингер эритмаси билан) билан аралаштириш мумкин. Кўпи билан 6 ампулани 500 мл инфузион эритмада эритиш тавсия қилинади. Дори воситасини максимал юбориш тезлиги: соатига 5 г. Инфузия давомийлиги, тез-тезлиги ва даволашни олиб борилиши пациентнинг клиник ҳолатига қараб шахсий равишда аниқланади.

Нерв тизими томонидан: баъзи ҳолларда қизиб кетиш ҳисси. Меъда-ичак йўллари томонидан: баъзи ҳолларда меъда-ичак йўлларида дискомфорт, кўнгил айниши ва қусиш пайдо бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик, оғир буйрак етишмовчилиги (қон зардобида креатинин даражасини ҳаддан зиёд ошишида йўналтирувчи аҳамиятга эга деб қараш мумкин).

Концентрацияси юқори бўлган инфузион эритмани пенициллин, К витамини, рифампицин, мепробамат, диазепам, клометиазол, тиопентал натрий ва винкамин билан бир вақтда қўллаш тавсия қилинмайди.

Юқори дозаларда юборилганда қон зардобида мочевина даражасини назорат қилиш керак. Агар жигар фаолияти сезиларли даражада бузилган бўлса, кўнгил айнишини ва қусишни бартараф қилиш учун инфузия тезлиги алоҳида пациентга мослаштирилиши керак.

Препаратни ҳомиладорлик вақтида қўллаш бўйича маълумотлар йўқ. Шунингдек, Л-орнитинни- Л-аспартатни ҳайвонларнинг репродуктив фаолиятига токсик таъсири бўйича бирон-бир тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунинг учун препаратни ҳомиладорлик вақтида қабул қилишдан сақланиш тавсия қилинади. Ушбу препарат она сутига чиқариладими, номаълум. Шу сабабли препаратни эмизиш даврида қўллашдан сақланиш тавсия қилинади.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ҳозирга қадар Л-орнитин-Л-аспартатни дозасини ошириб юборилиши билан чақирилган интоксикациянинг ҳеч қандай белгилари кузатилмаган. Дозани ошириб юборилиши юз берган ҳолларда симптоматик даволаш тавсия қилинади.

Рецепт бўйича

Бирламчи ўрам: 10 мл дан препарат жигарранг рангли шиша ампулада. Иккиламчи ўрам: 10 ампуладан контур уяли ўрамда қўллаш бўйича йўриқномаси билан картонли қутида.

3 йил.