ГастроГардрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

фаол моддалар: калций карбонати – 680 мг, магний карбонати – 80 мг; ёрдамчи моддалар: сувсиз коллоид кремний, қисман олдиндан желатинланган маккажўхори крахмали, коповидон, ксилит, қуйиалмашинган гидроксипропилцеллюлоза, ароматизатор (ялпиз, ментол), талк, магний стеарти.

Тасир этувчи модда(ХПН):

калций карбонати, магний карбонати

Препаратнинг савдо номи:

ГастроГард

Фармакалогик гуруҳи:

Антацид воситалар, алюминий, калций ва магний бирикмалари билан мажмуалар ва комплекслар.

Дори шакли:

чайналадиган таблеткалари.

квадрат, икки ёқлама букилган бурчаклари думалоқланган оқдан деярли оқ ранггача бўлган таблеткалар.

Антацид воситалар, алюминий, калций ва магний бирикмалари билан мажмуалар ва комплекслар.

A02AD01.

Калций карбонат ва магний карбонат меъдада меъда ширасининг кислотаси билан реакцияга киришади, сув ва сувда эрувчан минерал тузларни ҳосил қилади. Калций ва магний бу эрувчан тузларга сўрилиши мумкин. Аммо сўрилиш даражаси конкрет пациентга ва қўлланадиган дозага боғлиқ. 10% дан кам калций ва 15-20% магний сўрилади. Соғлом шахсларда сўрилган калций ва магнийни оз миқдори одатда буйраклар орқали организмдан тез чиқарилади. Буйрак функцияси бузилганида плазмада калций ва магнийни даражаси ошиши мумкин. Меъдадан ташқари турли овқат ҳазм қилиш шарбатларни таъсири туфайли, эрувчан тузлар ичакда эримайдиган тузларга айланади ва организмдан ахлат билан чиқарилади.

ГастроГард меъда ширасининг юқори кислоталигини пасайтиради ва шунингдек жиғилдон қайнаши ва метеоризмни камайтиради. ГастроГард чайнаш учун таблеткаларини меъдада: диспепсия, жумладан ҳомиладорлик вақтида овқат ҳазм бўлишини бузилиши;овқат ва ичимликларни ҳаддан зиёд кўп истъмол қилиш;гастрит, меъда-ичак яраси, рефлюкс-эзофагит, “аччиқ” кекириш, оқибатида чақирилган дискомфортни енгиллаштириш учун қўлланади

ГастроГард таблеткаларини чайнаб ёки шимиб ичга қабул қилиш лозим. Катталар ва 12 ёшдан катта болалар: Битта ёки иккита таблеткани одатда асосий овқатни қабул қилгандан кейин бир соатдан сўнг ёки уйқудан олдин ёки ўткир дискомфорт ҳолларида чайнаш ёки шимиш лозим. Максимал доза 11 таблеткани (бу 8 г калций карбонатига тўғри келади), ташкил қилади. Буйрак функцияси бузилганида қўлланиши “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” ва “Махсус кўрсатмалар”га қаранг. Болалар 12 ёшдан кичик болаларга қўллаш тавсия қилинмайди. Кекса ёшдаги пациентлар Махсус қабул қилиш тартиби талаб қилинмайди, аммо “қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар”га ва “еҳтиёткорлик”ларга нисбатан эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.

Қуйида санаб ўтилган ножўя реакциялар спонтан тушган хабарларга асосланган, шундай қилиб, уларни CИОМС ИИИ учраш тезлиги мезонларига мувофиқ таснифлашни ахамияти йўқ. Иммун тизими томонидан бузилишлар Ўта юқори сезувчанлик реакциялари тўғрисида жуда кам хабар қилинган. Клиник симптомларга тошма, эшакеми, ангионевротик шиш ва анафилакция тегишли бўлиши мумкин. Меда-ичак йўллари томонидан бузилишлар Кўнгил айниши, қусиш, меъдада дискомфорт ва диарея пайдо бўлиши мумкин. Моддалар алмашинуви ва овқатланиш томонидан бузилишлар Препаратни айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда, юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш, гиперкалцемияга ёки гипермагниемияга ва алкалозга олиб келиши мумкин, ва ўз навбатида меъда-ичак йўллари томонидан симптомларни ва мушак заифлигини чақириши мумкин (қуйига қаранг) Таянч-харакат аппарати ва бириктирувчи тўқима томонидан бузилишлар Мушак заифлиги кузатилиши мумкин.

Антацидлар билан даволаш вақтида юз берадиган меъда ширасининг кислоталигини ўзгариши бошқа препаратларни, улар бир вақтда қўлланганда сўрилиш тезлигини ва даражасини пасайишига олиб келиши мумкин. Калций ва магний тузлари, шунингдек фосфатлар, фторидлар ва темир сақлайдиган препаратларни сўрилишига тўсқинлик қилиши мумкин. Тиазид диуретиклар калцийни сийдик билан чиқарилишини пасайтиради. Тиазид диуретикларни ёндош қўллаш вақтида гиперкалцемияни ривожланиш хавфи ошиши сабабли, калцийнинг қон зардобидаги даражасини мунтазам назорат қилиш зарур. Калций ва магний сақлаган антацид воситалари айрим моддалар билан, масалан, антибиотиклар (тетрациклин, хинолонлар) ва юрак гликозидлари масалан, дигоксин, левотироксин ва элтромбопаг билан, билан комплексларни ҳосил қилиши мумкин, бу эса уларни сўрилишини пасайишига олиб келиши аниқланган. Бу дори воситалари бирга қўлланганида юқоридагини эътиборга олиш лозим. ГастроГард таблеткаларини элтромбопагни қабул қилишдан 4 соат олдин ёки кейин ва ҳар қандай дори препаратини қабул қилгандан кейин 1-2 соатдан сўнг қўллаш лозим.

Узоқ вақт қабул қилишдан сақланиш лозим. Кўрсатилган дозадан оширмаслик лозим ва агар симтомлар 7 кун ўтгач ҳам сақланса, тиббий мутахассис билан қўшимча равишда маслаҳатлашиш зарур. Препарат буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда қўлланганида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим. Дори воситасини бундай пациентларда қўлланганида плазмада калций, фосфат ва магнийнинг даражасини мунтазам равишда назорат қилиш лозим. Буйрак етишмовчилигида магний тузлари марказий нерв тизимининг фаолиятини сусайишини чақириши мумкин. Бошқа антацидлар билан бўлгани каби, бу дори воситаси меъдада хавфли ўсма борлигини яшириши мумкин. Препаратни юқори дозаларда узоқ вақт қўллаш, айниқса буйрак етишмовчилиги бўлган пациентларда гиперкалциемия, гипермагниемия ва сут-ишқор синдроми каби ножўя самараларни ривожланишига олиб келиши мумкин. Препаратни кўп миқдордаги сут ва сут маҳсулотлари билан қабул қилиш мумкин эмас. Узоқ вақт қўллаш буйракларда тошларни ҳосил бўлиш хавфини ошириши мумкин. Фертиллик, ҳомиладорлик ва эмизиш Калций карбонат ва магний карбонатни ҳомиладорлик вақтида ишлатилгандан кейин туғма нуқсонлар хавфини ошиши кузатилмаган. Препаратни юқори дозаларда, давомли қўлланганда ёки буйрак етишмовчилигида қўлланганда, гиперкалцемия ва/ёки гипермагниемия хавфини тўлиқ истисно қилиш мумкин эмас. Агар ГастроГард таблеткаларини уларнинг йўриқномасига мувофиқ қўлланса, уни ҳомиладорлик вақтида ҳам қўллаш мумкин, аммо препаратни юқори дозаларда узоқ вақт қабул қилишдан сақланиш лозим. Агар ГастроГард таблеткалар қўллаш бўйича йўриқномага мувофиқ қўлланса, уни эмизиш вақтида ишлатиш мумкин. Ҳомиладорлик ва лактация даврида ГастроГард таблеткаларини овқат маҳсулотлари билан истемол қилинадиган калцийга қўшимча равишда калцийни ахамиятли миқдорда тушишини таъминланишини эътиборга олиш лозим. Шу сабабли ҳомиладор аёллар ГастроГард чайнаш учун таблеткаларини қўллашни максимал тавсия қилинадиган суткалик дозагача қатъий чеклашлари (“Қўллаш усули ва дозалари”га қаранг) ва ёндош сут ва сут маҳсулотларини ҳаддан зиёд истеъмол қилишдан сақланишлари керак. Бундай огоҳлантиришдан асосий мақсад организмга калцийни ҳаддан зиёд тушишини олдини олиш ҳисобланади, чунки у сут-ишқор синдромини ривожланишига олиб келиши мумкин. Транспорт воситаларини бошқариш ва механизмлардан фойдаланиш қобилиятига таъсири. Таъсири йўқ.

25º Сдан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин. Болалар ололмайдиган жойда, сақлансин.

Препаратни юқори дозаларда айниқса буйрак функциясини бузилиши бўлган пациентларда узоқ вақт қўллаш гипермагниемияга ёки гиперкалциемияга ва алкалозга олиб келиш мумкин ва у ўз навбатида меъда-ичак йўллари томонидан (кўнгил айниши, қусиш, қабзият) симтомларини ва мушакни заифлашишини чақириши мумкин. Бундай ҳолларда препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва суюқликни адекват миқдорда истемол қилинишини таъминлаш тавсия қилинади. Дозани ошириб юборилишини оғир ҳолларида (масалан, сут-ишқор синдроми ривожланганида), шифокор билан маслахатлашиш лозим, чунки бошқа регидратация усуллари (масалан,инфузия) керак бўлиши мумкин.

Рецепсиз берилади

Чайнаш учун таблеткалари ПВХ/ПВДХ/Ал блистерларга жойланган; ҳар бир блистер 8 таблеткани сақлайди. 3 блистердан қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил. Яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.