Вилдаглиптинни (бир кунда 1 марта 100 мг) ва метформин гидрохлоридини (бир кунда 1 марта 1000 мг) бир вақтда қўлланилиши даврида клиник аҳамиятга эга фармакокинетик ўзаро таъсирлар кузатилмаган.
Галвусмет® препарати ҳар бир компонентининг бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири синчковлик билан ўрганилган.
Қуйида якка равишда таъсир этувчи моддаларга (вилдаглиптин ва метформинга) доир ҳамма фойдалана оладиган маълумотни акс эттирувчи маълумотлар келтирилган.
Вилдаглиптин Вилдаглиптин дориларнинг ўзаро таъсири ривожланиши бўйича паст потенциалга эга.
Вилдаглиптин П (CЙП) 450 цитохроми тизими ферментларининг субстрати бўлмаганлиги, шунингдек CЙП 450 ферментларини ингибиция ва индукция қилмаганлиги туфайли, вилдаглиптинни ушбу фермент тизимининг субстратлари, ингибиторлари ёки индукторлари бўлган бошқа дори воситалари билан ўзаро таъсири эҳтимоли кам.
Вилдаглиптин CЙП 1А2, CЙП 2C8, CЙП 2C9, CЙП 2C19, CЙП 2Д6, CЙП 2Э1 ва CЙП 3А4/5 иштирокида метаболизмга учрайдиган препаратларнинг метаболик клиренсига таъсир қилмайди.
Вилдаглиптинни қандли диабетнинг 2 типида тез-тез буюриладиган дори воситалари, шунингдек тор терапевтик диапазонига эга препаратлар билан ўзаро таъсири бўйича тадқиқотлар ўтказилган.
Ушбу тадқиқотлар натижасида вилдаглиптинни қанд миқдорини пасайтирувчи бошқа перорал препаратлар (глибенкламид, пиоглитазон, метформин гидрохлориди) билан ёки амлодипин, дигоксин, рамиприл, симвастатин, валерьянкаартан ва варфарин билан клиник жиҳатдан аҳамиятли ўзаро таъсирлари аниқланмаган.
Диабетга қарши бошқа дори воситаларини қабул қилишдаги каби вилдаглиптинни гипогликемик таъсири тиазидлар, кортикостероидлар, тиреоид воситалари ва симпатомиметиклар каби моддалар билан пасайтирилиши мумкин.
Метформин гидрохлориди Метформиннинг фармакокинетик ўзаро таъсирларига доир қуйидагилар маълум.
Фуросемид.
Фуросемид метформин Cмах ва АУC кўрсаткичларини оширади, бунда метформиннинг буйрак клиренси ўзгармас бўлиб қолади.
Метформин фуросемиднинг буйрак клиренсига таъсир кўрсатмаган ҳолда унинг Cмах ва АУC кўрсаткичини пасайтиради.
Нифедипин.
Нифедипин метформиннинг сўрилишини тезлаштиради, Cмах ва АУC кўрсаткичларини оширади, шунингдек унинг сийдик билан ажралишини кучайтиради.
Метформин нифедипин фармакокинетикасига сезиларли таъсир кўрсатмайди.
Глибурид.
Глибурид метформиннинг фармакокинетик ва фармакодинамик кўрсаткичларига таъсир кўрсатмайди.
Метформин ва глибурид бир вақтда қўлланилганида глибуриднинг Cмах ва АУC кўрсаткичлари пасайиши кузатилган, бироқ ушбу таъсирнинг ифодаланганлиги кенг чегараларда ўзгариб турган.
Олинган маълумотларнинг клиник аҳамияти номаълум.
Ёд сақловчи контраст воситалар.
Метформинни сақловчи (Галвусмет® каби) препаратларни қабул қилиш визуал текширишга қадар ёки текшириш вақтида тўхтатилиши ва текширишдан кейин 48 соат давомида қайта бошланмаслиги керак, уни кейинги қабул қилиниши эса, фақат агар буйрак функциясини текширишда унинг барқарорлиги тасдиқланса, буюрилиши мумкин.
Катион препаратлари.
Буйрак каналчаларига секреция йўли билан чиқариладиган катион препаратлари (амилорид, дигоксин, морфин, прокаинамид, хинидин, хинин, ранитидин, триамтерен, триметоприм ва ванкомицин каби) буйраклар каналчаларининг умумий транспорт тизимлари учун рақобат сабабли метформин фармакинетикасига назарий жиҳатдан таъсир қилиши мумкин.
Циметидин плазмада/қонда метформин концентрациясини ва АУC кўрсаткичини мувофиқ равишда 60% ва 40% га оширади.
Метформин циметидин фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди.
Дориларнинг бундай ўзаро таъсири эҳтимоли (циметидин бундан мустасно) назарий жиҳатдан бўлиши мумкинлигига қарамай, метформинни юқорида санаб ўтилган препаратлар билан бирга буюрилганида пациент ҳолатини синчковлик билан кузатиш ва ҳар иккала препарат дозаларини назорат қилиш тавсия этилади.
Бошқа препаратлар.
Айрим препаратлар, масалан ностероид яллиғланишга қарши воситалар, шу жумладан циклооксигеназа (ЦОГ) ИИ селектив ингибиторлари, ААФ ингибиторлари, ангиотензин ИИ рецепторларининг антагонистлари ва диуретиклар, айниқса халқасимон диуретиклар буйрак функциясига салбий таъсир кўрсатиши мумкин, бу эса лактоацидоз хавфини ошириши мумкин.
Бундай воситаларни метформин-сақловчи препаратлар (масалан, Галвусмет®) билан бирга қабул қилиш бошланишида ёки қўллашда буйрак функциясини синчков назорат қилиш зарур.
Айрим дори воситалари гипергликемияни ва бунинг оқибатида қандли диабетнинг декомпенсациясини келтириб чиқариши мумкин.
Тиазидлар ва бошқа диуретиклар, кортикостероидлар, фенотиазинлар, тиреоид гормонлар препаратлари, эстрогенлар, перорал контрацептивлар, фенитоин, никотин кислотаси, симпатомиметиклар, калций каналлари блокаторлари ва изониазид бундай таъсирга эга.
Метформинни қабул қилаётган пациентларга ушбу препаратлар буюрилганида ёки уларнинг қўлланилиши бекор қилинганида қонда глюкоза даражасини тез-тез назорат қилиш ва метформин дозасига ўз вақтида тузатиш киритиш зарур.
Метформинни (Галвусмет® препарати таркибига кирувчи фаол субстанциялардан бирини) қабул қилаётган пациентлар ўткир алкогол заҳарланиши вақтида (айниқса узоқ муддатли оч қолиш, озиб кетиш ёки жигар етишмовчилиги фонида) лактоацидоз ривожланиши юқори хавфига эга.
Галвусмет® препарати билан даволаш вақтида алкоголни ва алкогол сақловчи препаратларни қабул қилишдан сақланиш лозим.