Eвкалипт Фармстандарт rasmini ko'rish

Таркиби:

Битта баллон қуйидагиларни сақлайди: фаол моддалар: сулфаниламид натрий – 0,750 г, судьяиазол натрий пентагидрати – 0,750 г, тимол – 0,015 г, эвкалипт мойи – 0,015 г, қалампир ялпиз мойи – 0,015 г. ёрдамчи моддалар: 95% ли этанол (этил спирти) – 1,800 г, натрий сахаринати – 0,045 г, глицерол (глицерин) – 2,100 г, полисорбат-80 (твин-80) – 0,900 г, тозаланган сув – 30 мл гача, азот – 0,3 г дан 0,4 г гача.

Препаратнинг савдо номи:

Eвкалипт Фармстандарт

Фармакалогик гуруҳи:

ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

Дори шакли:

маҳаллий қўллаш учун аэрозол

Сиқилган газ босими остидаги узлуксиз таъсирга эга клапанли баллонда бўлган  оқ-сариқдан тўқ-сариқ ранглигача бўлган тиниқ суюқлик. Препарат баллондан чиқишида тимол ва ментолга хос ҳидли оқим ҳосил қилади.

ЛОР аъзолари касалликларини даволаш учун восита.

R02AA20

Тонзиллит, фарингит, ларингит, афтоз стоматитда қўлланади.

Маҳаллий қўлланади. Баллондан ҳимоя қалпоқчасини олиб, воситани оғиз бўшлиғига 1-2 секунд давомида пуркалади. Оғиз олдиндан қайнаган сувда чайилади ва суткада 3-4 марта пуркалади.

Аллергик реакциялар, томоқда қисқа муддатли ачишиш ёки қирилишни ҳис этиш кузатилади. Ножўя реакциялар пайдо бўлганда препаратни қўллашни бекор қилиш ва шифокорга мурожаат этиш керак.

Препаратнинг компонентларига ўта юқори сезувчанлик; ҳомиладорлик, эмизиш даври; 3 ёшгача бўлган болаларда қўллаш мумкин эмас.

Бошқа дори препаратлари билан мутаносиб, клиник аҳамиятли ўзаро таъсири тўғрисида маълумотлар мавжуд эмас.

Eвкалипт препаратини болаларда фақат шифокор тавсияси бўйича қўллаш мумкин! Болаларда, препаратни аэрозол қўлланганида оғиздаги ёт жисмга (аппликаторга) қаршилик кўрсатмайдиган ва препарат сепилганида нафасни тутиб тураоладиган ёшда бўлганларида қўллаш мумкин. Баллон очилмасин ва қиздирилмасин Препаратни юбориш вақтида баллон вертикал ҳолатда ушлаб туриш керак (расмга қаранг)!

Ҳомиладорлик ва эмизиш даврида Эвкалипт препаратини қўллаш мумкин эмас. Препаратнинг таркибига маҳаллий қўлланилганда йўлдош орқали ўтадиган, ҳомила қонида аниқланадиган сулфаниламидлар киради. Тератоген таъсир ривожланиши мумкин. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида, эмизишни тўхтатиш керак; кўкрак сутига ўтади, янги туғилган чақалоқларда ядровий сариқлик чақириши мумкин.

25ºС дан юқори бўлмаган ҳароратда сақлансин.

Ичга қабул қилинганидаги ўткир заҳарланиш белгилари: кўнгил айниши, қусиш, меъдада оғриқлар. Жабрланган дарҳол шифокорга мурожаат қилиши керак. Доза ошириб юборилганида кўриладиган ёрдам чоралари: препаратни меъда-ичакдан йўқотиш (меъдани ювиш, сунъий тарзда қустириш, тузли сурги воситаларни ишлатиш, клизма, ичак адсорбентларини – фаоллаштирилган кўмирни қўллаш), симптоматик даволаш. Зарурати бўлганида оксигено- ва трансфузион даволаш ўтказилади.

Рецепциз

Маҳаллий қўллаш учун аэрозол. 30 мл дан узлуксиз таъсирга эга клапанлар ва ҳимоя қалпоқчалари билан таъминланган, моноблокли алюмин аэрозол баллонларда. Ҳар бир баллон пуркагич ва давлат ва рус тилларидаги қўллаш йўриқномаси билан картон қутига жойланади.

3 йил.