Гемцитабинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

10 мл ҳажмли ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гемцитабин (гемцитабин гидрохлориди кўринишида) -200 мг; ёрдамчи моддалар: маннит, натрий ацетати (натрий ацетат тригидрати кўринишида). 50 мл ҳажмли ҳар бир флакон қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гемцитабин (гемцитабин гидрохлориди кўринишида) -1000 мг; ёрдамчи моддалар: маннит, натрий ацетати (натрий ацетат тригидрати кўринишида).

Тасир этувчи модда(ХПН):

гемцитабин

Препаратнинг савдо номи:

Гемцитабин

Фармакалогик гуруҳи:

Ўсмаларга қарши воситалар. Антиметаболитлар. Пиримидин аналоги.

Дори шакли:

инфузия учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

оқ ёки деярли оқ рангли, қаватли ёки алоҳида агрегатлар кўринишидаги кукун ёки енгил сочилувчан кукун.

Ўсмаларга қарши воситалар. Антиметаболитлар. Пиримидин аналоги.

L01BC05

Плазмадаги чўққи концентрацияси (инфузия тугаганидан сўнг 5 минут давомида) 3,2- 45,5 мкг/мл ни ташкил қилади. Дастлабки бирикманинг плазмадаги концентрацияси 1000 мг/м2 дозада 30 минут давомида юборилганда, инфузия тугагандан кейин 30 минут давомида 5 мкг/мл дан ортиқ бўлган ва кейинги бир соат давомида 0,4 мкг/мл ни ташкил қилади. Тақсимланиши Гемцитабиннинг марказий компартмент учун тақсимланиш ҳажми аёлларда 12,4 л/м2 ва эркакларда 17,5 л/м2 ташкил қилади (шахсий ўзгарувчанлик 91,9% га тенг). Периферик компартмент учун тақсимланиш ҳажми 47,41 л/м2 ташкил қилади. Периферик копартаментнинг хажми жинсга боғлиқ эмас. Гемцитабин плазма оқсиллари билан аҳамияциз боғланади. Ярим чиқарилиш даври пациентнинг ёши ва жинсига қараб 42 минутдан 94 минутгача ўзгариб туради. Тавсия қилинган дозалаш учун гемцитабинни чиқарилиши инфузия бошланганидан кейин 5 дан 11 соатгачани ташкил қилиши лозим. Гемцитабин ҳафтада бир марта юборилганида организмда тўпланмайди. Метаболизми Организмда гемцитабин жигарда, буйракда, қонда ва бошқа тўқималарда цитидиндезаминазанинг таъсири остида тез метаболизмга учрайди. Гемцитабиннинг хужайра ичи метаболизми натижасида гемцитабин моно-, ди- ва трифосфатлар (дТдCМП, дТдCДП ва дТдCТП) ҳосил бўлади, улардан дТдCДП ва дТдCТП фаол ҳисобланади. Ушбу хужайра ичидаги метаболитлари плазмада ёки сийдикда аниқланмайди. Бирламчи  метаболити, 2′-дезокси- 2′,2′-дифторуридин (дФдУ) фаол ҳисобланмайди ва плазмада ва сийдикда аниқланади. Чиқарилиши Гемцитабиннинг тизимли клиренси, пациентнинг жинси ва ёшига қараб, соатига 29,2 л/м2 дан 92,2 л/м2 гача ўзгариб туради (шахсий ўзгарувчанлик 52,2% га тенг). Препаратнинг клиренси эркакларга қараганда аёлларда тахминан 25% га паст. Гемцитабиннинг  клиренси аёлларда ҳам, эркакларда ҳам ёш ошиши билан камаяди. Гемцитабин тавсия қилинган 1000 мг/м2 дозада 30 минут ичида юборилганида клиренснинг жуда кичик кўрсаткичи аёллар ва эркакларда препаратнинг дозасини пасайтиришни талаб қилмайди. Вена ичига юборилган дозанинг 10% дан камроқ дозаси сийдикда ўзгармаган кўринишда аниқланади. Буйрак клиренси 2 л/соат/м2 дан 7 л/соат/м2 гачани ташкил қилади. Гемцитабин юборилганидан кейин бир ҳафта давомида препарат дозасининг 92% дан 98% гачаси организмдан чиқарилади: 99% сийдик билан (асосан дФдCТУ шаклида) ва 1% аҳлат билан чиқарилади. дФдCТП кинетикаси Ушбу метаболит периферик қоннинг мононуклеарларида аниқланади ва қуйида келтирилган маълумотлар кўрсатилган хужайраларга таалуқли. Хужайра ичи концентрацияси гемцитабинни юборилган дозасига пропорционал ошади. 30 минутда 35 дан 350 мг/м2 гача юборилганида барқарор концентрацияси 0,45 мкг/мг ни ташкил қилади. Гемцитабиннинг плазмадаги 5 мкг/мл дан ортиқ концентрациясида дФдCТП нинг хужайра ичи даражаси ўсишдан тўхтайди, бу ушбу хужайраларда унинг тўйиниши тўғрисида далолат беради. Ярим чиқарилиш  даври 0,7-12 соатга тенг. дФдУ кинетикаси Плазмадаги чўққи концентрацияси (1000 мг/м2 дозада 30 минутли инфузия тугаганидан кейин 3-5 минут): 28–52 мкг/мл. Ҳафтада 1 марта препарат юборилганидан кейин минимал концентрацияси: тўпланиш белгиларисиз 0,07–1,12 мкг/мл. Плазмадаги концентрация-вақт эгри чизиғига уч босқичлик характерлидир, охирги босқичида ўртача ярим чиқарилиш даври – 65 соатни (33-84 соат диапазонида) ташкил қилади. Дастлабки моддадан дФдУ ҳосил бўлиши: 91-98%. Марказий компартментнинг ўртача тақсимланиш ҳажми: 18 л/м2 (11-22 л/м2 диапазонида). Мувозанатли ҳолатда ўртача аҳамиятдаги тақсимланиш ҳажми (Всс): 150 л/м2 (11-22 л/м2 диапазонида). Тўқималарда тақсимланиши: юқори. Ўртача клиренси: соатига 2,5 л/м2 (соатига 1-4 л/м2 диапазонида). Барча метаболитлари сийдик билан чиқарилади.

цисплатин билан мажмуада маҳаллий – тарқалган ёки метастазланувчи қовуқ ракини даволаш.маҳаллий – тарқалган ёки метастазланувчи меъда ости бези аденокарциномасини даволаш.цисплатин билан мажмуада маҳаллий – тарқалган ёки метастазланувчи ўпканинг майда ҳужайрали бўлмаган ракини (ЎМХБР) биринчи қатор даволаш. Гемцитабин монотерапия сифатида кекса пациентларда ёки функционал ҳолати 2 балл бўлган пациентларда қўлланилиши мумкин.платинанинг биринчи қатор препаратлари билан даволашдан кейин камида 6 ой давомида касалликни қайталаниши бўлган пациентларда карбоплатин билан мажмуада тухумдоннинг маҳаллий – тарқалган ёки метастазланувчи эпителиал ракини даволаш учун.паклитаксел билан мажмуада, адъювант/ноадъювант химиотерапиядан кейин қайталанган, операция қилиб бўлмайдиган маҳаллий – тарқалган ёки метастазланувчи сут безининг ракини даволашда қўлланади. Бирламчи даволаш қарши кўрсатмалар бўлмаганида антрациклинларни ўз ичига олиши лозим.

Гемцитабин билан боғлиқ энг кўп учрайдиган ножўя реакциялар ҳақидаги хабарлар қуйидагиларни ўз ичига олади: кўнгил айниши, қусиш билан ёки усиз, жигар трансаминазалари (АСТ/АЛТ) ва ишқорий фосфатазанинг фаоллигини ошиши (60% пациентларда); протеинурия ва гематурия (тахминан 50% пациентларда); 10-40% пациентларда кузатилган ҳансираш (энг кўпи ўпка раки бўлган пациентларда); терининг аллергик тошмалари (тахминан 25% пациентларда) ва 10% пациентларда мувофиқ қичишиш. Ножўя реакцияларнинг ривожланиш тез-тезлиги ва оғирлиги гемцитабиннинг дозасига, инфузия тезлигига ва юборишлар орасидаги интервалга боғлиқ.

гемцитабинга ёки препаратнинг бошқа компонентига юқори сезувчанликҳомиладорлик ва лактация даврида қўллаш мумкин эмас.

Ёндош (гемцитабинни бир вақтда юбориш ёки ≤ 7 кунлик танаффус билан) – токциклик; мултимодал даволаш билан боғлиқ бўлган қуйидаги омилларга боғлиқ:  гемцитабиннинг дозасига, гемцитабинни буюриш тез-тезлигига, нурланиш дозасига, нур билан даволашни режалаштириш техникаси, аъзо – нишон  ва нурланишнинг умумий хажми. Клиника олди ва клиник тадқиқотлар гемцитабинни радиосенсибилизация қилувчи фаолликка эгалигини кўрсатди. Ўпканинг майдо хужайрали бўлмаган раки бўлган, гемцитабинни кетма-кет 6 ҳафта давомида кўкрак қафаси соҳасига терапевтик нурлантириш билан бирга олган пациентларда ўтказилган клиник тадқиқотларда, асосан нурлантиришнинг юқори дозасини (нурланиш олаётган тўқиманинг ҳажмини медианаси 4795 см2) олган пациентларда мукозитларни оғир ва ҳаёт учун потенциал хавф солувчи шаклда, айниқса эзофагитлар ва пневмонитлар шаклида намоён бўлувчи даволашнинг жиддий токциклиги аниқланган. ЎМХБР нинг кейинги тадқиқотларда гемцитабиннинг пастроқ дозалари ва нур билан даволашни қўшилишини мумкинлиги аниқланган. Кўкрак қафасининг 6 ҳафта давомида 66 Грей дозада нур билан даволаш гемцитабин (600 мг/м2 4 марта) ва цисплатинни (80 мг/м2 2 марта) юбориш билан бирга ўтказилган. Нур билан даволаш ва гемцитабинни терапевтик дозаларда бирга хавфсиз қўшиб қўллашнинг оптимал тартиби барча турдаги ўсмалар учун хозиргача аниқланмаган. Алоҳида даволаш (танаффус >7 кун) – гемцитабинни нур билан даволашдан кўпи билан 7 кун олдин ёки уни тугатилганидан кейин кўпи билан 7 кундан кейин, нурланиш самарасидан ташқари, юқори токциклиги аниқланмаган. Гемцитабинни қўллашни нур билан даволашнинг ўткир ножўя реакциялари бартараф бўлганидан кейин, ёки нур билан даволашдан камида бир ҳафта ўтиб бошлаш мумкин. Гемцитабинни ва нур билан даволашни ҳам мувофиқ, ҳам кетма-кет қўлланишида аъзо -нишонни нур билан шикастланиши юз бериши мумкин (масалан, эзофагитлар, колитлар ва пневмония).

Инфузия вақтини ва юбориш тез-тезлиги ошишида гемцитабинни токциклиги ошади.

Ҳомиладорлик Ҳомиладор аёлларда гемцитабинни қўллаш ҳақидаги маълумотлар йўқ. Ҳайвонлардаги ўтказилган тадқиқотларда репродуктив токциклик аниқланган. Клиник олди тадқиқотлар ва гемцитабинни таъсир механизмига таяниб, препаратни махсус заруратидан ташқари, ҳомиладорлик вақтида қўллаш тавсия этилмайди. Туғруқ ёшидаги аёллар гемцитабин билан даволаниш вақтида контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари лозим ва ҳомиладорлик бошланиш ҳолатларида даволовчи шифокорини огоҳлантиришлари лозим. Лактация даври Гемцитабинни кўкрак сутига ўтиши ҳақида маълумотлар йўқ. Шунингдек, она сути билан бола организмига тушишида, препарат қандай ножўя реакциялар чақириши ҳам номаълум. Гемцитабин билан даволаниш вақтида эмизишни тўхтатиш лозим. Репродуктивликка таъсири Сичқонлардаги ўтказилган тадқиқотларда гемцитабинни юбориш гипосперматогенез чақирган. Ушбу сабабларга кўра, гемцитабин билан даволанаётган эркаклар даволаниш вақтида ва даволаниш тўхтатилганидан 6 ой давомида контрацепциянинг ишончли усулларидан фойдаланишлари лозим. Шунингдек, даволашни бошлашдан аввал пациентларга спермани криоконсервацияси ҳақида қўшимча консултация учун мурожаат қилишлари тавсия этилади, чунки гемцитабин билан даволанишда бепуштликни келиб чиқиши эҳтимоли мавжуд.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Гемцитабин учун антидот йўқ. Гемцитабин 5700 мг/м2 дозадан ошувчи вена ичига томчилаб 30 минут ичида ҳар икки ҳафтада юборилганида, клиник хос токциклик намоён бўлган. Гемцитабиннинг дозаси ошириб юборилганига шубҳа туғилганда пациент қоннинг формуласини ҳисоблашни ўз ичига олган, доимий шифокор назорати остида бўлиши лозим. Зарурати бўлганида тутиб турувчи даволашни ўтказиш лозим

Шифокор рецепти бўйича

Резина тиқин билан беркитилган ва алюминли ёки алюмопластик қалпоқ билан мустаҳкамланган,  200 мг дан 20 мл флаконларда ёки 1000 мг дан 50 мл шиша флаконларда (ёрқин шиша). Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган. Стационар учун ўрами: 200 мг дозаси учун – 40 флакондан ва 1000 мг дозаси учун 20 флакондан мувофиқ миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга гуруҳли тараларга жойланган.

2 йил.