Даволанишни бошлашдан аввал ЭКГ ни ўтказиш лозим (“Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаранг).
Пациентнинг клиник ҳолатига қараб, даволаниш вақтида ЭКГ мониторингини ўтказиш керак.
Агар даволаниш вақтида интервалини узайиши кузатилса дозани камайтириш ва агар ҚТ>500 мс бўлса тўхтатиш керак.
Қонда электролитлар миқдорини даврий равишда назоаратини ўтказиш тавсия этилади.
Бошқа нейролептиклар билан мувофиқ даволашдан сақланиш лозим.
Антипсихотик препаратларни, шу жумладан Галоприлни қабул қилаётган пациентларда тўсатдан ўлим ҳолатлари хақида кам хабарлар аниқланган.
Шунингдек, антипсихотик препаратларни қабул қилганда тўсатдан тромбоэмболия (ТТE) ҳолатлари аниқланган.
Антипсихотик препаратлар билан даволанишни қабул қилган пациентларда кам ҳолларда орттирилган ТТE нинг хавф омиллари кузатилган.
Шунинг учун Галоприл билан даволанишдан олдин ва даволаниш вақтида ТТE нинг барча кузатилиши мумкин бўлган хавф омиллари бартараф этилиши ва профилактик чоралар қўлланилиши лозим.
Нейролептиклар ёрдамида даволанган деменцияси бўлган кекса ёшли пациентларда даволанишни қабул қилмаган пациентларга нисбатан ўлим хавфи аҳамиятли даражада ошишини тадқиқотлардаги маълумотлар кўрсатди.
Хавф чўққисини аниқ баҳолаш учун маълумотлар етарли эмас ва юқори хавфнинг сабаблари номаълум.
Бошқа антипсихотик препаратлар каби, Галоприл хавфли нейролептик синдром кам ҳолларда идиосинкразик билан боғлиқ.
Деменция билан боғлиқ бўлган бузилишларни даволаш учун Галоприлни қўллаш тавсия этилмайди.
Деменция билан боғлиқ бўлган психоз билан касалланган ва антипсихотик препаратларни қабул қилган кекса ёшли пациентлар юқори ўлим хавфига эга бўладиган 17 та назорат қилинган клиник тадқиқотларнинг ташҳиси плацебога нисбатан (давомийлиги 10 ҳафта), асосан атипик антипсихотик препаратлар билан даволанган беморларда, плацебо билан даволанганларга нисбатан ўлим хавфи 1,6 мартадан 1,7 мартагача юқорилиги аниқланган.
Типик маҳсулотлар билан 10 ҳафта давомийликдаги назорат қилинган клиник тадқиқотлар вақтида моддани қабул қилган пациентларда ўлим даражаси тахминан 4,5% ни ташкил қилган, плацебо гуруҳига нисбатан 2,6%.
Ўлим сабаблари турлича бўлгани билан, кўпгина ўлим ҳолатлари ёки юрак қон томир сабабли (масалан, юрак етишмовчилиги, тўсатдан ўлим ҳолати) ёки инфекция табиатли (масалан пневмония) билан бўлган.
Атипик антипсихотик препараталарни қўллагандаги каби, оддий антипсихотик препаратлар ёрдамида даволаш ҳам ўлим ҳолатини кўпайтириши мукинлигини тадқиқотлар исботлаган.
Шу сабабли тадқиқотларда нейролептиклар сабабли кузатилган юқори ўлим ҳолати ҳисобланиши ёки пациентнинг айрим характеристикасига боғлиқ эканлиги ҳозиргача ноаниқ қолган.
Юрак-қон томир самаралари галоперидолни қўллашда жуда кам ҳолларда ҚТ интервалини узайиши ва/ёки қоринчалар аритмияси, шу жумладан кам ҳолларда тўсатдан ўлим ҳолати аниқланган.
Улар мойиллиги бўлган пациентларда препаратнинг юқори дозасини қабул қилганда кўпроқ юз бериши мумкин.
Агар галоприл билан даволаниш вақтида ҚТ интервалини узайиши кузатилса ҚТ узайишига мойиллиги бўлган пациентларда (ҚТ интервалини узайиш синдроми, гипокалиемия, электролитлар мувозанатини бузилиши, ҚТ интервалини узайишини чақирадиган препаратлар, юрак-қон томир касалликлари, ҚТ интервалини узайишини наслийлиги) алоҳида эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
ҚТ интервалини узайиши ва/ёки қоринчалар аритмиясининг хавфи юқори дозаларни қабул қилиш вақтида ошиши мумкин (”Ножўя таъсирлари”, “Қўллаш мумкин бўлмаган ҳолатлар” бўлимига қаралсин).
Галоприлни вена ичига юбориш мумкин эмас, чунки галоперидолни юбориш ҚТ интервалини узайишини юқори хавфи билан боғлиқ.
Шунингдек, айрим пациентларда тахикардия ва гипотония ҳолатлари аниқланган.
Нейролептик хавфли синдроми Бошқа антипсихотик препаратлар каби, Галоприл ҳам хавфли нейролептик синдром гипертермия, умумий мушаклар ригидлиги, вегетатив нотурғунлик, онг ҳолатини ўзгариши билан характерланадиган кам ҳоллардаги ва идиосинкрозик ҳолатлар билан боғлиқ.
Гипертермия кўпинча ушбу синдромнинг эрта белгилари ҳисобланади.
Антипсихотик препаратлар билан даволашни дарҳол тўхтатиш ва мувофиқ тутиб турувчи даволашни ва синчков назоратни амалга ошириш лозим.
Кечки дискинезия Бошқа антипсихотик воситаларни қўллашдаги каби, галоперидолни узоқ муддат қўллаганда ёки уни тўхтатилганида ушбу синдром тил, юзни, оғиз ёки жағни беихтиёр ритмик қимирлатиш билан характерланади.
Айрим беморларда ушбу белгилар доимо кузатилади.
Даволаш курсини янгилаб, галоперидолнинг дозасини ошириб ёки бошқа антипсихотик препаратларни буюриб ушбу белгиларни камайтириш мумкин.
Кечки дискинезиянинг белгилари пайдо бўлиши билан иложи борича эртароқ даволаш курсини тўхтатиш мақсадга мувофиқ.
Экстрапирамид симптомлар Узоқ муддат қўлланганда нейролептиклар учун характерли белгилар кузатилиши мумкин: тремор, мушаклар ригидлиги, сўлакни кўп ажралиши, брадикинезия, акатизия, ўткир дистония.
Бундай ҳолатларда антихолинергик таъсирларга эга паркинсонизмга қарши препаратларни буюриш мумкин.
Бироқ, превентив даволаш тартибида эмас, чунки уларни қўлланилиши галоперидолнинг самарасини камайтириши мумкин.
Агар галоперидол ва паркинсонизмга қарши воситалар билан бир вақтда даволанишнинг зарурати бўлса, электролит белгиларнинг кўпайишини олдини олиш учун галоперидолни қўллаш паркинсонизмга қарши воситаларни қўллашни давом эттириш керак, айниқса агар паркинсонизмга қарши воситаларнинг чиқарилиши юқори бўлса.
Галоперидол ва антихолинергик препаратларни (шу жумладан паркинсонизмга қарши воситалар) бир вақтда қўллаш кўзнинг ички босимини ошишга олиб келишини ҳисобга олиш лозим.
галоперидолни қўллашда тиришиш ҳолатлари ҳақида хабар берилган, шунинг учун тутқаноғи бўлган ёки тиришишга мойиллиги бўлган пациентларда (алкоголни хаддан зиёд қабул қилиш, мияни шикастланиши) эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Препаратни ЭEГ (электроэнцефалограмма) да ўзгаришлари бўлган пациентларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Галоприл билан даволашни бошлашдан аввал ЭEГ текширувини ўтказиш тавсия этилади.
Гепатобилиар бузилишлари Галоперидол жигарда метаболизмга учрайди, шунинг учун уни жигар касалликлари бўлган пациентларга буюришда эҳтиёткорликка риоя қилиш лозим.
Жигар функциясини бузилиши ёки гепатит, айниқса холестатик гепатитнинг алоҳида ҳолатлари аниқланган.
Эндокрин бузилишлари Тироксин галоперидолнинг токциклигини ошириши мумкин.
Шунинг учун галоперидолни гипертиреозда ва эутиреоид ҳолатга эришгандан кейин эҳтиёткорлик билан қўллаш лозим.
Антипсихотик воситаларни қабул қилгандаги гормонал бузилишлар гиперпролактинемияни ўз ичига олади, бу галакторея, гинекомастия, олиго/аменореяни қамраб олади.
Жуда кам ҳолларда гипогликемия ва антидиуретик гормонининг секрециясини камайиши кузатилади.
Қўшимча кўрсатмалар Шизофренияда антипсихотик дорилар билан даволашга жавоб бўлмаслиги мумкин.
Агар ҳаттоки, даволаш тугаган бўлса ҳам, симптомлар бир неча ҳафта ёки ойлар давомида кузатилмаслиги мумкин.
Абстиненциянинг ўткир симптомлари, шу жумладан кўнгил айниши, қусиш ва уйқусизлик антипсихотик препаратларининг юқори дозаларини бирдан тўхтатгандан сўнг, жуда кам ҳолларда аниқланган.
Шунингдек, руҳий қайталаниш кузатилиши мумкин.
Бундай ҳолатда уни аста-секин бекор қилиш лозим.
Барча антипсихотик препаратлар каби, Галоприлни депрессияни бостирувчи ҳолатларда монотерапия сифтида қўллаш мумкин эмас.
Агар депрессия ва психоз мавжуд бўлган шароитларда галоприлни антидепрессантлар билан бир вақтда ишлатиш мумкин.