Гексавит rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Гексавит

Фармакалогик гуруҳи:

поливитамин

Дори шакли:

драже

шарсимон шаклли, сариқ-тўқ-сариқдан то кўкимтир-сариқ ранглигача бўлган, кучсиз ўзига хос ҳидли драже.

поливитамин

A11BA.

Гиповитаминозларни олдини олиш. Организмнинг инфекцион ва шамоллаш касалликларга қаршилигини ошириш учун; иши юқори диққатни талаб қилувчи шахсларда кўриш ўткирлигини ошириш учун; антибиотиклар билан узоқ муддатли даволашда қўлланади.

Ичга буюрилади. “Гексавит” дражеси гиповитаминозларни олдини олиш учун кунига 1 дражедан қолган холатларда: катталарга – 1 дражедан кунига 3 марта; болаларга: 3 ёшдан 7 ёшгача – 1 дражедан кунига 2 марта, 7 ёшдан ошганларга 1 дражедан кунига 3 марта буюрилади.

Препаратнинг компонентларига аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанлик, 3 ёшгача бўлган болалар. Сахараза/изомалтаза танқислиги, фруктозани ўзлаштираолмаслик, глюкозо-галактоз малабсорбцияда қўллаш мумкин эмас.

Дозани ошириб юборилишидан сақланиш учун бошқа поливитамин комплекларни бир вақтда қабул қилиш тавсия этилмайди.

Сийдик сариқ рангга бўялиши мумкин, бу умуман зарарсиз ва препаратда рибофлавиннинг борлиги билан тушунтирилади. Дозани ошириб юборишдан сақланиш учун бошқа поливитамин препаратлари билан бир вақтда қабул қилиш мумкин эмас. Препаратни ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши: Гексавит ҳомиладорликда фақат она учун кутилаётган фойда ҳомила учун хавфдан устун бўлгандагина буюриш мумкин. Витаминларнинг суткалик эҳтиёжи нормасига мувофиқ кунига 1 дражедан ошиқ қўллаш мумкин эмас. Автотранспорт ёки бошқа механизмларни бошқаришда реакция тезлигига таъсир қилиш қобилияти: Препарат автотранспортни бошқариш ёки аниқ механизмлар билан ишлаш вақтида реакция тезлигига таъсир қилмайди. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган, 25оС юқори бўлмаган ҳароратда.

Препаратнинг ножўя таъсирлари симптомларини кучайиши, препаратни қўллаш тўхтатилади.

Рецепциз

Драже. 50 дражедан полимер банкаларда.

1 йил.