Eхинакс

Таркиби:

Ҳар бир юмшоқ желатин капсула қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: прессланган эхинацеа шарбатининг кукуни                   140 мг; 6300 мг янги эхинацеа ўсимлиги (Эчинаcэа пурпуреа) га эквивалент. ёрдамчи моддалар: соя мойи, гидратланган ўсимлик мойи, коллоид кремний диоксиди, лецитин (35% РС), желатин, глицерин, тозаланган сув, титан диоксиди, ФД&C Ред №40, бриллиант кўки.

Тасир этувчи модда(ХПН):

прессланган эхинацеа шарбатининг кукуни

Препаратнинг савдо номи:

Eхинакс

Фармакалогик гуруҳи:

иммуномодулятор восита.

Дори шакли:

капсулалар

овалсимон, тиниқ бўлмаган бинафша рангли юмшоқ желатин капсулалар.

иммуномодулятор восита.

L03AX

Шамоллашда ва нафас йўлларининг сурункали инфекцияларида самарани бир маромда сақлаб турувчи даволаш учун қўлланадиган иммуностимулятор воситадир.

Препаратнинг афзаллиги бўлиб уни ўсимликлардан олинишидир, бу баъзи дори воситаларига хос бўлган бош айланиши каби ножўя самараларни деярли холислигидан далолат беради. Симптомлар аниқланганида даволовчи шифокор билан маслаҳатлашинг. Кам ҳолларда юқори сезувчанлик реакциялари, масалан тери реакциялари кузатилган.

препаратнинг ҳар қандай компонентига, шунингдек Астераcэаэ оиласига мансуб бўлган ўсимликларга, жумладан арника гуллари, мойчечак гуллари, дасторбош, амброзия, қўқонгул ва хризантема гулларига юқори сезувчанликда;туберкулёз, лейкоз, коллагеноз, тарқоқ склероз, ОИЦ, ОИТВ каби авж олиб борувчи тизимли касалликларда;бошқа аутоиммун касалликларида қўллаш мумкин эмас.

Маълумотлар йўқ. Умумий тиббиёт амалиётида қабул қилинганидек ҳомиладорлик ва лактация даврида тиббий маслаҳациз препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Маълумотлар йўқ. Умумий тиббиёт амалиётида қабул қилинганидек ҳомиладорлик ва лактация даврида тиббий маслаҳациз препаратни қўллаш мумкин эмас. Препарат болалар ололмайдиган жойда сақлансин ва яроқлилик муддати тугаганидан сўнг ишлатилмасин.

Қуруқ, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Eхинацеянинг тавсия этилган дозалари ёки қўллаш давомийлиги ошириб юборилганида меъда-ичак йўллари фаолиятини бузилиш симптомлари (кўнгил айниши, қусиш), нерв қўзғалувчанликни ошиши, уйқуни бузилиши ривожланиши мумкин. Дозаси ошириб юборилганида препаратни қабул қилишни тўхтатиш ва симптоматик ва самарасини тутиб турувчи даволашни бошлаш керак.

Рецепциз

10 капсуладан алюмин фолга ва ПВХ контур уяли ўрамда. 3 контур уяли ўрам қўллаш бўйича йўриқномаси билан бирга картон қутида.

2 йил.