Гелисал rasmini ko'rish

Таркиби:

5 мл сироп қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: оддий печак баргларининг қуруқ экстракти (Ҳедераэ ҳелиcис фолии эхтраcтум сиccум 4–8:1)– 27,78 мг; ёрдамчи моддалар: пропиленгликол, калий сорбати, кристалланмайдиган суюқ сорбитол (Е420), лимон кислотаси моногидрати, ксантин камеди, арпабодиён ароматизатори, макрогол глицерол гидроксистеарати, тозаланган сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

печак баргларининг экстракти

Препаратнинг савдо номи:

Гелисал

Фармакалогик гуруҳи:

балғам кўчирувчи воситалар.

Дори шакли:

сироп.

Сариқ-жигарранг рангли, арпабодиён ўтли хидли қуюқ суюқлик. Хиралашиши ва чўкма ҳосил қилиши мумкин.

балғам кўчирувчи воситалар.

R05CA12

Ўсимликлардан олинадиган дори препарати бўлиб, балғамли (нам) йўтал балғам кўчирувчи восита сифатида қўлланилади.

Ичга, овқатдан кейин буюрилади. Бир ёшгача бўлган болалар — 1,25 мл (1/4 шприц) сироп (бу 6,945 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 1 марта буюрилади. 1–4 ёшли болалар — 2,5 мл (1/2 шприц) сироп (бу 13,89 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 2 марта буюрилади; 4–12 ёшли болалар — 2,5 мл (1/2 шприц) сироп (бу 13,89 мг оддий печак баргларининг қуруқ экстрактига тўғри келади) суткада 2-3 марта буюрилади; 12 ёшдан ошган болалар, катталар — 5 мл (тўлиқ шприц) сироп (бу 27,78 мг оддий печак баргларининг қуруқ – экстрактига тўғри келади) суткада 2-3 марта буюрилади;

Меъда-ичак йўллари томонидан реакциялар (кўнгил айниши, қусиш, диарея) ҳақида хабар берилган. Тез-тезлиги номаълум Аллергик реакциялар (эшакеми, тери тошмалари, юзда қизил доғлар, нафас олишни қийинлашиши) ҳақида маълумотлар мавжуд. Тез-тезлиги номаълум

Таъсир этувчи моддага ёки Аралиаcэаэ оиласига мансуб ўсимликларига, шунингдек ҳар қандай ёрдамчи моддаларга ўта юқори сезувчанлик реакцияларида қўллаш мумкин эмас.

Хабар берилмаган. Бироқ, кодеин ёки декстрометорфан каби опиатларни сақловчи, йўталга қарши воситаларни шифокор билан олдиндан маслаҳатлашмасдан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди.

Икки ёшгача бўлган болларда Гелисал препарати билан даволашни шифокор билан маслаҳатлашгандан сўнг бошлаш лозим. 4 ёшгача бўлган болаларда узоқ муддатли ёки қайта такрорланувчи йўталда препарат билан даволашни бошлашдан аввал шифокор билан маслаҳатлашиш лозим. Хансираш, иситма ва йирингли йўталда шифокор ёки фармацевт билан маслаҳатлашиш зарур. Кодеин ёки декстрометорфан каби опиатларни сақловчи, йўталга қарши воситаларни шифокор билан олдиндан маслаҳатлашмасдан бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Гастрит ва меъданинг яра касаллиги бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.

Препаратни ҳомиладор аёлларда ва эмизикли аёлларда қўллашнинг хавфсизлиги бўйича тадқиқотлар ўтказилмаган. Шунингдек препаратни ҳомилага таъсири бўйича ҳам маълумотлар йўқ. Препаратни фақат она учун фойда, ҳомила учун потенциал хавфдан устун бўлгандагина  қўллаш мумкин.

Оригинал ўрамида, 25оС дан юқори  бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари Доза ошириб юборилганда кўнгил айниши, қусиш, диарея ва хавотирлик ҳиссини чақириши мумкин. 1,8 г ўсимлик ҳом ашёсига тўғри келадиган, оддий печак баргларининг экстракти тасодифан қабул қилган 4 ёшли болада агрессив ҳолат ва диарея кутатилганлиги  хақида хабар берилган. Даволаш Доза ошириб юборилган ҳолатларида симптоматик даволашни ўтказиш билан пациентни ҳолатини назорат қилиш зарур.

Рецепциз

100 мл дан препарат кафолат халқаси бўлган бураладиган полиетилен қопқоқли ва болаларни флаконни очишига тўсқинлик қилувчи хавфсизлик мосламаси бўлган, адапторли жигарранг полиетилен флаконларда. Флаконга этикетка ёпиштирилади. Ҳар бир флакон қўллаш бўйича йўриқномаси ва перорал юбориш учун дозатор-шприц билан бирга  картон қутиларга жойланади.

2 йил. Флакон биринчи марта очилганидан кейин препаратни 6 ой давомида ишлатиш мумкин.