Габагаммарецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

Бир капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 100 мг, 300 мг ёки 400 мг габапентин; ёрдамчи моддалар: лактоза, маккажўхори крахмали, талк, желатин, титана диоксиди, темир ИИ оксиди, темир ИИИ оксиди.

Тасир этувчи модда(ХПН):

габапентин

Препаратнинг савдо номи:

Габагамма

Фармакалогик гуруҳи:

тутқаноққа қарши восита.

Дори шакли:

капсулалар

100 мг: оқ рангли қаттиқ желатин капсулалар № 3 300 мг: сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар №1 400 мг: тўқ сариқ рангли қаттиқ желатин капсулалар №0 Капсуланинг ичидаги: оқ рангли кукун.

тутқаноққа қарши восита.

N03AX12.

катталар ва 12 ёшдан бошлаб болалар: иккиламчи тарқалган ёки усиз парциал тиришишларни мажмуавий даволашда;катталарда: диабетик нейропатиядаги оғриқли синдром, постгерпетик невралгияда қўлланади.

Ичга, овқат қабул қилишдан қатъий назар ёки овқат билан бирга буюриш. Агар дозани пасайтириш, препаратни бекор қилиш ёки уни муқобил воситага алмаштиришнинг зарурати бўлса, буни аста-секин, минимум бир ҳафта давомида қилиш керак. Ҳолсизланган беморларда, шунингдек умумий ҳолати оғир, тана вазни паст пациентларда, аъзоларни кўчириб ўтказилгандан кейин, дозани ошириш аста-секин 100 мг дозани ишлатилиш билан ўтказилади. Катталардаги нейропатик оғриқ Бошланғич доза уч марта тенг дозалар билан суткада 900 мг ни ташкил қилади, зарурати бўлганида доза аста-секин суткада 3600 мг максималга оширилади. Даволашни бирдан суткада 900 мг дозадан бошлаш мумкин (300 мг дан суткада 3 марта) ёки биринчи 3 кун ичида дозани аста-секин суткада 900 мг гача қуйидаги схема бўйича ошириш мумкин: 1-куни: 300 мг препарат суткада 1 марта 2-куни: 300 мг дан суткада 2 марта 3-куни: 300 мг дан суткада 3 марта Катталарда ва 12 ёшдан ошган болалардаги парциал тиришишлар Самарали доза суткада 900 дан 3600 мг гача. Даволашни суткада 3 марта биринчи кун 300 мг дозадан ёки юқорида таърифланганидек аста-секин 900 мг гача схема бўйича бошлаш мумкин (”Катталардаги нейротропик оғриқ» бўлимига қаранг). Кейинчалик доза суткада 3600 мг гача оширилиши мумкин (3 тенг қабулга бўлинган). Препаратни уч марта қабул қилишдаги дозалар орасидаги максимал интервал тиришишларнинг қайта бошланишидан сақланиш учун 12 соатдан ошмаслиги керак . Плазмадаги габапентиннинг концентрациясини назорат қилиш зарурати йўқ. У бошқа тутқаноққа қарши препаратлар билан, плазмадаги унинг концентрациясини ўзгаришини ёки бошқа тутқанаққа қарши препаратларнинг зардобдаги концентрациясини ҳисобга олмасдан мажмуада ишлатилиши мумкин Буйрак етишмовчилигида дозаларни танлаш. Буйрак етишмовчилиги бўлган беморларда габаментиннинг дозасини жадвалга мувофиқ пасайтириш тавсия қилинади: Креатинин клиренси (мл/мин)Суткалик доза(мг/сут) уч қабул учун>80900-360050-79600-180030-49300-90015-29150*-600<15150*-300 *300 мг дан кун ора буюрилади. Гемодиализдаги пациентлар учун тавсия. Гемодиализ бўлган ва олдин габапентин қабул қилмаган беморларга препаратни 300- 400 мг тўйинтириш дозасини буюриш тавсия қилинади, кейинчалик гемодиализ сеансини ҳар 4 соатидан сўнг 200-300 мг дан буюрилади. Ҳолсизланган пациентларда, умумий холати оғир, кам тана вазни паст ва аъзолар трансплантациясидан кейинги бўлган беморларда дозани ошириш аста-секин 100 мг дозадан фойдаланиб ўтказилиши керак.

Юрак-томир тизими: вазодилатация симптомлари ёки артериал босимни ошиши, юрак уриши. Овқат ҳазм қилиш йўллари: метеоризм, анорекция, гингивит, қоринда оғриқ, қабзият, тишларнинг касалликлари, диарея, диспепсия, иштаҳанинг ошиши, оғиз ёки халқумнинг  қуруқлиги, кўнгил айниши, қусиш, “жигар” трансиминазалари фаоллигини ошиши, гепатит, сариқлик, панкреатит. Қон тизими, лимфатик тизим: пурпупа (кўпинча у жисмоний жароҳатда пайдо бўлган қонталашлар сифатида таърифланади), лейкопения, тромбоцитопения. Суяк-мушак тизими: артралгия, белда оғриқ, суякларнинг юқори синувчанлиги, миалгия. Нерв тизими: бош айланиши, бош оғриғи, гиперкинезлар, мушак дискенезияси ва дистонияси, хореоатетоз; рефлексларнинг зўрайиши, сусайиши ёки йўқлиги, дизартрия, атакция, нистагм, парастезиялар, тиришишлар, онгни чалкашиши, юқори чарчоқлик, астения, амнезия, депрессия, фикрлашнинг бузилиши, душманлик, эмоционал лабиллик, уйқусизлик, хавотирлик, уйқучанлик, галлюцинациялар. Нафас тизими: пневмония, бронхит, ҳансираш, респиратор инфекциялар, йўтал, фарингит, ренит. Тери ва тери ости тўқималари: акне, терини қичишиши, тери тошмаси, периферик шишлар, кўпшаклли экссудатив эритема (шу жумладан Стивенс-Джонсон синдроми). Сийдик таносил тизими: сийдик йўлларининг инфекцияси, импотенция, сийдикни тутаолмаслик, ўткир буйрак етишмовчилиги. Сезги аъзолари: кўришни бузилиши, амблиопия, диплопия, қулоқларда шовқин, отит. Бошқалар: иситма, вирусли инфекция, тана вазнининг ошиши, қандли диабети бўлган беморларда қон плазмасидаги глюкоза даражасини лабиллиги, турли хил жойлашган оғриқлар.

Морфин: габапентин ва морфин бирга қабул қилинганида, морфин габапентин қабул қилинишидан 2 соат олдин қабул қилинганида габапентиннинг “концентрация вақт”(АУС) фармакокинетик эгри чизиғи остидаги майдоннинг ўртача қийматини, габапентин билан монотерапияси солиштирганда 44% ошиши кузатилган, бу оғриқ поғонасини ошиши (прессор совитиш синамаси) билан ассоциацияланган. Бу ўзгаришнинг клиник аҳамияти аниқланмаган, бунда морфиннинг фармакокинетик характеристикаси ўзгармаган. Габапентин морфин билан бирга қабул қилинганида морфиннинг ножўя самаралари, морфин плацебо билан  қабул қилингандагидан фарқ қилмайди. Габапентин ва фенобарбитал, фенитоин, валпроат кислотаси, карбамазепинларнинг ўзаро таъсири аниқланмаган. Мувозанат ҳолатидаги габапентиннинг фармакокинетикаси соғлом одамларда ва бошқа тутқаноққа қарши воситалар қабул қилаётган пациентларда бир хил. Габапентинни норетиндрон ва/ёки этинилестрадиол сақловчи перорал контрацептивлар билан бир вақтда қўллаш иккала компонентнинг фармакокенитикасини ўзгаришлари билан бирга кечмаган. Габапентин алюминий ва магний сақловчи антацидлар билан бир вақтда қўлланганида, габапентиннинг биокираолишлигини 20% га камайиши кузатилади. Габапентинни антацад қабул қилинганидан кейин 2 соат ўтгач қабул қилиш тавсия этилади. Пробенецид габапентиннинг буйрак экскрециясига таъсир қилмайди. Циметидин билан бирга қабул қилинганидаги габапентин буйрак экскрецияси қисман пасайиши эҳтимол клиник аҳамиятга эга эмас.

Гарчи тиришишларни ривожланиши билан бекор қилиш синдроми габапентин билан даволашда аниқланмаган бўлса ҳам, шунга қарамасдан, ТҚП воситалари билан даволашни кескин бекор қилиш порциал тутқаноғи бўлган беморларда тиришишларни ривожланишини қўзғатиши мумкин (“Қўллаш усули ва дозалари” га қаранг). Абсанс-тутқаноқни даволашда габапентин самарали восита ҳисобланмайди. Морфин билан бирга даволаш талаб қилинган пациентларда, габапентиннинг дозаларини ошириш талаб қилиниши мумкин. Бунда пациентларни уйқучанлик каби марказий нерв тизимининг белгиларини ривожланиши бўйича синчков кузатувини таъминлаш керак. Бундай ҳолда габапентин ёки морфиннинг дозасини адекват пасайтирилиши керак (“Дориларнинг ўзаро таъсири” га қаранг). Лаборатор текширувлари Габапентин бошқа тиришишга қарши воситаларга қўшилганида сийдикда оқсилни Амес Н-Мултистих СГÒ, тест-тасмаси ёрдамида аниқлашда сохтамусбат натижалар қайд этилган. Сийдикда оқсилни аниқлаш учун спецификроқ бўлган сулфацил кислотасини преципитацияси усулидан фойдаланиш тавсия этилади. Ҳомиладорликда ва лактацияда қўлланилиши Ҳомиладор аёлларда препаратни қўллаш бўйича маълумотлар йўқ, шунинг учун габапентинни ҳомиладорлик вақтида, фақат агар она учун тахмин қилинаётган фойда ҳомила ва янги туғилган чақалоқ (ривожланиш нуқсонлари, ақлий ва жисмоний ривожланишини секинлашиш) мумкин бўлган хавфидан устун бўлган ҳолда ишлатиш керак. Габапентин кўкрак сути билан чиқарилади, шунинг учун даволаниш вақтида эмизишдан воз кечиш лозим. Ательени бошқариш ва техникадан фойдаланиш қобилиятига таъсири Пациентлар ательени бошқариш, шунингдек психомотор реакциялар тезлиги талаб қилувчи ишларни бажаришдан сақланишлари лозим. Препарат болалар олаолмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати ўтгач қўлланилмасин.

25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Симптомлари: бош айланиши, диплопия, нутқни бузилиши, уйқучанлик, летаргия, диарея и бошқа ножўя самараларининг яққоллигини кучайиши. Даволаш: меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмирни қабул қилиш, симптоматик даволаш. Оғир буйрак етишмовчилиги бўлган беморларга гемодиализ кўрсатилиши мумкин.

Рецепт бўйича

Капсулалар 100 мг, 300 мг, 400 мг дан, 10 капсуладан блистерда, 2, 5 ёки 10 блистер қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

3 йил.