Гексаксим,рецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

0,5 мл (1 доза) суспензия қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: Дифтерия анатоксини                                             камида 20 ХБ Қоқшол анатоксини                                                 камида 40 ХБ Бордателла пертуссис антигенлари: Кўк йўтал анатоксини (КА)                                   25 мкг Филаментозли гемагглютинин (ФГА)                  25 мкг Полиовирус* (фаоллаштирилмаган) 1 типи  (Маҳоней)                                                    Д антигени 40 бирлиги 2 типи  (МEФ 1)                                                        Д антигени 8 бирлиги 3 типи  (Саукетт)                                                       Д антигени 32 бирлиги В гепатит**нинг юза антигени                              10,0 мкг Ҳеамопҳилус инфлуэнза б типи полисахариди            12,0 мкг (полирибозилрибитол фосфат) конъюгацияланган қоқшол протеини билан        22,0-36,0 мкг ёрдамчи моддалар: 0,6 мг алюминий (алюминий гидроксиди кўринишда), буфер***, инекция учун сув. *вирус Веро ҳужайраларида ўстирилган **ДНК технологиялари усули ёрдамида Ҳанселуна полйморпҳа ачитқи ҳужайралари томонидан ишлаб чиқарилади. ***Буфер таркиби: натрий гидрофосфати (ЕФ*), калий дигидрофосфати (ЕФ*), алмаштириб бўлмайдиган аминокислоталар, шу жумладан Л-фенилаланин (СП фирмалар), трис (гидроксиметил) аликометан (ЕФ*), сахароза (ЕФ*).

Тасир этувчи модда(ХПН):

, дифтерия, қоқшол, кўк йўтал (ҳужайрасиз) В гепатити (рекомбинант рДНК ли), полиомиелит (фаоллаштирилмаган) ва типига қарши конъюгация қилинган (адсорбция қилинган) вакцинадир.

Препаратнинг савдо номи:

Гексаксим, дифтерия, қоқшол, кўк йўтал (ҳужайрасиз) В гепатити (рекомбинант рДНК ли), полиомиелит (фаоллаштирилмаган) ва типига қарши конъюгация қилинган (адсорбция қилинган) вакцинадир.

Фармакалогик гуруҳи:

Вирусларга қарши ва бактерияларга қарши вакциналар мажмуаси. Дифтерия, типи, кўк йўтал, полиомиелит, қоқшол, В гепатитга қарши вакцина.

Дори шакли:

инекция учун суспензия, 0,5 мл (1 доза)

оқ рангли, хира суспензия

Вирусларга қарши ва бактерияларга қарши вакциналар мажмуаси. Дифтерия, типи, кўк йўтал, полиомиелит, қоқшол, В гепатитга қарши вакцина.

J07CA09

Вакциналар учун фармакокинетик хусусиятларни баҳолаш талаб этилмайди.

янги туғилган чақалоқлар ва 6 ҳафталик болаларда дифтерия, қоқшол, кўк йўтал, В гепатити, полиомиелит ва Ҳеамопҳилус инфлуэнза б типи томонидан чақириладиган инвазив инфекциясига қарши бирламчи иммунизация ва ревакцинация.

Ишлатишдан олдин вакцинани бир хил тусдаги оқиш, хира суспензия олингунича чайқатилиши керак. Вакцинани фақат мушак ичига юборилади. 1 ёшгача бўлган гўдакларга вакцинани соннинг олд–латерал соҳасига мушак ичига юбориш, ёши катта болаларга эса – елканинг делтасимон мушагига юбориш тавсия этилади.

Ножўя кўринишлар тез-тезлигини аниқлаш қуйидаги мезонлар асосида амалга оширилади: жуда тез (≥1/10), тез-тез (≥1/100 гача), тез эмас (≥1/1000 дан <1/100 gacha), kam hollarda (≥1/10 000 dan <1/1000 gacha), juda kam hollarda (<1/10000). Juda tez uyquchanliknerv qo‘zg‘aluvchanligi, jizzakilikqusishishtahani yo‘qolishiinektsiya joyida qizarishinektsiya joyida og‘riqinektsiya joyida shish38oS haroratdan yuqori isitma Tez-tez anomal yig‘i (uzoq davom etadigan, to‘xtamaydigan)diareyainektsiya joyida zichlashish Tez-emas yuqori sezuvchanlik reaktsiyalariinektsiya joyida tugunchaga o‘xshash zichlashish39,6oS haroratdan yuqori bo‘lgan isitma Kam hollarda toshmalarkatta mahalliy reaktsiyalar (>50 мм). Инекция жойидан бир ёки икки бўғимга тарқаладиган қўл-оёқнинг катта юзаларини ўз ичига олган шишлар болаларда кузатилган. Бундай реакциялар вакцинациядан кейин 24-72 соатдан сўнг бошланиб, қизариш, инекция жойида сезувчанлик ёки оғриқ маҳаллий ҳароратни кўтарилиши билан кечиши мумкин бўлган ва 3-5 кун давомида ҳеч қандай даволашсиз йўқолиб кетган. Бундай реакцияларни пайдо бўлиш хавфи бирламчи вакцинацияда юборилган кўк йўтал ацеллюляр компоненти миқдорига боғлиқ бўлиб, вакцинанинг 4- ва 5-дозаси юборилгандан кейин кўпаяди. Жуда кам ҳолларда гипотоник реакциялар ёки гипотоник-гипореактив эпизодлар.

ушбу вакцина билан илгариги вакцинацияга нисбатан анафилактик реакцияларвакцинанинг бирон-бир компоненти (глутаралдегид, формалдегид, неомицин, стрептомицин ва полимиксин В) га нисбатан юқори сезувчанлик реакцияларикўк йўтал компоненти сақлаган (бутун ҳужайрали ёки ацеллюляр) вакцина юборилганидан кейин 7 кун давомида кузатилган этиологияси номаълум энцефалопатия. Бундай ҳолат ривожланса, кўк йўтал вакцинаси билан вакцинацияни тўхтатиш керак ва болани фақат дифтерия, қоқшол, В гепатит, полиомиелит ва Ҳеамопҳилус инфлуэнза б типи томонидан чақириладиган инфекцияга қарши вакцина билан вакцинация қилиш керакавж олиб борувчи неврологик ўзгаришлар ёки назорат қилиб бўлмайдиган тутқаноқсурункали касалликни зўрайиши ёки ўткир инфекцион касалликларда қўллаш мумкин эмас.

Гексаксим®ни пневмококкли, полисахаридли, конюгацияланган вакцина билан бирга қўлланганда олинган маълумотлар ҳар бир антигенга иммун жавоб келтириб чиқаришда ўзаро таъсир бўлмаганлигини кўрсатади. Гексаксим®ни қизамиқ, паротит, қизилчага қарши бўлган вакцина билан бирга қўлланганда олинган маълумотлар ҳар бир антигенга иммун жавоб ишлаб чиқарилишига ўзаро таъсир бўлмаганлигини кўрсатади. Гексаксим® ва Варилрикс бирга қўлланганда клиник аҳамиятга эга бўлган иммун жавоб юз бериши мумкин, шунинг учун бу вакциналарни бир вақтда қўллаш тавсия этилмайди. Гексаксим®ни ротавирус инфекциясига қарши вакцина билан бирга қўллаш, ҳар бир антигенга иммун жавобни келиб чиқишида ўзаро таъсир бўлмаганлигини кўрсатган. Гексаксим®ни А, C, W-135 ва Й гуруҳига мансуб менигококк вакцинаси билан бирга қўлланганда олинган маълумотлар ҳар бир антигенга иммун жавобни келиб чиқишида ўзаро таъсир бўлмаганлигини кўрсатган. Гексаксим® вакцинасини битта шприцда бошқа вакциналар ва парентерал препаратлар билан аралаштириш мумкин эмас. Гексаксим®ни бошқа вакциналар билан бир вақтда юборилганда, улар тананинг ҳар хил соҳаларига юборилиши керак. Бошқа биологик препаратлар билан клиник аҳамиятга эга бўлган ўзаро таъсир кузатилмаган. Иммуносупрессив даволаш кутилаётган иммун жавобнинг жадаллигига таъсир этиши мумкин.

Гексаксим® даги моддаларга ўхшаш компонентлар сақлаган вакциналар билан олдинги иммунизациядан кейин 48 соат давомида жиддий ва оғир реакциялар ўрин туца, вакцинация эҳтиёткорлик билан буюрилиши керак. Вакцинани юборишга масъул бўлган тиббиёт ходимларини препаратни юборишдан олдин келиб чиқиши мумкин бўлган ножўя таъсирлар тўғрисида огоҳлантириш керак. Ҳар қандай инекция қилинадиган вакциналар ишлатилганда бўлгани каби, препарат юборилгандан кейин анафилактик реакция юз берган ҳолларда, тегишли медикаментларни ва яхши кузатув бўлиши талаб этилади. Агар кўк йўтал вакцинасини аввалги юборилишида қуйидаги ножўя ҳолатлар: вакцина юборилгандан кейин 48 соат давомида ҳароратни бошқа препаратларни юборишга тааллуқли бўлмаган ≥40оС бўлиши;вакцинациядан кейин 48 соат давомида коллапс ёки шок ҳолатлари (гипотоник ёки гипореактив);вакцинациядан кейин 48 соат давомида ўзгармайдиган, тўхтамайдиган 3 соатдан кўп давом этадиган йиғи;вакцинациядан кейин 3 кун давомида ўрин тутувчи, ҳарорат кўтарилиши ёки усиз кечувчи тиришишлар юз берган ҳолларда, вакцинация қилиш тўғрисидаги қарор эҳтиёткорлик билан қабул қилиниши керак. Анамнезда ўрин тутган фебрил тиришишлар ёки чақалоқнинг тўсатдан ўлими синдроми Гексаксим® ни буюришига қарши кўрсатма ҳисобланмайди. Қоқшол анатоксини сақлайдиган вакцина билан иммунизациядан кейин Гиене-Баре синдроми ёки елка неврити келиб чиқса, қарор хавф ва фойдани баҳолаш асосида қабул қилиниши керак. Одатда вакцинация тўғрисидаги қарор, агар вакцинация тугатилмаган (яъни вакцина 3 дозадан кам юборилган) бўлса, қабул қилинади. Вакцинанинг иммуногенлиги иммуносупрессив даволаш пайтида ёки иммунотанқисликда пасайиши мумкин. Вакцинацияни даволаш тугагунга қадар тўхтатиб туриш тавсия этилади. Шундай бўлсада, сурункали иммунотанқисликги бўлган шахсларда, масалан ОИТВ билан инфекцияланишда, иммун жавоб паст бўлиши мумкинлигига қарамай, вакцинация тавсия этилади. Вакцинани чала туғилган гўдакларда қўллаш тўғрисида маълумотлар йўқ. Бироқ, иммун жавоб паст бўлиши мумкин ва клиник аҳамиятли ҳимоя даражаси маълум эмас. Генетик полиморфизми бўлгани туфайли иммун жавоб ўрганилмаган. Сурункали буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда В гепатитга қарши вакцинага нисбатан иммун жавоб аниқланиши мумкин ва шунинг учун, В гепатитга қарши вакцинанинг қўшимча дозасини юбориш тўғрисида хулоса қилиш керак. Ушбу вакцинани қон томир ҳавзасига, тери остига ва тери ичига юбориш ман қилинади. Қон ивиши бузилган пациентларда (гемофилия, тромбоцитопения, антикоагулянтлар билан даволаш) эҳтиёткорликка амал қилиш ва инекциядан кейин гематома пайдо бўлиши хавфини ва инекциядан кейин гематомани ҳосил бўлиш хавфини олдини олиш чораларини кўриш керак. Чала туғилган гўдаклар (28 ҳафталикдан кам) ва анамнезда респиратор етишмовчилиги бўлган гўдакларда 48-72 соат ичида апноэ юз бериши мумкинлиги туфайли, нафас фаолиятининг доимий мониторингини ўтказиб туриш керак. Бир неча ҳолатларда Ҳеамопҳилус инфлуэнза б типи антигенини сақлаган вакцина инекциясидан кейин антигенурия кузатилган. Бироқ у иммунизациядан кейинги 2 ҳафта давомида диагностик аҳамиятга эга эмас. Ҳомиладорлик ва лактация даври Қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу вакцина фақат болаларга юбориш учун мўлжалланган. Дори воситасининг транспорт воситалари ёки потенциал ҳавфини механизмларни бошқариш қобилиятига таъсири Қўллаш мумкин эмас, чунки ушбу вакцина фақат болаларга юбориш учун мўлжалланган. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

2-8ºС ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда сақлансин. Музлатилмасин!

Маълумотлар йўқ.

Рецепт бўйича (ихтисослаштирилган муассасалар учун)

0,5 мл (1 доза) суспензия бир ёки иккита игнаси билан И типдаги нейтрал шишали шприцда. Вакцинали 1 шприцдан давлат ёки рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланади. 0,5 мл (1 доза) суспензия тиқин (хлорбутилли) билан беркитилган ва силиконли қопқоқ билан сиқилган И типдаги нейтрал шишали флаконда. 10 флакондан давлат ёки рус тилларидаги қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

3 йил.