Гелофузинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1000 мл эритма қуйидагиларни сақлайди: Фаол моддалар: Сукцинилланган желатин 40,00 г (ўртача молекуляр оғирлиги Мн 23 200 бульвар) Натрий хлориди 7,01 г Ёрдамчи моддалар: Натрий гидроксиди 1,36 г Инекция учун сув 1000 мл гача.

Препаратнинг савдо номи:

Гелофузин

Фармакалогик гуруҳи:

плазма ўрнини босувчи восита.

Дори шакли:

инфузия учун эритма

оч сариқдан то сариқ ранглигача бўлган тиниқ эритма

плазма ўрнини босувчи восита.

Тақсимланиши Гелофузин юборилгандан кейин асосан қон томир ичида тез тақсимланади, озгина миқдори интерстициал бўшлиққа кам чиқиши мумкин. Гелофузин ретикуло-эндотелиал тизимда ёки организмнинг бирон жойида тўпланиши ҳақида далиллар йўқ. Метаболизми/чиқарилиши Гелофузин асосан буйрак орқали чиқарилади. Фақат кўп бўлмаган қисми ичак орқали чиқарилади ва кўпи билан 1% метаболизмга учрайди. Кичик молекулалари гломеруляр февральация йўли билан тўғридан-тўғри чиқарилади, айни пайтда катта молекулалари эса, аввал жигарда протеолитик деградацияга учрайди, сўнгра у ҳам буйрак орқали чиқарилади. Протеолитик метаболизми шунчалик осон мослашадики, ҳатто буйрак етишмовчилиги шароитида ҳам желатиннинг ҳеч қандай аккумуляцияси кузатилмайди. Плазма ҳажмини тўлдириш мақсадида юборилгандан кейин Гелофузинни интраваскуляр бўшлиқдан ярим чиқарилиш даври 4-5 соатни ташкил қилади. Махсус клиник ҳолатлардаги фармакокинетикаси: Гемодиализда бўлган пациентларда Гелофузинни ярим чиқарилиш даври узайиши мумкин (калава февральацияси тезлиги минутига <0,5 мл).

Қуйидаги ҳолатларда коллоид плазма ўрнини босувчи восита сифатида: мутлоқ ва нисбий гиповолемияни (масалан, геморрагик ва травматик шок, операциядан олдинги қон йўқотишлар, куйиш, сепсис оқибатидаги гиповолемияни)олдини олиш ва даволашгипотензияни олдини олишда (масалан, эпидурал ёки спинал анестезия оқибатида)гемодилюцияекстракорпорал қон айланиши (юрак-ўпка аппарати, гемодиализ) да қўлланилади.

Гелофузин вена ичига юборилади. Умумий дозаси, юбориш давомийлиги ва тезлиги қон айланишининг, зарурати бўлганида мувофиқлаштирилиши лозим бўлган оддий параметрларининг назоратини (масалан, артериал босими) ҳисобга олиб, шахсий эҳтиёжларга боғлиқ бўлади. Аллергик (анафилактик/анафилактоид) реакцияларни бошланишини, иложи борича эрта босқичларида аниқлаш учун Гелофузиннинг биринчи 20-30 мл ни секин ва синчков кузатув остида юбориш лозим.

Гелофузинни инфузияси натижасида, бошқа плазма ўрнини босувчи ҳар қандай эритмалар каби, аллергик (анафилактик ёки анафилактоид) реакциялар бўлиши мумкин. Тери тошмалари кўринишидаги (эшакеми, юз ва бўйин соҳасида қизариш) реакциялари пайдо бўлади. Кам ҳолларда артериал босимни бирдан тушиб кетиши, шок, нафас ва юрак фаолиятини тўхтаб қолиши кузатилиши мумкин. Бундай ҳолларда инфузия дарҳол тўхтатилиши лозим. Анафилактик ёки анафилактоид реакцияларга мойил пациентларни ўз вақтида аниқлаш учун тестлар маълум эмас, шунингдек бундай реакцияларни кечишини ҳам олдиндан айтиб бўлмайди. Желатин эритмасига аллергик (анафилактик/анафилактоид) реакциялар гистамин орқали намоён бўлиши, ҳам гистаминга боғлиқ бўлмаган бўлиши ҳам мумкин. Гистаминни ажралиши Н1 ва Н2 рецепторлари блокаторларни мажмуада қўллаш ёрдамида олдини олиниши мумкин. Кортикостероидларни профилактик тарзда қўллашнинг асослари тасдиқланмаган. Ножўя самаралар хушида бўлган пациентларда ҳам, ва наркоз ҳолатида бўлган пациентларда ҳам пайдо бўлиши мумкин. Бироқ қон ҳажмини танқислиги оқибатидаги шокнинг ўткир босқичидаги аллергик (анафилактик/анафилактоид) реакциялар ҳозирги вақтгача аниқланмаган.

Гелофузинни қуйидаги ҳолатларда қўллаш мумкин эмас: желатинга ўта юқори сезувчанликгиперволемиягипергидратацияўткир юрак етишмовчилигиқон ивишини жиддий бузилишларида. Гелофузинни қуйидаги ҳолатларда эҳтиёткорлик билан қўлланади: гипернатриемия, гелофузин билан қўшимча натрий ионлари юбориладидегидратация ҳолатида, чунки бундай ҳолатларда биринчи навбатда сув-электролит мувозанатини мувофиқлаштириш талаб этилади.коагуляция (қон ивиш) тизими бузилиши билан боғлиқ бўлган касалликларда, чунки гелофузинни юбориш қон ивиш омилларини суюлишига олиб келадибуйрак етишмовчилиги, чунки одатдаги чиқарилиш йўли бузилган бўлиши мумкинсурункали жигар етишмовчилиги, улар натижасида албумин ва коагуляция омилларини синтези бузилади, коллоид эритмани юбориш эса, уларни янада суюлишига олиб келиши мумкин.

Ёғли двигательлар, барбитуратлар, миорелаксантлар, антибиотиклар, глюкокортикостероидлар билан номутаносиб. Электролитлар, углеводлар, умумий қон билан мутаносибдир.

Лаборатор натижаларга ўзаро таъсири: Клиник-кимёвий параметрларига таъсир бўлиши мумкин. Қуйидаги лаборатор натижалар тахмин қилинганидан юқори бўлиши мумкин: эритроцитлар чўкиш тезлиги, сийдикнинг нисбий зичлиги, шунингдек сийдикда оқсил миқдорининг кўрсаткичлари (масалан, бирует усули ёрдамида аниқланган). Қуйидаги эҳтиёткорлик чораларига риоя қилиш лозим: Зарурати бўлганида электролитларнинг эритмаларини юбориш лозим. Қуйидагиларда назорат қилиш зарур: Зардоб ионограммасини ва организмнинг сув мувозанатини назорат қилиш лозим. Бу айниқса гипернатриемияда, дегидратация ҳолатларида ва буйрак етишмовчилигида жуда муҳимдир. Қон ивишини бузилиши ва сурункали жигар касалликларида қон ивиш параметрларини ва зардобдаги албуминни назорат қилиш зарур. Гелофузинни қабул қилаётган пациентлар аллергик (анафилактик/анафилактоид) реакцияларни келиб чиқиши мумкинлиги туфайли, синчков назорат остида бўлишлари лозим. Тиббиёт ходими коллоидли плазма ўрнини босувчи эритмаларни буюргандан кейин келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя реакцияларни кўринишлари ва оғирлиги ҳақида хабардор бўлишлари лозим: реанимация учун барча зарур умумий ва медикаментоз чора тадбирларни тайёрлаш;препаратни биринчи 20-30 мл ни юбориш вақтида пациентни диққат билан кузатиш. Анафилактик/анафилактоид реакциялар келиб чиққан ҳолларда препаратни юборишни дарҳол тўхтатиш ва тегишли ёрдамни кўрсатиш лозим (юқорида келтирилган жадвалга қаралсин). Босим остида инфузия ўтказилган ҳолларда (тонометр манжети, инфузия учун насос) Гелофузинни тана ҳароратигача иситиш лозим. Препаратни босим остида юборишда флакондаги барча ҳаво олдиндан чиқариб ташланиши лозим. Агар эритма тиниқ бўлмаса, агар бутилка шикастланган бўлса ёки олдиндан очилган бўлса ишлатилмасин.

Гелофузинни ҳар қандай эмбритоксик таъсирини тасдиқловчи маълумотлар йўқ. Аллергик (анафилактик/анафилактоид) реакцияларнинг хавфи туфайли, тўлиқ истисно қилиб бўлмайди, у ҳомиладорликда фақат она учун кутилаётган фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлган ҳоллардагина буюрилиши лозим. Гелофузинни она сутига ўтиши ҳақидаги маълумотлар йўқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: дозани ошириб юборилишининг асосий хавфи қон айланиши тизимини зўриқиши билан боғлиқ бўлади. Даволаш: препаратни юборилишини дарҳол тўхтатиш лозим ва зарурати бўлса, диуретикларни буюриш лозим.

Стационарларда ишлатиш учун Улашиш: 1 142 Виеwс

Инфузия учун эритма. 500 мл дан инфузион эритмалар учун Европа Фармакопеяси талабларига мувофиқ паст зичликдаги полиетилен бутилкаларда. 10 бутилкадан етарли миқдордаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида (стационарлар учун).

3 йил.