Препаратни 0,2 мг/кг дан кўпроқ юборилганда қуйидаги симптомлар юзага келиши мумкин: толиқиш, юрак уришини тезлашиши ва артериал босимни ошиши.
Дозани ҳаддан ташқари ошириб юборилганда, айниқса болаларда (масалан препаратнинг юқори дозалари тўсатдан ютиб юборилганда), марказий нерв тизими ва юрак-қон томир тизимини рағбатлантирилиши ва сусайиши алмашиб кузатилиши мумкин.
Марказий нерв тизимини рағбатлантирилиши симптомлари бўлиб безовталик, қўзғалиш, галлюцинациялар ва оғир ҳолатларда – тиришишлар ҳисобланади.
Марказий нерв тизимини сусайиши симптомлари бўлиб тана ҳароратини пасайиши, ҳолсизлик, уйқучанлик ва энг оғир ҳолатларда – кома ҳисобланади.
Шунингдек қорачиқларни торайиши ёки кенгайиши, терлаш, оқариш, цианоз, кўнгил айниши, тахикардия, брадикардия, аритмия, асистолия, артериал босимни пасайиши, қон айланишини бузилиши, ўпка шиши, нафас олишни бузилиши ва апноэ, бош оғриғи, тиришишлар, периферик қон томирларни торайиши, қўл-оёқларни совуши, бронхооспазм каби симптомлар юзага келиши мумкин.
Дозани ошириб юборилиши, айниқса болаларда марказий нерв тизимига аҳамиятли таъсир кўрсатиши мумкин, шу жумладан тиришишлар, кома, брадикардия, апноэ ва артериал босимни ошиши, улар вақт ўтиши билан камайиши билан алмашинади.
Дозани оғир ошириб юборилишини (>1 мг/кг) даволашни қўллагандан кейин 1 соат давомида бошлаган афзал.
Эрта муддатларда даволаш – меъдани ювиш, фаоллаштирилган кўмир қабул қилиш; нафас олиш ва қон айланишини назорат қилиш; зарурати бўлганида – ўпкани сунъий вельветяцияси, кислород билан таъминлаш.
Тиришишларни даволаш учун тиришишга қарши препаратлар, масалан бензодиазепам, артериал босимни пасайтириш учун – носелектив α-блокаторлар (масалан доксазоцин, теразоцин) қўллаш керак.
Қон томирларни торайтирувчи воситаларни қўллаш мумкин эмас.
Атропин фақат артериал босимни пасайиши билан кечувчи клиник яққол брадикардия ҳолатида қўлланади.