Габанерврецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Плёнка қобиқ билан қопланган ҳар бир таблетка қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: габапентин – 300 мг, метилкобаламин – 500 мкг; ёрдамчи моддалар: маккажўхори крахмали, повидон, магний стеарати, тозаланган талк, сувсиз коллоид кремний, натрий кроскармеллоза, МССР (рН 102), пушти Инстаcоат ИC-С-5731. Таърифи: пушти рангли, узунчоқ шаклли, икки томонлама қавариқ, бир томонида бўлиш учун чизиғи, ва бошқа томони силлиқ бўлган плёнка қобиқ билан қопланган таблеткалар.

Тасир этувчи модда(ХПН):

габапентин, метилкобаламин

Препаратнинг савдо номи:

Габанерв

Фармакалогик гуруҳи:

тиришишга қарши восита.

Дори шакли:

плёнка қобиқ билан қопланган таблеткала

тиришишга қарши восита.

N03A

Габапентин – габапентиннинг биокираолишлиги дозасига пропорционал эмас. Смах га 2-3 соатдан кейин эришади. Овқат габапентиннинг фармакокинетикасига таъсир кўрсатмайди, унинг фармакокинетикаси такроран қабул қилинганида ҳам ўзгармайди. Ярим чиқарилиш даври 6-7 соатни ташкил этади. У қондаги оқсиллар билан боғланмайди ва буйраклар орқали чиқарилади. Габапентинни чиқарилиши катта ёшдаги одамларда ва буйрак фаолиятини бузилиши бўлганида пасаяди, шунинг учун ушбу тоифадаги пациентлар учун препаратнинг дозасига тузатиш киритиш керак. Метилкобаламин – препарат катта ёшдаги соғлом эркак кўнгиллиларга 120 мкг ва 1500 мкг бир марталик дозаларда оқ қоринга бир марта перорал қабул қилинганида қон плазмасида умумий В12 витамини чўққи концентрациясига ҳар иккала дозаси учун 3 соатдан кейин эришилади ва ушбу кўрсаткич дозага боғлиқ ҳисобланади. Қабул қилингандан сўнг 24 соатдан кейин сийдик билан чиқариладиган В12 витаминининг умумий миқдорини 40-90% биринчи 8 соат давомида чиқарилган.

Катталар ва 12 ёшдан бошлаб болаларда тутқаноқда кузатиладиган фокал тиришишларни монотерапия ўтказишда; катталарда тутқаноқда кузатиладиган фокал тиришишларни қўшимча даволаш; нейропатик оғриқ (постгерпетик, диабетик, тригеминал, ОИТВ га боғлиқ бўлган, алкоголли невралгия, орқа мия каналини стенозидаги невралгия) да қўлланади.

Ичга, овқатланишдан қатъий назар кунига 1-3 таблеткадан қабул қилинади. Даволаш биринчи кунида 1 таблетка билан бошланади, сўнгра кунига битта таблеткага оширилади. Нейропатик оғриқларда даволашни кунига учта таблетка билан бошлаш мумкин.

МНТ томонидан: уйқучанлик, толиқиш, бош айланиши, ўта қўзғалувчанлик, атакция, қўл-оёқлар тремори ва нистагм. Кам ҳолларда краниалгия, астеник синдром, фикрлашни бузилишлари ва парестезиялар бўлиши мумкин. Юрак-қон томир тизими томонидан: тахикардия ва САБ (систолик артериал босим) ни пасайиши. Респиратор тизими томонидан: кам ҳолларда фарингит ва ринит кузатилади. Сийдик чиқариш тизими томонидан: сийдикни тутиб туролмаслик бўлиши мумкин. Кўриш ва эшитиш аъзолари томонидан: кам ҳолларда диплопия, амблиопия ва қулоқларда товушни разъездив ҳис этиш кузатилиши мумкин. Қон манзарасида препаратни қабул қилиш лейкопенияни пайдо бўлишини қўзғатиши мумкин. Препаратни қабул қилганда аллергик реакциялар қичишиш ва қизаришдан то Стивенс-Джонсон синдромигача билан кечувчи экзантемалар кўринишида намоён бўлиши мумкин.

Препаратнинг компонентларига юқори сезувчанликда. 12 ёшгача бўлган болаларда парциал тиришишларда қўллаш мумкин эмас. Нейропатик оғриқни даволаш учун 18 ёшгача бўлган болалар ва ўсмирларга буюриш мумкин эмас.

Габапентин ва морфинни бир вақтда қўллаш оғриқ бўсағасини ошишига олиб келади. Габапентинни антацидлар ва буриштирувчи воситалар билан қабул қилиш фонида унинг биокираолишлигини пасайиши кузатилади. Габапентинни цитметидин билан бир вақтда қўллаш габапентиннинг буйрак экскрециясини сусайишига олиб келади.

Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш юзасидан маълумотлар йўқ, шунинг учун ҳомиладорлик даврида уни она учун даволашдан кутиладиган фойда ҳомила учун кузатилиши мумкин бўлган ҳавфдан устун бўлган ҳолатдагина қўллаш мумкин. Габапентин кўкрак сути билан ажралиб чиқади, уни эмизикли болага таъсири номаълум, шунинг учун даволаниш вақтида эмизишдан сақланиш керак. Препаратни аста-секин бекор қилиш керак. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

30ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда ёруғлик ва намликдан ҳимояланган жойда сақлансин.

Симптомлари: бош айланиши, кўзларнинг олдида жисмларни иккиланиши, нутқни бузилиши, уйқучанлик, летаргия, диарея. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш, симптоматик даволаш ўтказилади. Оғир даражадаги буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга гемодиализ ўтказилиши мумкин.

Рецепт бўйича

Плёнка қобиқ билан қопланган 10 таблетка блистерда. 1 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутига жойланган.

2 йил.