Қон яратиш аъзолари томонидан: миелосупрессия юборилаётган дозага боғлиқ бўлиб, этопозиднинг дозасини чекловчи асосий токсик кўриниши ҳисобланади.
Гранулоцитлар миқдорининг максимал пасайиши одатда препарат юборилганидан кейинги 7-14 кунлари кузатилади.
Тромбоцитопения камроқ пайдо бўлади ва тромбоцитлар миқдорининг максимал пасайиши этопозид юборилганидан кейинги 9-16 кунлари кузатилади.
Қон кўрсатгичларини тикланиши одатда стандарт доза юборилганидан кейинги 20 куни тикланади.
Анемия кам ҳолларда кузатилади.
Овқат ҳазм қилиш тизими томонидан: қўнгил айниши ва қусиш тахминан 30-40% пациентларда пайдо бўлади, ўртача характерга эга ва одатда препаратни бекор қилишга олиб келмайди.
Бу ножўя самараларини назорат қилиш учун қусишга қарши препаратлар кўрсатилган.
Бундан ташқари, диарея, қорин оғриғи, стоматит, эзофагит, дисфагия, анорекция аниқланади.
Этопозиднинг юқори дозалари қўлланганида вақтинчалик гипербилирубинемия, “жигар” трансаминазалари ва ишқорий фосфатаза фаоллигини ошиши кузатилиши мумкин.
Юрак-қон томир тизими томонидан: вена ичига тез юборилганида 1-2% беморларда артериал босимни вақтинчалик пасайиши аниқланади, у одатда юбориш тўхтатилганида ва суюқликлар юборилганида ёки бошқа тутиб турувчи даволашда тикланади.
Этопозидни юборишни қайта тиклашнинг зарурати бўлганида, юбориш тезлигини пасайтириш керак.
Аритмия ва инфаркт пайдо бўлишини холлари кам ҳолларда кузатилган.
Иммун тизими томонидан: этни увишиши, иситма, тахикардия, бронхоспазм, ҳансираш ва артериал босимни ошиши каби анафилактик реакцияларни эслатувчи симптомлар.
Бу реакциялар одатда этопозидни юбориш вақтида ёки дарҳол юборилганидан кейин кузатилади ва юбориш тўхтатилганида ва глюкокортикостероидлар ёки антигистамин дори воситалари қўлланганида тўхтайди.
Препарат бекор қилинганидан кейин нафасни тикланиши билан апноэ ва бронхоспазмнинг тўсатдан ўлим билан якунланувчи ҳоллари аниқланган.
Шунингдек артериал босимни ошиши ва қонни “оқиб келиши” ҳам аниқланган.
Артериал босим одатда инфузия тўхтатилганидан кейин бир неча соатлар давомида нормаллашади.
Тери ва тери қўшимчалари томонидан: баъзида сочларни бутунлай йўқотилишига олиб келувчи қайтувчан алопеция, тахминан 66% беморларда пайдо бўлади.
Кам ҳолларда – пигментация, терини қичишиши, тошма, эшакеми, нурли дерматитнинг қайталаниши.
Маҳаллий реакциялар: флебит, препарат тери остига тушганида – хатто атроф тўқималарнинг некрозигача бўлган яққол махаллий таъсирловчи самара.
Бошқалар: кам ҳолларда – периферик нейропатия, уйқучанлик, юқори чарчоқлик, оғизда қолдиқ таъм, иситма, интерстициал пневмонит/ўпкалар фибрози, хавфли экссудатив эритема (Стивенс-Джонсон синдроми), токсик эпидермал некролиз (Лаелл синдроми), кўрув нервининг неврити, пўстлоқ генезли кўришни ўткинчи йўқолиши, мушак тиришлари, метаболик ацидоз, гиперурикемия, жуда кам ҳолларда – ўсмани парчаланиш синдроми (баъзида ўлимга олиб келувчи).