Гексеррецепт билан

Таркиби:

250 мл эритманинг бир флакони қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гидроксиетил крахмал (130/0,4) – 15 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 2,25 г; инекция учун сув – қ.с. 500 мл эритманинг бир флакони қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: гидроксиетил крахмал (130/0,4) – 30 г; ёрдамчи моддалар: натрий хлориди – 4,5 г; инекция учун сув – қ.с.

Тасир этувчи модда(ХПН):

гидроксиетил крахмал

Препаратнинг савдо номи:

Гексер

Фармакалогик гуруҳи:

плазма ўрнини босувчи восита.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма

тиниқ, рангсиздан оч сариқ ранггача бўлган, бироз хира эритма.

плазма ўрнини босувчи восита.

:

Сувни боғлаб олиш ва тутиб қолиш ҳусусияти борлиги туфайли, 6 мг/мл ва 10 мг/мл концентрацияли эритмалар учун айланиб юрувчи қон хажмини (АҚҲ) юборилган ҳажмидан мувофиқ 85-100% ва 130-140% га ошириш ҳусусиятига эга (плазма ўрнини босувчи таъсири 4-6 соат давомида сақланиб туради). Бузилган гемодинамикани тиклайди, микроциркуляцияни, қоннинг реологик хусусиятларини (гематокрит кўрсаткичларини пасайтириши ҳисобига) яхшилайди, плазманинг қовушқоқлигини камайтиради, тромбоцитлар агрегациясини пасайтиради ва эритроцитлар агрегациясига тўсқинлик қилади. Гидроксиетилкрахмал 130 тузилиши бўйича гликогенга яқин, бу унинг юқори толерантлиги ва анафилактик реакцияларни ривожланиш хавфини камлигини билан тушунтирилади. Гидроксиетилкрахмал 130 эритманинг юқори турғунлиги билан ажралиб туради ва ҳароратнинг ўзгаришларида флокуляция бермайди. Гидроксиетилкрахмал 130 изоонкотик плазма ўрнини босувчи эритма бўлганлиги туфайли, у юборилганида томир ичидаги суюқликнинг ҳажми юборилган ҳажмга пропорционал равишда ошади.

Гиповолемия ва шокни (ўткир қон йўқотиш натижасидаги, шу жумладан интраоперацион, жароҳатлар, куйишлар, сепсис) олдини олиш ва даволаш;Умумий анестезияга киритишда, спинал ва эпидурал анестезияни ўтказишда артериал гипотензияни олдини олиш;Микроциркуляцияни бузилиши, ўткир нормоволемик ва терапевтик гемодилюция, шу жумладан изоволемик (шу жумладан операциядан олдинги, ишемик импульснинг ўткир даврида, тўсатдан кузатилган карликда);Экстракорпорал қон айланиш аппаратини тўлдириш учун қўлланади.

Вена ичига томчилаб ёки оқим билан юборилади. Доза ва юбориш тезлиги гемодинамикани бузилиш яққоллиги ва пациентнинг ҳолатини оғирлигига боғлиқ ҳолда шахсий танланади. Эритманинг биринчи 10-20 мл ни секин юбориш керак (анафилактоид реакцияларни ривожланиш эҳтимоли туфайли). Турли этиологияли шокларни даволашда 500-1500 мл дозада юборилади. Геморрагик шокда юбориш тезлиги соатига 20 мл/кг ни ташкил қилади, септик ва куйиш шокида – бир мунча кам. 10 ёшгача бўлган болаларда инфузия тезлиги соатига 15 мл/кг дан ошмаслиги керак. Катталар ва 12 ёшган ошган болалар учун максимал суткалик доза – 33 мл/кг (тана вазни 75 кг бўлганида 2500 мл) ни ташкил этади. 3 дан 12 ёшгача бўлган болалар учун максимал суткалик доза – 15-20 мл/кг ташкил этади. Янги туғилгандан бошлаб 3 ёшгача бўлган болалар учун максимал суткалик доза– 10-15 мл/кг ни ташкил этади. Юрак-томир ва ўпка асоратларини ривожланиш хавфи бўлмаган пациентларда даволашнинг давомийлиги гематокрит кўрсаткичига (30% дан паст бўлмаслиги керак) қараб аниқланади. Терапевтик гемодилюцияда кўп кунлик ёки кўп ҳафталик инфузион схемалар бўйича қўлланади. Кўп кунлик инфузион схема: суткалик инфузион доза – 500-1000 мл гидроксиетил крахмал эритмаси (60 мг/мл); тўсатдан пайдо бўлган карликда ва ўзгариб турувчи оқсоқликда дозалаш пастроқ – суткада 500 дан 750 мл гача, тўсатдан пайдо бўлган ишемик импульсда – юқори ва суткада 750-1000 мл; юбориш тезлиги – соатига 75-250 мл, давомийлиги – 5-10 кунни ташкил қилиши мумкин. Тўсатдан пайдо бўлган ишемик импульсда даволашни бошида 200-400 мл ни ташкил қилувчи юклама доза қўшимча юборилади, бунда юбориш юқори тезликда (масалан, соатига 200-400 гача) амалга оширилади. Кўп ҳафталик инфузион схемада 200-400 мл дан, ҳафтада 2-3 марта, соатига 125-250 мл тезлик билан юбориш амалга оширилади, даволашнинг давомийлиги – 3-6 ҳафтани ташкил этади. Кўпчилик ҳолларда юборилган дори воситасининг ҳажмини гемодинамик ва/ёки гемореологик кўрсаткичларга (марказий веноз босим – 15 мм сим. уст., гематокрит – 38-42 ва б.) мослаштириш (зарурат бўлганида эса – қон чиқариш) тавсия қилинади. Панель қон олишда бирон бир вақтда гиповолемик ҳолат (инфузия қон чиқариш билан панель равишда, ёки ундан олдин ўтказилади, юборилган миқдор эса олинган қон миқдоридан кўп бўлиши керак) пайдо бўлмаслиги учун назорат қилиш керак. Суткалик доза айланиб юрувчи қоннинг ҳажмини тўлдиришга ўхшаш бўлади.

Аллергик реакциялар, шу жумладан анафилактик: кўнгил айниши, қусиш, АБни пасайиши, тахикардия, тана ҳароратини ошиши, бош оғриғи (юборишни тўхтатиш керак) бўлиши мумкин; Қон зардобидаги амилазанинг фаоллигини ошиши (панкреатитни ташҳислашни қийинлаштириши мумкин); Юқори дозалар ишлатилганида – терини қичишиши, гипокоагуляция, гипопротеинурия, гематокритни пасайиши, қон кетиш вақтини узайиши, АЧТВ узайиши, ВИИИ қон ивиш омили, Виллебранд омилининг (суюлтириш сабабли) фаоллигини пасайиши бўлиши мумкин.

Ўта юқори сезувчанлик (шу жумладан крахмалга), бош мия гипертензияси, артериал гипертензия, бош мияга қон қуйилиши, декомпенсацияланган сурункали юрак етишмовчилиги, ўткир буйрак етишмовчилиги (олиго-, анурия), ўпка шиши (шу жумладан кардиоген), гипергидратация (шу жумладан ўпка шиши), гиперволемия, дегидратация (электролитлар алмашинувини тўғрилаш зарурати бўлганида), қон ивиши тизимини яққол бузилишлари (шу жумладан оғир даражадаги геморрагик диатез, гипокоагуляция, гипофибриногенемия), гиперхлоремия, гипернатриемия, гипокалиемия, гемодиализ, оғир буйрак етишмовчилиги; ҳомиладорлик (И уч ойлиги) да қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори воситаларининг эритмалари билан фармакологик номутаносиб (бошқа моддалар билан аралаштирилмасин). Гидроксиетилкрахмални гепарин ёки перорал антикоагулянтлар билан бир вақтда қўллаш қон кетиш вақтини узайтириши мумкин. Бошқа дори воситаларини қабул қилувчи пациентларга, айниқса бета-блокаторлар ва вазодилятаторларни қабул қилинганида алоҳида эътибор бериш керак, чунки ҳажм ўрнини босувчи даволашга қарамасдан тизимли артериал босим ва юрак қисқаришлари сонини ўзгаришлари аниқланмаслиги мумкин. Антибиотикларнинг нефротокциклигини оширади.

Аллергик ракциялар ривожланиши мумкинлиги сабабли биринчи 10-20 мл эритмани секин (томчилаб), пациентнинг ҳолатини назорат қилиб юбориш керак. Даволашни АҚХ, электролитларнинг концентрацияси, лейкоцитлар, тромбоцитлар, Ҳб, қон ивиши, буйраклар фаолияти (айниқса янги туғилган чақалоқлар ва 3 ёшгача бўлган болаларда сув-электролитлар ҳолатини ўзига хослиги сабабли) кўрсаткичларини назорати остида ўтказиш керак. Даволашни бошида қон зардобида креатининнинг концентрациясини назорат қилиш талаб қилинади. Креатининнинг концентрациясини юқори кўрсаткичларида (1,2-2 мг/дл ёки 106-177 мкмол/л – компенсацияланган буйрак етишмовчилиги) даволашни ўтказишнинг имконияти ва зарурати нисбатини аниқлаш, албатта доимо сув-электролитлар мувозанатини назорат қилиш керак. ГEК клиник-кимёвий кўрсаткичларга (глюкоза, оқсил, ЭЧТ, ёғ кислоталари, холестерин, сорбитдегидрогеназа, сийдикнинг солиштирма оғирлиги) таъсир қилиши мумкинлигини эътиборга олиш керак. Препаратнинг юқори дозаларини юбориш гематокрит, Ҳб ва плазма оқсилларининг концентрациясини пасайишига олиб келиши мумкин. Ҳб кўрсаткичини 10 г% дан кам ва гематокритни 27% дан паст кўрсаткичи критик ҳисобланади. Умумий оқсилнинг кўрсаткичи 5 г/дл кам бўлишидан бошлаб албуминни юбориш кўрсатилган. АҚҲ 20-25% дан ортиқ қон йўқотилганида қўшимча равишда эритроцитар массани юбориш кўрсатилган. Асосан сув ва электролитларни йўқотиш билан боғлиқ бўлган шок ҳолатларида (яққол қусиш, диарея, куйишлар) препарат билан бошланғич даволашдан кейин мувозанатланган электролитларнинг эритмалари ёрдамида кейинги даволашни ўтказиш керак. Даволаш вақтида организмга етарли миқдорда суюқлик тушишини таъминлаш керак. Анафилактоид реакциялар пайдо бўлганида препаратни юборишни тўхтатиш, беморни бош қисми пастга туширилган ҳолда “ётқизилган” ҳолатда ўтказиш, нафас йўлларини тозалаш керак; сўнгра эпинефринни дастлаб 1 мл эритмасини (1:1 минг) 10 мл гача эритиб ҳосил бўлган эритманинг 1 мл (0,1 мг) дастлаб секин вена ичига юборилади, бунда пристань ва АБ назорат қилиб турилади; эпинефринни юборишни такрорлаш мумкин. Сўнгра вена ичига 5 % одам албумини (АҚХ тўлдириш учун), ГКС (250-1000 мг преднизолон), антигистамин дори воситалари буюрилади. Пациентлар доимий тиббий кузатуви остида бўлишлари, қўшимча терапевтик чоралар пациентларнинг ҳолатига қараб кўрилиши керак. Қон гуруҳи аниқланмаган пациентларни даволашда ГEК ни катта ҳажмларда юбориш агглютинация реакциясининг таҳлилини талқин қилишни қийинлаштиришини эътиборга олиш керак. Препарат вена ичига юборилганидан кейин қонда амилазанинг фаоллиги ошади ва нормага 3-5 кундан кейин қайтади (панкреатитнинг клиник манзарасига таъсир қилмасдан, лаборатор ташҳислашга халақит бериши мумкин). Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Герметик ёпиқ ўрамда, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25оС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Музлатилмасин.

Симптомлари: катта ҳажмларда тез юборилганда ўткир чап қоринча етишмовчилиги ва ўпка шиши, қон ивишини бузилиши ривожланиши мумкин. Даволаш: кўкракда сиқилиш ҳисси, нафасни қийинлашиши, белда оғриқ, қалтираш, цианоз, қон айланиши ва нафас олишни бузилиши пайдо бўлганида препаратни юборишни тўхтатиш ва сиптоматик даволаш ўтказиш керак. Ўпка шишида препаратни юборишни дархол тўхтатиш, зарурати бўлганида диуретик восита юбориш керак.

Рецепт бўйича

Бирламчи ўрам: 250 мл ва 500 мл ҳажмли шиша флакон. Иккиламчи ўрам: шиша флакон ва тиббиётда қўллаш бўйича йўриқномаси жойланган картон қути.

2 йил.