Маълумотларни чекланганлиги туфайли, юқори фаол протромбин комплекслари ва бошқа антифибринолитик агентлар, антиингибитор коагуляцион комплексларни транексам кислотаси билан бир вақтда қўллаш мумкин эмас.
Транексам кислотасини кўпгина эритмалар (электролитлар, глюкоза эритмаси, шокка қарши эритмалар) билан аралаштириш мумкин.
Вена ичига томчилаб юборганда гепарин қўшиш мумкин.
Субарахноидал қон қуйилиши бўлган пациентларда хлорпромазин ва транексам кислотаси билан бирга даволаш бош мия қон томирларининг спазмлари ва церебрал ишемияга олиб келиши мумкин, шунингдек церебрал қон айланиши пасайиши мумкин.
Транексам кислотаси урокиназа, норадреналин битартрати, дезоксиепинефрин гидрохлриди, дипиридамол, диазепам билан номутаносиб.
Транексам кислотаси асосан ўзгармаган кўринишда сийдик билан чиқарилади, шунинг учун буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда дозани ва юборишлар сонини камайтириш тавсия этилади.
Вена ичига юбориш учун дозага тузатиш киритиш керак (“Қўллаш усули ва дозалари” бўлимига қаранг).
Буйрак туфайли гематурияни даволаганда уретрада қон лаҳталарини ҳосил бўлиши туфайли механик анурия хавфи ошади.
Транексам кислотасини қабул қилган пациентларда веноз ва артериал тромбоз ёки тромбоэмболия ҳолатлари кузатилиши мумкин.
Бундан ташқари тромбоэмболик касаллиги бўлган пациентларда транексам кислотасини қўллаш мумкин эмас, чунки веноз ёки артериал тромбозлар юзага келишининг юқори хавфи мавжуд.
Транексам кислотасини ИХ фактор комплекси (Фаcтор ИХ cомплех) ёки антиингибитор коагуляцион комплекслар билан бир вақда қўллаш мумкин эмас, чунки тромбозлар хавфи ошади.
Субарахноидал қон қуйилиши бўлган пациентларда хлорпромазин ва транексам кислотаси билан бирга даволаш бош мия қон томирларининг спазмлари ва церебрал ишемияга олиб келиши мумкин, шунингдек церебрал қон айланиши пасайиши мумкин.
Кўз тўр пардаси қон томирларини ва марказий ренитал венани беркилиши мумкинлиги туфайли, даволаш вақтида бир неча кун давомида кўриш ўткирлиги, кўрув майдони ва ранг ажратиш, кўз тубини текшириш билан офталмолог кузатуви зарур.
Ҳомиладорлик вақтида транексам кислотасини қўллашнинг хавфсизлиги юзасидан ўтказилган адекват назоратли клиник тадқиқот маълумотлари номаълум.
Лекин тератоген ва эмбриотоксик самараси йўқлиги ҳақида маълумотлар бор.
Гемостатик даволаш учун ҳомиладорликнинг И-ИИ уч ойлигида ҳомила тушиши хавфида транексам кислотасини қўллаш таърифланган, бу ҳомилани тушиши хавфини тез бартараф этиш имконини беради ва ҳомиладорликни муваффақиятли кечишига ёрдам беради.
Препарат туғруқ ва кесар кесишда одатда дозаларда қўлланади.
Транексам кислотаси аҳамияциз миқдорда (<0,01%) кўкрак сутига киради.
Препаратни эмизиш даврида буюриш мумкин.
Оригинал ўрамида, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.
Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, ортостатик гипотензия кузатилиши мумкин.
Даволаш симптоматик, жадаллаштирилган диурез кўрсатилган.
Сув-туз мувозанатини тутиб туриш керак.
Рецепт бўйича
Инекция учун эритма 50 мг/мл.
5 мл дан эритма полиетилен ампулаларда №10.
2 йил.
Ампула очилгандан кейин яроқлилик муддати Ишлатилмаган ампула ичидагисини йўқ қилиш керак, уни кейинчалик қўллаш учун сақлаш мумкин эмас.