Eуфиллинрецепт билан rasmini ko'rish

Таркиби:

1 мл препарат қуйидагиларни сақлайди: фаол модда: аминофиллин – 24 мг; ёрдамчи моддалар: этилендиамин, инекция учун сув.

Тасир этувчи модда(ХПН):

аминофиллин (аминопҳйллине)

Препаратнинг савдо номи:

Eуфиллин

Фармакалогик гуруҳи:

бронхолитик восита.

Дори шакли:

вена ичига инекция учун эритма

тиниқ, рангсиз суюқлик.

бронхолитик восита.

R03DA05

Катталарда 60% эуфиллин ва янги туғилган чақалоқларда 36% эуфиллин плазма оқсиллари билан боғланади, қон ва мушак тўқималарида тақсимланади, йўлдош ва гематоэнцефалик тўсиқ орқали ўтади. Препаратнинг 90% жигарда метаболизмга учрайди. Метаболитлари буйрак орқали чиқарилади, 7-13% препарат ўзгармаган кўринишда чиқарилади. Ярим чиқарилиш даври 5-10 соатни ташкил қилади.

Бронхиал астма ва турли этиологияли бронхоспазм (асосан хуружларни бартараф этиш учун); кичик қон айланишида гипертензия, юрак астмаси, айниқса хуружлар бронхоспазм ва Чейн-Стокс типида нафас олишни бузилишлари билан кечганида; церебрал қон томир хуружлари ва бош мияда қон айланишини яхшилаш учун; бош мияда қон айланишини сурункали бузилишларида қўлланади.

Вена ичига инекция йўли билан юборилади. Секин юборилсин! Юбориш тезлиги минутига 2 мл ни ташкил қилади. Катталар учун энг юқори дозалари: бир марталик –    0,25 г (10 мл), суткалик – 0,5 г (20 мл). Болалар учун энг юқори дозалари: бир марталик – тана вазнига 2,5 мг/кг, суткалик – тана вазнига 5 мг/кг ни ташкил қилади.

Меъда-ичак йўллари томонидан: жиғилдон қайнаши, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллигини зўрайиши. Марказий нерв тизими томонидан: бош оғриғи, ҳавотирлик, бош айланиши, уйқусизлик, тремор. Юрак-қон томир тизими томонидан: юрак ритмини бузилиши, стенокардия хуружлари сонини ошиши, артериал босимни ҳатто коллапсгача пасайиши – вена ичига тез юборилганда. Аллергик реакциялар: тери тошмаси, тери қичишиши, иситмали реакциялар.

Артериал босимни пасайиши, пароксизмал тахикардия, экстрасистолиялар, тутқаноқ, миокард инфарктида қўллаш мумкин эмас.

Eфедрин, бета-адреностимуляторлар, кофеин ва фуросемид препаратнинг таъсирини кучайтиради. Фенобарбитал, фенитоин, рифампицин, изониазид, карбамазепин ёки сулфинпиразон билан мажмуада қўлланилганда эуфиллиннинг самарадорлигини пасайиши кузатилади, бу препаратнинг қўлланилаётган дозаларини оширишни талаб этиши мумкин. Препарат литий карбонати ва бета-адреноблокаторларнинг терапевтик самараларини сусайтиради. Бета-адреноблокаторларни буюриш эуфиллиннинг бронхларни кенгайтирувчи таъсирига тўсқинлик қилиш ва бронхоспазм чақириши мумкин. Эуфиллин сийдик ҳайдовчи воситаларнинг таъсирини кучайтириши мумкин. Препаратни декстроза эритмалари билан қўллаш мумкин эмас, глюкоза, фруктоза ва левулеза эритмалари билан номутаносиб.

Жигар ва буйрак функциясини яққол бузилишлари, меъда ва ўн икки бармоқ ичак яра касаллиги бўлган пациентларда препарат эҳтиёткорлик билан буюрилади.

Препаратни ҳомиладорлик даврида қўллаш зарурати бўлганида она учун кутилаётган фойда ва ҳомила учун потенциал хавфини солиштириш керак. Препаратни лактация даврида қўллаш зарурати бўлганида эмизишни тўхтатиш керак.

Ёруғликдан ҳимояланган жойда, +25°С дан юқори бўлмаган ҳароратда.

Доза ошириб юборилганда юз терисининг гиперемияси, уйқусизлик, ҳаракат қўзғалиши, ҳавотирлик, анорекция, диарея, кўнгил айниши, қусиш, эпигастрал соҳада оғриқ, меъда-ичак йўлларидан қон кетиши, тахикардия, юрак қоринчалари аритмиялари, тремор, тарқалган тиришишлар, гипервентиляция, артериал босимни ҳаддан ташқари пасайиши кузатилади. Дозани ошириб юборилишини даволаш клиник манзарага боғлиқ, препаратни бекор қилиш, уни организмдан чиқарилишини рағбатлантириш ва симптоматик воситаларни буюришни ўз ичига олади.

Рецепт бўйича Улашиш: 10 513 Виеwс

5 мл ёки 10 мл дан ампулаларда. 10 ампуладан қўллаш бўйича йўриқномаси билан ўрамда.

3 йил.