Eтопозид Эбеверецепт билан rasmini ko'rish

Препаратнинг савдо номи:

Eтопозид Эбеве®

Фармакалогик гуруҳи:

подофиллотоксин ҳосилалари

подофиллотоксин ҳосилалари

L01CB01 Etopozid podofillinning yarim sintetik lipofil hosilasi hisoblanadi; kuchli tsitotoksik ta’sirga va dozaga bog‘liq samaraga ega. Ta’sir etish mexanizmi topoizomeraza II (DNK zanjirlarini ochuvchi ferment) ga ta’siri va terminal fazada DNK sintezini susaytiradi, shu orqali DNK ni bittali va ikkitali zanjirlari parchalanishiga asoslangan. Hujayralar o‘limi etopozidning kontsentratsiyasi va ta’sir etish davomiyligiga bog‘liq. Etopozid hujayra fazasiga spetsifiklikka ega hujayra tsiklining S-fazada va dastlabki G2 fazad bloklaydi. U ma’lum bo‘lgan podofillotoksiinlardan shu bilan farq qiladiki, metafazada to‘planmaydi, lekin hujayralar bo‘linishini bloklaydi va hujayralarning bo‘linish fazasida o‘limga olib keladi.

Eтопозиднинг фармакокинетикаси ҳар хил пациентларда аҳамиятли даражада фарқ қилади. Этопозиднинг тақсимланиши тезда амалга ошади, плазма оқсиллари билан боғланиши тахминан 94% ни ташкил этади. Плазмадан чиқиб кетиш кинетикаси биоэкспоненциал эгри чизиқ билан тавсифланади ва икки фазали жараён деб таърифлаш мумкин; ярим чиқарилишнинг бошланғич даври тахминан 1,5 соат ва терминал ярим чиқиб кетиш даври 4-11 соатга тенг. Тақсимланишнинг ўрта ҳажми тахминан тана вазнининг 32% ташкил этади. Этопозид нисбатан кўп бўлмаган миқдорда орқа мия суюқлигидан ўтади. Юборилган дозанинг тахминан 45% сийдик орқали чиқарилиб юборилади, учдан икки қисми организмдан 72 соат давомида чиқиб кетади. Фенилбутазон, натрий салицилати, ацетилсалицил кислотаси этопозиднинг оқсиллар билан боғланишига таъсир этиши мумкин.

Eтопозид Эбеве венага юбориладиган ўсмаларга қарши препарат ҳисобланади. Уни мажмуавий даволашда қуйидаги онкологик касалликларни даволашда фойдаланилади: майда ҳужайрали ўпка раки;тухумдонниг рефрактер семеном бўлмаган раки;ўткир миеломоноцитар ва миелоцитар лейкоз (АМЛ, ФАБ-тип ости М4 ёки М5), индукцион химотерапия самара бермаганда;ўтиб кетган босқичдаги майда ҳужайрали бўлмаган ўпка ракини паллиатив даволаш;стандарт даволаш самара бермаганда Ходжкин касаллигининг кечки босқичини реиндукцион даволаш;юқори даражада хавфли ноходжкин лимфомани индукцион даволаш;юқори даражада хавфли хориокарциномани индукцион ва реиндукцион даволаш.

Болалар ололмайдиган, ёруғликдан ҳимояланган жойда, 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда, оригинал ўрамда сақлансин. Суюлтирилгандан кейин турғунлиги 0,9% ли физиологик эритмада 0,2 мг/мл концентрациягача суюлтирилган Этопозид Эбевенинг инфузия учун эритмасига музлатгичда (2-80С) ёки хона ҳароратида 7 кундан кўп сақланмасин. 5% ли глюкоза эритмаида 0,2 мг/мл концентрациягача суюлтирилган Этопозид Эбевенинг инфузия учун эритмаси музлатгичда (2-80С) ёки хона ҳароратида 14 кундан кўп сақланмасин. 0,9% ли физиолигик эритма ёки 5% ли глюкоза эритмасида 0,3 мг/мл концентрациягача суюлтирилган Этопозид Эбевенинг инфузия учун эритмаси музлатгичда (2-80С) 7 кундан ортиқ сақланмасин. 0,9% ли физиолигик эритма ёки 5% ли глюкоза эритмасида 0,4 мг/мл концентрациягача суюлтирилган Этопозид Эбевенинг инфузия учун эритмаси музлатгичда (2-80С) ёки хона ҳароратида 24 соатдан кўп сақланмасин. Микробиологик нуқтаи назаридан суюлтирилган эритма зудлик билан ишлатилиши керак. Акс ҳолда препарат ишлатулгунича сақлаш шароити ва вақтига истеъмолчи жавобгар ҳисобланади. Назоратланган ва валидацияланган асептик шароитда амалга оширилган суюлтириш ҳолатларидан ташқари, суюлтирилган эритма 250С дан юқори бўлмаган ҳароратда 24 соатдан кўп бўлмаган вақтда сақлансин.

Галобутилкаучук тиқин, алюмин сиқувчи қопқоқли, рангли пластик қопқоқли жигарранг шиша (И синф) флаконлар. Шиша флаконлар қўллаш бўйича йўриқнома билан картон қутиларга жойланган 1 флакон х 2,5 мл/50 мг 1 флакон х 5 мл/100 мг 1 флакон х 10 мл/200 мг 1 флакон х 20 мл/400 мг Ўрамларнинг барча ўлчамлари сотувда бўлмаслиги мумкин.

3 йил. Ўрамда кўрсатилган яроқлилик муддати ўтгандан кейин ишлатилмасин.