Галавитрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Фармацевтик субстанция: аминодигидрофталазиндион натрий (Галавит®) – 50 мг, 100 мг.

Препаратнинг савдо номи:

Галавит®

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита.

Дори шакли:

мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун.

оқ ёки сарғиш тусли оқ рангли кристалл кукун.

иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита.

Организмдан асосан буйраклар орқали чиқарилади. Мушак ичига инекциядан кейин ярим чиқарилиш даври 30-40 минутни ташкил қилади. Асосий фармакологик хусусиятлари 72 соат давомида кузатилади.

Катталарда ва 12 ёшдан бошлаб болаларда иммунтанқислиги ҳолатларни мажмуавий даволашда иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита сифатида: меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллиги;вирусли гепатитлар;герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликлар;одам папиллома вируси чақирган касалликлар;инфекцион-яллиғланишли урогенитал касалликлар (хламидия ва трихомонада этиологияли уретрит, хламидияли простатит, ўткир ва сурункали салпингоофорит, эндометрит);кичик чаноқ аъзоларининг йирингли-яллиғланиш касалликлари;бачадон миомаси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитацияси;репродуктив ёшдаги аёлларда операциядан кейинги даврдаги асоратлар;операциядан кейинги йирингли-септик асоратлар ва уларни олдини олиш (шу жумладан онкологик беморларда);сурункали қайталанувчи фурункулёз, сарамас;астеник ҳолатлар, невротик ва соматоформ бузилишлар, жисмоний ишлаш қобилиятини пасайиши (шу жумладан спортчиларда), алкоголга ва наркотик қарамликдаги рухий, хулқий ва постабстинент бузилишлар;марказий ва периферик нерв тизимининг яллиғланиш ва инфекцион-аллергик касалликлари;нерв тизимининг дегенератив касалликлари;оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликлари, парадонт касалликлари. Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларда монотерапияда: меъда-ичак йўлларининг интоксикация ва/ёки диарея билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликлари;сурункали урогенитал инфекциялар, шу жумладан қайталанишлар орасидаги даврда клиник ремиссияни тутиб туриш мақсадида иммунореабилитацион тадбирларни ўтказишда. 6 ёшдан ошган болаларда иммунтанқислиги ҳолатларни мажмуавий даволашда иммуномодулятор ва яллиғланишга қарши восита сифатида: йирингли хирургик касаллликлар (куйишли шикастланишлар, сурункали остеомиелит, оментит билан гангреноз аппендицит, перитонит, йирингли плеврит);Нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг бактериал ва вирусли этиологияли тез-тез қайталанувчи касалликлари (тез-тез ЎРВИ, бронхит, пневмония, сурункали тонзиллит, сурункали отит, сурункали аденоидит).

Мушак ичига юборилади. Юборишдан олдин препарат 2 мл инекция учун сув ёки 0,9% ли натрий хлоридининг эритмасида эритилади. Қўллаш усули, дозалари ва қўллаш давомийлиги ташхис, касалликнинг оғирлиги, беморнинг ёшига қараб шифокор томонидан танланади. Меъда ва 12 бармоқ ичак яра касаллигининг ўткир даврида: 2 кун 200 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан 72 соатлик интервал билан қўлланади. Курс 15-25 инекция. Сурункали даврида – 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда. Курс 20 инекция.Вирусли гепатитларда бошланғич доза 200 мг ни ташкил қилади бир марта қўлланади, сўнгра 100 мг дан кунига 2 марта интоксикация ва яллиғланиш симптомлари йўқолгунича қўлланади. Кейинчалик курс 100 мг дан 72 соат интервал билан давом эттирилади. Курс 20-25 инекция қўлланади.Герпес вируси чақирган сурункали қайталанувчи касалликларда: 100 мг дан ҳар куни 5 инекция, сўнгра 100 мг дан кунора 15 инекция қўлланади.Папиллома вируси чақирган касалликларда 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан кунора 15 инекция. Курс – 20 инекция қўлланади.Урогенитал касалликларда – хламидия ва трихомонада этиологияли уретрит, хламидияли простатитда: биринчи куни 100 мг дан 2 марта, сўнгра 100 мг дан кунора. Курс 10-15 инекция (патологик жараённинг оғирлигига қараб) қўлланади.Салпингоофоритда, эндометритда ўткир даврида 2 кун 200 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан 72 соатлик интервал билан, қўллашнинг давомийлиги касалликнинг оғирлигига боғлиқ. Хаммаси бўлиб курсга 20 инекция қўлланади. Сурункали даврида – 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда. Курс 20 инекция қўлланади.Кичик чаноқ аъзоларининг ўткир ва сурункали йирингли касалликларида: ўткир даврида – биринчи куни 200 мг дан бир марта, 3 кун 100 мг дан ҳар куни, сўнгра 100 мг дан кунора 5 инекция қўлланади. Курс 10 инекция. Сурункали даврида – 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда. Курс 20 инекция қўлланади.Бачадон миомаси бўлган беморларни операциядан кейинги реабилитацияси учун ва репродуктив ёшдаги аёллардаги операциядан кейинги даврдаги асоратларда: 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан кунора қўлланади. Курс 15 инекция қўлланади.Операциядан олдинги ва кейинги даврдаги хирургик асоратларни олдини олиш ва даволаш учун (шу жумладан онкологик беморларда) 100 мг дан кунига 1 марта 5 инекция операциягача, операциядан кейин 100 мг дан кунора 5 инекция ва 5 инекция 100 мг дан 72 соатлик интервал билан буюрилади. Касалликнинг оғир кечишида бошланғич доза 200 мг бир марта ёки 100 мг дан кунига 2 марта. Курс – 20 инекция қўлланади.Сурункали қайталанувчи фурункулёзда, сарамасда – 5 кун 100 мг дан кунига 1 марта, сўнгра 100 мг дан кунора қўлланади. Курс – 20 инекция қўлланади.Астеник ҳолатларда, невротик ва соматоформ бузилишларда, саросималик, хулқий ва постабстинент бузилишларда, алкоголли ва наркотик қарамлик бўлган беморларда: 5 кун 100 мг дан ҳар куни, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда. Курс 15-20 инекция. Жисмоний иш қобиятини ошириш учун: 100 мг дан кунора – 5 инекция, сўнгра 100 мг дан ҳар 72 соатда, курс 20 инекциягача қўлланади.Марказий ва периферик нерв тизимининг яллиғланишли ва инфекцион-аллергик касалликларида: 5 кун 100 мг дан хар куни, сўнгра 100 мг дан хар 72 соатда. Курс 15-20 инекция қўлланади.Нерв тизимининг дегенератив касалликларида: бошланғич доза 100 мг 5 кун хар куни, сўнгра 100 мг дан хар 72 соатда. Курс 15 инекция қўлланади.Оғиз бўшлиғи ва томоқ шиллиқ қаватининг яллиғланиш касалликларида, пародонтнинг касалликларида: бошланғич доза 100 мг дан ҳар куни 5 инекция, сўнгра 100 мг дан 72 соатлик интервал билан. Курс – 15 инекция қўлланади. Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларда: меъда-ичак йўлларининг интоксикация ва/ёки диарея билан бирга кечувчи ўткир ва сурункали инфекцион-яллиғланиш касалликларида: 200 мг бир марта, сўнгра интоксикация симптомлари йўқотилгунича 100 мг дан кунига 2 марта. Кейинчалик курсни 100 мг дан 72 соатлик интервал билан давом эттириш мумкин. Курс 20-25 инекция қўлланади.сурункали урогенитал инфекциялар, шу жумладан қайталанишлар орасидаги даврда клиник ремиссияни тутиб туриш мақсадидаги иммунореабилитацион тадбирларни ўтказишда: 100 мг дан кунора 10 инекция курси билан қўлланади. 6 ёшдан ошган болаларда: Йирингли хирургик касалликларда (куйишли шикастланишлар, сурункали остеомиелит, оментит билан гангреноз аппендицит, перитонит, йирингли плеврит): 6 ёшдан 11 ёшгача болаларга 50 мг бир инекциядан ҳар куни – 5 инекция, сўнгра 50 мг бир инекциядан кунора 10-15 кун давомида. Курс 10-15 инекция; 12-18 ёшли болаларга – даволаш шу схема бўйича 100 мг дан мушак ичига инекция кўринишида ўтказилади. Боғловларда галавитни инекция учун сувдаги 1% ли эритмасида хўлланган стерил салфеткалар билан боғлов кўринишида галавитни сиртга қўллаш яхшироқ (қоришмалар билан боғловлар ёки сувда эрувчи суртмалар билан боғловлар)..Нафас йўллари ва ЛОР-аъзоларининг Бактериал ва вирусли этиологияли тез-тез қайталанувчи касалликларида (тез-тез ЎРВИ, бронхит, пневмония, сурункали тонзилит, сурункали отит, сурункали аденоит): 6 ёшдан 11 ёшгача болаларга 50 мг бир инекциядан ҳар куни 5 кун давомида, сўнгра 50 мг дан бир марта кунора 10-15 кун давомида. Курс 10-15 инекция. 12-18 ёшли болаларга – даволаш шу схема бўйича 100 мг дан мушак ичига инекция кўринишида.

Кам ҳолларда аллергик реакциялар бўлиши мумкин.

Шахсий ўзлаштира олмаслик; ҳомиладорлик ва лактация, 6 ёшгача бўлган болалар (қўллашнинг клиник тажрибаси йўқ).

Дори препаратини хомиладор аёллар, эмизикли давридаги аёллар, сурункали касалликлари бўлган болалар, катталарда тиббий қўллашни мумкинлиги ва ўзига хослигига кўрсатма Препарат хомиладор аёллар, эмизикли аёллар, 6 ёшгача бўлган болаларга буюрилмайди. Тиббий қўллаш учун дори препаратини транспорт воситалари, механизмларни бошқариш қобилиятига мумкин бўлган таъсири хақида маълумотлар Маълумотлар йўқ. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

+15оС дан +25°С гача ҳароратда, ёруғликдан ҳимояланган жойда.

Дозани ошириб юбориш холлари аниқланмаган.

Рецепт бўйича

Мушак ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун кукун 50 мг ёки 100 мг дан 50 мл ёки 100 мл сиғимли флаконларда, 3 ёки 5 флакон қўллаш бўйича йўриқномаси билан картон қутида.

4 йил.