ФДПМедлаcрецепт билан

Таркиби:

5 г кукун қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: 5 г Д-фруктозо-1,6-дифосфатнинг натрийли тузи (3,75 г фруктозо-1,6-дифосфор кислотасига эквивалент, стерил кукун). Эритувчининг бир флакони қуйидагиларни сақлайди: стерил инекция учун сув, 50 мл.

Тасир этувчи модда(ХПН):

фруктозо-1.6-дифосфат

Препаратнинг савдо номи:

ФДПМедлаc

Фармакалогик гуруҳи:

Юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун препаратлар. Бошқа кардиотоник препаратлар.

Дори шакли:

вена ичига юбориш учун эритма тайёрлаш учун лиофилизация қилинган кукун.

оқ ёки бироз сарғиш рангли кристалл кукун.

Юрак-қон томир тизими касалликларини даволаш учун препаратлар. Бошқа кардиотоник препаратлар.

S01ЕV07

250 мг/кг дозада инфузиядан кейин 5 минутдан сўнг ўлчанган плазмадаги ФДП концентрацияси 770 мг/л ни ташкил қилган. Инфузия тугаганидан сўнг 80 минутдан кейин плазмада ФДП аниқ миқдорларда аниқланмади. Қон плазмасидан ярим чиқарилиш даври 10 минутдан 15 минутгача тебранади. ФДП қон томирлари ҳавзасидан ташқаридаги тўқималарда тарқалиши ҳамда эритроцитар ва плазматик фосфатазалар таъсири остида анорганик фосфат ва фруктозагача гидролизланиши туфайли плазмада аниқланмайди.

ўткир миокард инфарктимиокард инфаркти, жароҳатлар, қон кетишлар, импульсларда ва оғир инфекциялардаги шок ҳолатларисурункали юрак етишмовчилигимиокарднинг интраоперацион ишемияситурли соҳалардаги ишемия (шу жумладан оёқларнинг оғир ишемияси)мия қон айланишини ўткир бузилишиметаболизм бузилиши оқибатидаги гипофасфатемия (алкоголли қарамлик, озиб кетиш, нафас етишмовчилиги, қон оксигенациясини пасайиши, нейролептиклар билан дозани ошириб юборилиши).массив трансфузия (кўп миқдорда қон қуйиш) оқибатидаги ва юракдаги операцияларда, парентерал озиқланишда, жигардаги операциялар, оғир куйишларда экстракорпорал қон айланишида дифосфоглицератнинг заҳиралари тугагандагипотензия ёки тўқималар оксигенациясини пасайиши, аъзоларни кўчириб ўтказиш (буйрак, жигар) каби жаррохлик аралашувларда асоратларни олдини олиш учунспорт тиббиётида жадал юкламадан кейин сарф этилган энергияни тиклаш учунжисмоний ўта зўриқиш синдромини ривожланишини олдини олиш, экстремал жисмоний юкламаларга кўникишни яхшилаш.

ФДП фақат вена ичига юбориш учун мўлжалланган. Вена ичига тез қуйиш учун (тахминан минутига 1 г тезликда, бу минутига 10 мл га мувофиқ келади) 5 г ФДП, 10% ли эритма олиш учун солиб қўйилган 50 мл эритувчида эритилади. Тавсия этилган суткалик доза ва даволаш давомийлиги ҳолатининг оғирлигига қараб аниқланади. Ўткир ҳолатларда препаратни одатда 125-175 мг/кг (суткада 2 флаконга мос келади) ҳисобидан юборилади, максимал 250 мг/кг юборилади. Юқорироқ дозаларни юбориш зарурати туғилганда, умумий суткалик дозани 2 марта юборишга бўлиш керак. Сурункали ҳолатларда – тана вазнининг кг га 75 мг дан то 160 мг гача юборилади (суткада ФДП 5 г нинг 1-2 флаконига мос келади). Интраоперацион миокард ишемиясида айнан юборишдан олдин препаратни кардиоплегик эритма таркибига қўшилади. Жарроҳлик аралашувларидан олдин ва операциядан кейин 1-2 кун давомида суткада 1 флакондан 3-5 кун давомида юбориб инфузиянинг профилактик курсини ўтказиш тавсия этилади. Гипофосфатемияни даволаш учун, фосфорни керагидан ортиқ ҳосил бўлишидан сақланиш учун, буюриладиган модда миқдори танқисликнинг яққоллигига боғлиқ бўлиши керак. Болалар учун дозалаш тана вазнига мувофиқ тарзда белгиланади. Бир грамм ФДП 4,6-4,8 ммол ноорганик фосфат сақлайди. Муҳим! Тайёрланган эритмани фақат бир марта ишлатиш мумкин. Қўллашдан кейин ҳар қандай қолган модда миқдори ташлаб юборилиши керак.

Жуда кам ҳолларда турли оғирлик даражасидаги аллергик реакциялар. Минутига 10 мл тезликда қуйиш ҳолларида юзни қизариши, юракни тез-тез уриши, оёқ-қўл бармоқларини увишиши кузатилиши мумкин. Препаратни  қўллаш вақтида ҳар қандай ножўя самаралар пайдо бўлганида дарҳол даволовчи шифокорга мурожаат қилиш лозим.

Препаратга маълум ўта юқори сезувчанлик, гиперфосфатемия, буйрак етишмовчилиги.

ФДП нинг бошқа дори препаратлари билан ўзаро таъсири аниқланмаган. Мутаносиблиги: ФДП ни пҲ 5,5 да эримайдиган бошқа препаратлар, шунингдек калций тузларининг ишқорий эритмалари билан аралаштириш мумкин эмас.

Креатинин клиренси минутига 50 мл дан кам бўлган пациентларда, қонда фосфатлар даражасини доимо назорат қилиш лозим. Илк ёшдаги болаларда препарат фақат зарурати бўлган ҳолларда ва жиддий тиббий назорат остида ишлатилиши лозим.

Ҳомиладорликнинг учинчи уч ойлигида ҳомиладор аёлларни ФДП билан даволаш ҳеч қандай ножўя самаралар кузатилмаган.

25оС дан юқори бўлмаган ҳона ҳароратида сақлансин. Шикастланган ўрамдаги препарат ишлатилмасин.

Дозани ошириб юбориш ҳолатлари хақида хабар берилмаган.

Рецепт бўйича

5 г препарат 100 мл ҳажмли, резина қопқоқ билан мустаҳкамланган ва “флип-офф” халқали алюмин қопқоқ билан ўралган ИИ тур рангсиз шишали флаконда. 50 мл эритувчи резина қопқоқ билан мустаҳкамланган ва “флип-офф” халқали алюмин қопқоқ билан ўралган ИИ тур рангсиз шишали флаконда. Препаратли 1 флакон, эритувчили 1 флакон, стерил полиетилен пакетда вена ичига юбориш учун тизимча билан тўпламда, давлат ва рус тилларидаги тиббиётда қўллаш бўйича йўриқнома билан бирга тахланадиган картон қутига жойланади.

Тўғри сақлаш шароитида 3 йил.