Юрак ишемик касаллиги, стенокардия, юрак ритмини бузилиши, беқарор артериал босими бўлган пациентларга, шунингдек анамнезида тиришиш хуружлари бўлган тутқаноқли беморларга, тиреотоксикозида ёки феохромацитомада, кекса ёшли шахсларда эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Узоқ муддат давомида қўлланган, айниқса диуретикларни қабул қилаётган пациентларда ва йўлдош касалликлари бўлган пациентларда умумий қон таҳлили, жигар ва буйрак фаолияти, электролитлар даражасини мунтазам назорат қилиш керак.
Кардиал бузилишлар ҚТ интервални узайиши ва/ёки қоринчалар аритмияси каби кардиал бузилишлар ҳақида жуда кам хабар берилган.
Улар кўпинча ушбу асоратларнинг хавф омиллари бўлган пациентларда ва галоперидолнинг юқори дозаларда қабул қилганда учраши мумкин.
Галоперидолни қўллашдан олдин қоринчалар аритмиясининг хавф омиллари бўлган пациентларда фойда/хавф нисбатини баҳолаш керак (юрак касаллиги, оилада тўсатдан ўлим ҳолларини борлиги ва/ёки ҚТ интервалини узайиши, электролитлар даражасини назорат қилинмайдиган бузилишлари, субарахноидал геморрагиялар, очлик, алкоголни суистеъмол қилиш каби).
ЭКГ-назорати ва қонда калий миқдорини назорат қилиш керак.
ҚТ интервали узайганида галоперидолни қабул қилишни тўхтатиш керак.
CЙП2Д6 метаболизми пасайган пациентларда ва цитохром Р450 нинг ингибиторлари қўлланганида галоперидолни эҳтиёткорлик билан буюриш керак.
Бошқа антипсихотик воситаларни бир вақтда қўллашдан сақланиш керак.
Галоперидолни қўллашдан олдин барча пациентларда, айниқса, кекса ёшли пациентларда, юрак касалликлари бўлган ёки текширишда юрак фаолиятининг кўрсаткичларини ўзгаришлари бўлган пациентларда ЭКГ ни ўтказиш тавсия этилади.
Баъзи ҳолларда тахикардия ва артериал гипотензия ҳақида хабар берилган.
Камроқ артериал гипертензия ҳоллари ҳақида камроқ хабар берилган.
Хавфли нейролептик синдром.
Антипсихотик воситаларни қўллаш, хусусан шу жумладан галоперидолни қўлланиши, хавфли нейролептик синдромига олиб келиши мумкин.
Бу кам учрайдиган идиосинкразия гипертермия, ёйилган мушаклар ригидлиги, вегетатив беқарорлик ва қонда КФК даражасини ошиши ва беморнинг хушини йўқотиши билан характерланади.
Гипертермия кўпинча хавфли нейролептик синдром, тахикардия, беқарор артериал босим ва кўп терлаш каби вегетатив бузилишлар симптомларининг илк белгиси ҳисобланади.
Хавфли нейролептик синдромни ривожланишини симптомлари пайдо бўлиши билан барча ҳолларда нейролептик терапия курсларини тўхтатиш ва синчиков назорат остида тутиб турувчи даволашни бошлаш керак.
Кечки дискинезия.
Бошқа антипсихотик воситаларни қўллаганда бўлгани каби, галоперидолни узоқ вақт қўллаганда ва уни тўхтатишда кечки дискинезия ривожланиши мумкин.
Бу синдром тилни, юзни, оғизни ва жағни беихтиёр ритмик тортишиши билан характерланади.
Бу белгилар баъзи беморларда доимо мавжуд бўлади.
Уларни даволаш курсини қайтадан бошлаб, галоперидолнинг дозасини ошириб ёки бошқа антипсихотик воситаларни буюриб камайтириш мумкин.
Кечки дискинезия белгилари пайдо бўлиши билан даволаш курсини иложи борича эртароқ тўхтатиш мақсадга мувофиқдир.
Экстрапирамид симптомлар.
Узоқ муддат давомида қўлланган нейролептиклар учун характерли бўлган белгилар учраши мумкин: қалтираш, мушакларнинг ригидлиги, сўлак ажралишини кўпайиши, брадикинезия, акатизация, ўткир дистония.
Бундай ҳолларда антихолинергик таъсир қилувчи антипаркинсоник препаратларни буюриш мумкин, лекин превентив терапия тартибида эмас, чунки уларни қўллаш галоперидолнинг самарадорлигини камайтиради.
Галоперидол ва антипаркинсоник воситалар билан бир вақтда даволаш зарурати бўлса, галоперидолни қўллаш тўхтатилганидан кейин экстрапирамид симптомларни ошишини олдини олиш учун антипаркинсоник воситаларини қўллашни давом эттириш керак, айниқса агар антипаркинсоник воситаларнинг чиқарилиш тезлиги юқори бўлса.
Галоперидол ва антихолинергик препаратларни бирга қўллаш (шу жумладан, антипаркинсоник воситаларини ҳам) кўзнинг ички босимини ошишига олиб келиши мумкинлигини ҳисобга олиш керак.
Тиришишлар.
Галоперидол қўлланганида тиришишлар ҳақида хабарлар берилган, шунинг учун тутқаноғи бўлган беморларда ёки тиришишга мойиллиги бўлган пациентларда (алкоголни суистеъмол қилиш, мияни шикастланиши) эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Препарат ЭEГ (электроэнцефалограмма) да ўзгаришлари бўлган пациентларга эҳтиёткорлик билан буюрилади.
Галоперидол билан даволашни бошлашдан олдин ЭEГ-текширувини ўтказиш тавсия этилади.
Гепатобилиар бузилишлар.
Галоперидол жигарда метаболизмга учрайди, шунинг учун жигар касалликлари бўлган пациентларда қўллаганда эҳтиёткорликка риоя қилиш керак.
Жигар фаолиятини бузилишини ёки айниқса гепатитнинг холестатик ҳоллари аниқланган.
Эндокрин бузилишлар.
Тироксин галоперидолнинг токциклигини ошириши мумкин.
Шунинг учун галоперидолни гипертиреозда алоҳида эҳтиёткорлик билан ва эутиреоид ҳолатига эришилганидан кейин қабул қилиш керак.
Антипсихотик воситаларни қабул қилишда гормонал бузилишлар галакторея, гинекомастия, олиго-/аменореяга олиб келувчи гиперпролактинемияни ўз ичига олади.
Жуда ҳам камдан-кам ҳолларда гипогликемия ва антидиуретик гормон секрециясини пасайиши юз бериши мумкин.
Веналар тромбоэмболияси.
Антипсихотик воситаларни қабул қилишда веналар тромбоэмболияси ҳоллари аниқланган.
Тромбоэмболия ривожланишини хавф омиллари бўлган пациентларда галоперидолни қўллашдан олдин ва қўллаш вақтида превентив чораларини қўллаш керак.
Препарат билан даволаш терапиялари курсининг тўсатдан тўхтатилиши, айниқса катта дозаларда қўлланганида, бекор қилиш синдромини, шунингдек касалликни қайталанишини чақириши мумкин, шунинг учун препаратнинг дозасини секин-аста камайтириб тўхтатиш керак.
Бирга қўлланганида препарат оғриқни қолдирувчи воситаларнинг дозасини пасайтириш имконини беради.
Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида қўлланиши.
Ҳомиладорлик даврида галоперидол билан даволашнинг хавфсизлиги аниқланмаган.
Галоперидолнинг салбий таъсирига ҳомила ҳомиладорликнинг ИИИ уч ойлигида дучор бўлади, бунда туғруқдан кейин ножўя реакциялар оғирлик даражаси ва давомийлиги билан фарқланувчи экстрапирамид симптомлар билан намоён бўлади.
Ажитация, артериал гипертензия/гипотензия, қалтираш, уйқучанлик, нафасни бузилиши, эмизишдаги муаммолар ҳақида маълумотлар учрайди.
Демак, янги туғилган чақалоқлар синчков назорат остида бўлишлари керак.
Галоперидолни қўллаш оқибатида юзага келган бир неча туғма нуқсонлар ҳақида хабарлар бор.
Галоперидолни фақат кутилаётган фойда, ҳомила учун мумкин бўлган хавфдан устун бўлган ҳолда қўллаш мумкин, бунда юбориладиган доза ва даволаш давомийлиги минимал бўлиши керак.
Галоперидол кўкрак сутига ўтади.
Эмизиш даврида болада экстрапирамид симптомларнинг алоҳида ҳоллари кузатилган.
Препаратни потенциал хавфларини ҳисобга олиб қўллаш керак.
Педиатрияда қўлланиши Препаратни болаларда қўллаш тавсия этилмайди.
Автотранспортни бошқариш реакция тезлигига ва бошқа механизмлар билан ишлашда таъсир қилиш қобилияти.
Юқори диққат, катта эътибор ва тезкор психомотор реакцияларни талаб қилувчи фаолиятлардан сақланиш керак.