Гемцитабин медакрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Препарат сақловчи 1 флакон қуйидагиларни сақлайди: Фаол модда: Гемцитабин гидрохлориди            227,7 мг                     1138,5 мг                   1707,8 мг (гемцитабинга мос келади)            200 мг                        1000 мг                      1500 мг Ёрдамчи моддалар: Маннитол                                         200 мг                        1000 мг                      1500 мг Натрий ацетати тригидрати                       20,73 мг                     103,5 мг                     155,5 мг Натрий гидроксиди                         қ.с. (рН ни 2,7-3,3 гача етказиш учун) Хлорид кислотаси                           қ.с. (рН ни 2,7-3,3 гача етказиш учун)

Тасир этувчи модда(ХПН):

гемцитабин (гемcитабине)

Препаратнинг савдо номи:

Гемцитабин медак

Фармакалогик гуруҳи:

ўсмаларга қарши восита, антиметаболит.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизат

оқ ёки деярли оқ рангли лиофилизация қилинган масса ёки кукун.

ўсмаларга қарши восита, антиметаболит.

L01BC05.

Гемцитабиннинг плазмадаги максимал концентрациясига (3,2 мкг/мл дан 45,5 мкг/мл гача) инфузия якунлангандан 5 минутдан кейин эришилади. Дозаларни бир марта ва кўп марта юбориш билан ўтказилган тадқиқотларнинг фармакокинетик таҳлили тақсимланиш ҳажми жинсга сезиларли даражада боғлиқлигини кўрсатди. Гемцитабинни плазмадаги оқсиллар билан боғланиши аҳамияциз даражада. Гемцитабин организмда цитидиндезаминазалар таъсири остида жигарда, буйракда, қон ва бошқа тўқималарда тез метаболизмга учрайди, бунинг натижасида гемцитабин моно-, ди- ва трифосфатлари (дФдCМП, дФдCДП и дФдCТП) ҳосил бўлади, улардан дФдCДП ва дФдCТП фаол ҳисобланади. Гемцитабин организмдан асосан фаол бўлмаган метаболити 2′-дезокси-2′,2′-дифторуридин кўринишида сийдик билан чиқарилади. Вена ичига юборилган дозанинг 10% дан камроғи сийдикда ўзгармаган гемцитабин кўринишида аниқланади. Соатига 30 л/м2 дан 90 л/м2 гача ўзгариб турувчи тизимли клиренси пациентнинг ёши ва жинсига боғлиқ; эркакларга нисбатан аёлларда чиқарилиш тезлиги тахминан 25% га паст; эркакларда ҳам, аёлларда ҳам чиқарилиш тезлиги ёш ўтган сари секинлашади. Ярим чиқарилиш даври 42 минутдан 94 минутгача ўзгариб туради. Тавсия этилган дозалаш тартибига риоя қилинганда гемцитабинни тўлиқ чиқарилиши инфузия бошидан 5-11 соат давомида амалга ошади. Гемцитабин хафтада бир марта юборилганда организмда тўпланмайди. Гемцитабин ва паклитаксел билан мажмуавий даволаш Гемцитабин ва паклитаксел бирга юборилганида препаратларнинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Гемцитабин ва карбоплатин билан мажмуавий даволаш Гемцитабин ва карбоплатин бирга юборилганида гемцитабиннинг фармакокинетикаси ўзгармайди. Буйрак фаолиятини бузилиши Енгил ёки ўртача даражадаги буйрак етишмовчилиги (креатинин клиренси минутига 30-80 мл) гемцитабиннинг фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди.

Цисплатин билан мажмуада биринчи қатор даволаш сифатида, шунингдек 2 га тенг функционал статусга эга кекса пациентларда монотерапия сифатида маҳаллий тарқалган ёки метастатик майда хужайрали бўлмаган ўпка раки.Антрациклинларни қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатларда уларни қўшиш билан неоадъювант ва/ёки адъювант даволаш ўтказилгандан кейин паклитаксел билан мажмуавий даволаш таркибида резекция қилиб бўлмайдиган, маҳаллий қайталанувчи ёки метастатик сут бези раки.Маҳаллий тарқалган ёки метастатик урогенитал рак (қовуқ, буйрак жоми, сийдик чиқариш канали, уретра раки).Платина сақловчи препаратлар асосида биринчи қатор даволаш ўтказилгандан кейин касалликни авж олиши кузатилган пациентларда монотерапия сифатида ёки карбоплатин билан мажмуада маҳаллий тарқалган ёки метастатик тухумдонларнинг эпителиал раки.Меъда ости безининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик раки.Бачадон бўйнининг маҳаллий тарқалган ёки метастатик ракида қўлланади.

Гемцитабин 30 минут давомида вена ичига томчилаб юборилади.

Айрим ҳолатларга нисбатан кўпроқ учраган ножўя реакциялар қуйидаги градацияга мувофиқ санаб ўтилган: жуда тез-тез (>10%); тез-тез (>1% дан <10% gacha); tez-tez emas (>0,1% дан <1% gacha); kam hollarda (>0,01% дан <0,1% гача); жуда кам ҳолларда (<0,01%). Қон яратиш аъзолари томонидан: тез-тез – лейкопения, нейтропения, тромбоцитопения, анемия; тез-тез эмас – фебрил нейтропения; жуда кам ҳолларда – тромбоцитоз. Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: жуда тез-тез – кўнгил айниши, қусиш, “жигар” трансаминазалари (аспартатаминотрансфераза, аланинаминотрансфераза), ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши; тез-тез – анорекция, диарея, қабзият, стоматит, билирубин концентрациясини ошиши; кам ҳолларда – гамма-глутамилтрансфераза фаоллигини ошиши; мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – ишемик колит, жигарни токсик шикастланиши, шу жумладан ўлим билан якунланувчи жигар етишмовчилиги. Сийдик чиқариш тизими томонидан: жуда тез-тез – енгил даражадаги гематурия ва протеинурия; мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – ўткир буйрак етишмовчилиги, гемолитико-уремик синдромга ўхшаш клиник белгилар ва симптомлар (гемоглобинни пасайиши, тромбоцитопения, қон зардобида билирубин, креатинин, мочевина ва/ёки лактатдегидрогеназа даражасини ошиши). Тери ва тери ҳосилалари томонидан: жуда тез-тез – қичишиш билан кечувчи тери тошмаси, алопеция; тез-тез – тери қичишиши, кўп терлаш; кам ҳолларда – яра пайдо бўлиши, пуфакларни ҳосил бўлиши; жуда кам ҳолларда – яққол тери реакциялари, шу жумладан десквамация ва буллёз тошма; мавжуд бўлган маълумотлар асосида тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – Лаелл синдроми, Стивенс-Джонсон синдроми. Нафас тизими томонидан: жуда тез-тез – ҳансираш; тез-тез – йўтал, ринит; тез-тез эмас – бронхоспазм, интерстициал пневмония; тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – ўпка шиши, ўткир респиратор дистресс синдром. Юрак-қон томир тизими томонидан: кам ҳолларда – артериал босимни пасайиши, миокард инфаркти, тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – аритмия (асосан суправентрикуляр), юрак етишмовчилиги, периферик васкулит ва гангренанинг клиник белгилари. Нерв тизими томонидан: тез-тез – бош оғриғи, юқори уйқучанлик, уйқусизлик; тез-тезлигини баҳолаб бўлмайди – импульс. Бошқалар: жуда тез-тез – лоҳаслик ҳисси, гриппсимон синдром, периферик шишлар; тез-тез – тана ҳароратини ошиши, қалтираш, астения, белда оғриқ, миалгия; кам ҳолларда – юзни шиши, юбориш жойида реакция; жуда кам ҳолларда – анафилактик реакциялар.

Фаол моддага ёки ёрдамчи моддалардан биронтасига юқори сезувчанлик,ҳомиладорлик ва эмизиш даври,18 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас (самарадорлиги ва хавфсизлиги бўйича етарли маълумотларни йўқлиги).

Гемцитабиннинг ўзаро таъсири бўйича махсус тадқиқотлар ўтказилмаган. Нур билан даволаш Ёндош нур билан даволаш (гемцитабинни юбориш билан бир вақтда ёки даволашни бошлашдан олдин <7 kun interval bilan): ushbu holatda davolashning toktsikligi ko‘pgina omillarga, shu jumladan gemtsitabinning dozasi va uni yuborish tez-tezligi, nurlantirish dozasi, nur bilan davolash usuli, nurlantirilayotgan to‘qimaning xarakteri va uning xajmiga bog‘liq. Gemtsitabin radiosensibilizatsiya qiluvchi faollikka ega ekanligi namoyish etilgan. Ko‘krak qafasiga terapevtik nurlantirish bilan birga ketma-ket 6 xafta davomida 1000 mg/m2 dozada gemtsitabin qabul qilgan o‘pkaning mayda xujayrali bo‘lmagan raki bo‘lgan patsiyentlar ishtirokidagi bir tadqiqotda shilliq qavatni og‘ir va hayot uchun potentsial xavf soluvchi yallig‘lanishi, ayniqsa nurlantirilayotgan to‘qimaning katta xajmi (nurlantirilayotgan to‘qimaning medianasi 4795 sm3) asosan ezofagit va pnevmonit ko‘rinishidagi ahamiyatli toktsiklik aniqlangan. Keyingi tadqiqotlarda gemtsitabinning pastroq dozalari va nur bilan davolash birga patsiyentlar tomonidan yaxshi o‘zlashtiriladi va oldindan aytib bo‘ladigan toktsiklik profili bilan xarakterlanadi. Shunday qilib, II faza bir tadqiqotda o‘pkaning mayda xujayrali bo‘lmagan raki bo‘lgan patsiyentlar 60 Gr dozada nur bilan davolash gemtsitabin (600 mg/m2 4 marta) va tsisplatinni (80 mg/m2 2 marta) 6 xafta davomida birga yuborish bilan olib borilgan. Ketma-ket davolash (>7 кун танаффус): мавжуд бўлган маълумотлар бўйича, нур билан давошдан камида 7 кун олдин ёки уни якунлагандан кейин 7 кундан кейинроқ гемцитабинни юбориш нурлантиришдан кейин химиопрепаратни юбориш билан боғлиқ терини шикастлашидан ташқари, токцикликни ошиши билан кечмаган. Гемцитабин билан даволаш нур билан даволашдан 7 кундан кейин ёки нур билан боғлиқ барча ўткир реакциялар бартараф этилгандан кейин бошланиши мумкин. Гемцитабинни ва нур билан ҳам ёндош, ҳам кетма-кет юборишда нурлантирилаётган тўқиманинг нур билан боғлиқ шикастланиши (масалан, эзофагит, колит ва пневмонит) кузатилиши мумкин. Иммунодепрессантлар (азатиоприн, хлорамбуцил, глюкокортикостероидлар, циклофосфамид, циклоспорин, меркаптопурин) инфекциялар ривожланиши хавфини оширади. Ўзаро таъсирнинг бошқа турлари Тирик вирусли вакциналар билан бир вақтда қўлланилганда вакцина вирусининг репликация жараёнини жадаллашиши, унинг ножўя/нохуш самараларини кучайиши ва/ёки вакцинани юборишга жавобан бемор организмида антителаларни ишлаб чиқарилишини камайиши кузатилиши мумкин. Шунинг учун тизимли, эҳтимол ўлимга олиб келувчи асоратлар туфайли, айниқса иммун статуси пасайган беморларда гемцитабин ва бундай вакциналарни юбориш орасидаги интервал беморнинг иммун статусига қараб камида 3 ой ва ундан кўпроқни (12 ойгача) ташкил этиши керак.

Гемцитабин билан даволашни фақат ўсмаларга қарши химиотерапия ўтказиш тажрибасига эга шифокор кузатуви остида олиб бориш мумкин. Гемцитабинни ҳар бир юборишдан олдин қонда тромбоцитлар, лейкоцитлар ва гранулоцитларнинг миқдорини назорат қилиш керак. Препарат чақирган суяк кўмиги фаолиятини сусайиши белгилари кузатилганда даволашни тўхтатиш ёки дозага тузатиш киритиш керак. Одатда суяк кўмиги фаолиятини сусайиши қисқа муддатли характерга эга, дозани камайтиришни талаб этмайди ва даволашни тўхтатиш заруратига кам ҳолларда олиб келади. Гемцитабин билан даволаш тўхтатилгандан кейин периферик қон кўрсаткичлари ёмонлашишда давом этиши мумкин. Гемцитабинни ўсмаларга қарши бошқа химиопрепаратлар билан мажмуада қўлланилганида суяк кўмиги фаолиятини кумулятив сусайиши хавфини эътиборга олиш керак. Беморни текшириш ва буйрак ва жигар фаолиятини баҳолашни мунтазам олиб бориш керак. Жигар метастазлари, гепатитда ва анамнезида алкоголизмга, шунингдек жигар циррозида гемцитабинни юбориш  жигар етишмовчилиги ривожланиши хавфини оширади. Гемцитабин билан даволаш фонида нафас тизими томонидан нохуш кўринишлар ривожланиши белгилари пайдо бўлганида (масалан, ўпка шиши, интерстициал пневмонит ёки катталарда дистресс-синдром) даволашни тўхтатиш ва тегишли даволаш буюрилиши керак. Тромбоцитопения, билирубин, креатинин, азот мочевинасининг зардобдаги даражасини ошиши ёки лактатдегидрогеназа фаоллигини ошиши билан кечувчи гемоглобин даражасини тез пасайиши каби микроангиопатик гемолитик анемиянинг биринчи белгилари намоён бўлганида гемцитабинни бекор қилиш керак. Инфузия давомийлиги ва юборишлар тез-тезлигини ошириш токцикликни ошишига олиб келади. Анамнезида нур билан даволаш ўтказилган бўлса, тери реакциялари хавфи ошади. Токциклик даражасига қараб дозани ҳар бир цикл давомида ёки янги цикл бошида босқичма-босқич камайтириш мумкин. Гемцитабин билан даволаш вақтида ва даволаш тугаганидан 6 ойдан кейин контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланиш керак. Ушбу препаратни қўллаш билан боғлиқ бепуштлик хавфи туфайли, гемцитабин қабул қилаётган эркаклар даволашни бошлашдан олдин спермани консервация қилиш тавсия этилади. Натрий миқдори назорат қилинаётган парҳезга риоя қилаётган пациентларни даволаганда препаратда қуйидаги миқдорда натрийни мавжудлигини эътиборга олиш керак: 200 мг Гемцитабин медак флакони 3,5 мг (<1 ммол) натрий сақлайди; 1000 мг Гемцитабин медак флакони 17,5 мг (<1 ммол) натрий сақлайди; 1500 мг Гемцитабин медак флакони 26,3 мг (<1 ммол) натрий сақлайди.

Гемцитабин билан даволашни транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлар билан ишлаш қобилиятига таъсири ҳақидаги маълумотлар мавжуд эмас, лекин юқори уйқучанлик каби препаратнинг айрим ножўя таъсирлари шундай ҳаракатларни бажаришга таъсир этиши мумкин. Гемцитабин билан даволаш даврида транспорт воситаларини бошқарганда ва диққатни юқори жамлаш ва психомотор реакцияларнинг тезлигини талаб этувчи потенциал хавфли фаолият турлари билан шуғулланганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Симптомлари: миелодепрессия, парестезия, яққол тери тошмаси. Гемцитабинни ҳар 2 ҳафтада 5700 мг/м2 дозада 30 минут давомида томчилаб вена ичига юборилганда дозани ошириб юборилиши кузатилмаган. Гемцитабин учун антидот номаълум. Гемцитабиннинг дозасини ошириб юборишга гумон бўлганда цитопения даражасини назорат қилиш ва зарурати бўлганида симптоматик даволаш ўтказиш керак.

Рецепт бўйича

3 йил.